БАТАТ. УНИНГ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТИ ВА ЕТИШТИРИШ


Батат қовурилиб, қайнатиб, димланиб, овқатга ишлатилади, турли Хил консервалар тайёрланади, бататдан ун тайёрланиб 25-30% нонга ва унга ҳамда кондитер маҳсулотларига қўшилади. Крахмал олинади, пиво тайёрлашда, спирт олишда, қанд ишлаб чиқаришда батат туганаклари жуда яхши хомашё бўлиб хизмат қилади. Батат туганагида 69% сув, 1,8% протеин, ёғ 0,7%, 26,1% крахмал ва қанд, ёғи 1,3%, кул л% ни ташкил қилади. Калориясига кўра картошкатдан устун туради, И кг туганагида 1200-1250 калория бор. Таркибида 32% крахмал, 6% қанд бор. Батат туганаги ва палаклари чорва моллари учун тўйимл озиқа ҳисобланади. Махсус навлари бор, улар кўк пояси қуруқ ва силосланган ҳолда молларга берилади. Бататнинг ватани Жанубий Америка ҳисобланади.
Биологик хусусиятлари. Батат иссиққа талабчан, ҳаво ҳарорати 200c дан юқори бўлганда яхши ўсиб ривожланади . Қулай ҳарорат 32-35°c, ҳарорат 10 C паст бўлса ривожланиши тўхтайди. Қисқа муддатли 2°C паст ҳароратда барглари, поялари эса -3°C да ҳалок бўлади.
Салат ёруғликка талабчан қисқа кунлик ўсимлик. Салат ўсув даврининг бошидан намга ўта талабчан, аммо картошкага қараганда қурғоқчиликка чидамли ҳисобланади. Ҳосил тугиш давомида бататни жуда кўп суғориш ҳам ярамайди. Аммо тупроқ жуда қуруқ бўлса, туганаклари қотиб дағаллашади .Натижада яхши сақланмайди.
Салат тупроққа ўта талабчан эмас. Бақувват ривожланган илдизлари тупроқнинг пастки қатламларидан озиқларни ўзлаштира олади. Енгил қумоқ, унумдор тупроқ батат учун энг яхши тупроқ ҳисобланади, оғир соз тупроқларда туганаклар текис ривожланади . Салат калийли ўғ итларга ўта талабчан бў лади . Фосфорни камроқ, азотли ўғитларни бошқа ўғитлардан кўра янада камроқ талаб қилади. Эрта пишар навлари 100-120 кунда пишиб етилса, кечпишар навлари 140-180 кунда етилади. Кавказ орти республикаларида Первенес, Бировский, Хуабей навлари экилади.
Етиштириш усуллари. Бу ўсимликни кўпайтириш бошқа ўсимликларга нисбатан фарқ қилади, батат қаламча ва кўчатлари орқали кўпайтирилади, ҳосилдорлик жуда камайиб кетганда ёки уруғ олиш мақсадларида туганаклари билан кўпайтирилади. АҚШ, Хитой, Индонезияда қаламчалари билан ўстирилади. Бунинг учун ерусти пояларидан 15-20 см узунликдаги қаламчалари кесиб олинади. Бу қаламчалар бизнинг шароитда қиш давомида иссиқхоналарда экилган ҳолда сақланади. Баҳорда кўчатлар очиқ далага экилади. Кузда қаламчалар олинмаса, батат пояларини совуқ уриб кетади. Қайси хўжаликда батат экиш режалаштирилса, албатта кўчатларни қишда сақлайдиган жой ҳозирланиши керак. Кўчатлар парникларда экилиши ва яхши илдизлагандан сўнг очиқ далага экилиши мақсадга мувофиқ. Памик-иссиқхона тупроғининг юқори 10 см
миқдорида қум бў лиши керак. Ҳар куни икки марта сув сепилади. Сатат экиладиган майдонлар чуқур шудгор қилинади, кузда органик ўғитлар (15-20 т миқдорда) солинади. Баҳорда бегона ўғитларни йўқотиш учун культивация намини сақлаш учун борона қилинади, экишдан олдин дала яхшилаб текисланади.
Экиладиган тупроқлар унумдор, енгил, қумоқ бўлиши шарт.
Батат экилгандан сўнг жўяклар олинади ёки жўяк олинган майдонларга экилади. Кенг қаторлаб экилади, қаторлаб экиш усули бир йўла мураккаб махсус машиналарда кўчатлар экиб чиқилади. Экилганда кўчатнинг илдизи 12-15 см тупроққа кўмилиши керак. Бир гектарда туп сони 25-30 минг бўлиши керак. Поялари калла бўлган навларни эса 120 см кенгликда экиш мумкин. Туп оралиғи 35-40 см бўлади. Салат тупроқ ҳарорати 14-15°C бўлганда ёки барча совуқ ўтиб кетгандан сўнг экилиши лозим, қатор оралари ишланади, минерал ўғ итлар билан озиқлантирилади. Палаклар далани қоплаб олгандан сўнг қатор ораларини ишлаш тўхтатилади. Тупроқ ва ер ости сувлари жойлашишига қараб 6-7 марта суғорилади. Суғориш меъёри 700-800 мл
Тез-тез ва кам миқдорда суғорилса ҳам ҳосилдорИиги юқори бўлади. Бататнинг узун палаклари чўзилиб ўсганда қўшимча илдизлаши мумкин, бу вақтда ҳосилдорлик камайиб кетади. Шунинг учун палакларни тез-тез қўзғаб ағдариб туриш керак. Яхши пишиб етилмаса, яхши сақланмайди. Ҳосилни йиғиштиришдан
олдин ер устки поялари қирқиб олиниб силосланади, кейин туганаклар картошка ковлагич машиналарда ковлаб олинади.
Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт