Африка лаққа балиғи Ўзбекистонда рекорд даражада семириб кетди

Тошкент вилояти Зангиота туманида Африка лаққасини мамлакатимиз иқлим шароитига мослаштириш ва ундан юқори сифатли парҳез маҳсулот олиш йўлга қўйилди. Балиқчилик билан шуғулланувчи хўжалик раҳбари Улуғбек Ҳошимовнинг ЎзАга маълум қилишича, ўтган йилнинг ноябр ойида Малайзиядан Африка лаққасининг 400 дона чавоқчасини олиб келинган.

– Ҳаво ҳарорати 10 даражадан паст бўлганда уларни иссиқлик тизимлари ўрнатилган ҳовузларда парваришладик. Иссиқсевар ушбу балиқнинг вазни олти ойда 3 килограммдан ошди. Ҳолбуки, дўнгпешона балиқнинг вазни 1,5 килограммга этиши учун бир йил зарур бўлади, дейди Ҳошимов. Африка лаққасидан бир кубметр сувда 300 килограммгача маҳсулот этиштириш мумкин.

Синов даврида ушбу балиқни октябргача очиқ, кейин эса ёпиқ ҳавзаларда парваришлаш яхши самара бериши аниқланди. Ҳозир хўжаликда 1000 тадан кўпроқ балиқ парваришланмоқда.