Ҳайвонлар туберкулёзига қарши ЭТИС-2 препарати

Муаллиф: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ветеринария илмий тадқиқот институти (ВИТИ)

Қисқача мазмуни: ЭТИС – 2 препарати ҳайвонлар туберкулёзига қарши кураш ва олдини олиш воситаси бўлиб, фармакопея дориворларидан ташкил топган. Препарат ҳайвонлар туберкулёзи бўйича носоғлом, шартли соғлом ва касаллик тарқалиш хавфи мавжуд қорамолчилик фермалари ҳамда бошқа турдаги ҳайвонлар (тоқ ва жуфт туёқли ҳайвонлар, мўйнали ҳайвонлар) туберкулезининг химиопрофилактикаси учун мўлжалланган.

Препарат таркибига кирувчи дориворлар кенг таъсир кўрсатиш доирасига эга бўлиб, туберкулёз микобактериялари ва бошқа турдаги бактериал касалликлар қўзғатувчиларига қарши бактериостатик ва бактерицид таъсир этувчи кимёвий дориворлар ва антибиотиклардан иборат комплекс суспензия бўлиб, шакл ясовчи элемент сифатида витаминли ўсимлик мойи – тетравит қўлланилган. Препаратни қўллашдан олдин подадаги барча моллар туберкулёзга аллергик текширилади. Туберкулинга ижобий реакция берган моллар подадан ажратилади ва қолган барча шартли соғлом молларга мазкур йўриқномага мувофиқ препарат юборилади.   Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт

Препарат ҳайвонларнинг бўйин қисмига, курак-елка бўғинидан 10-15 см олд томонига ёки тўшлик қисмига тери остига юборилади. ЭТИС-2 – ҳар 100 кг вазнга 5 мл ҳисобида юборилади. Препаратни қўллаш муддати 3-4 ой даврни ўз ичига олиб, ҳар 20 кун оралиғи билан 6 марта инъекция қилинади. 1-2-чи ва 4-5 иньекциялар бўйин териси остидан, 3-чи ва 6-чи иньекциялар тўшлик қисмига тери остига юборилади. Туберкулёз быйича эпизоотик вазиятга кўра, кейинги инъекцияларни хар ойда бир марта ўтказиш мумкин. Ҳайвонларга препарат юборилгандан сўнг инъекция жойида оғриқсиз шиш ҳосил бўлади ва секин организмга сўрилади. Организм учун препарат томонидан бошқа номутаносиб таъсир кузатилмайди.

Афзалликлари: Туберкулёзга қарши ЭТИС-2 препарати яқин хорижий давлатларда аналоги йўқ. Препарат ёрдамида касалликка қарши кураш самарадорлиги юқори эканлиги ўткир тажрибаларда исботланган. Бундан ташқари ЭТИС-2 препарати ёрдамида кўпгина бактериал этиологияли касалликларни даволаш мумкин.

Ҳуқуқий ҳимояланиш даражаси: Ушбу ихтирога Республика Интеллектуал Мулк Агентлигидан “Комплексное соединение, обладаюшее противотуберкулёзной активностью ” IAP 04478 патент олинган.

ТАШКИЛОТНИНГ СТАНДАРТИ «Ҳайвонлар туберкулёзига қарши ЭТИС-2 препарати»,

ўзбек ва рус тилида, UZSTANDART AGENTLIGI SAMARKAND SMB RUYXATGA OLINDI № 164/000748         12.12.2013 й.

Муаллифлар: Мамадуллаев Г.Х. ва бошқ.

 

Манзил:141500, Самарқанд вилояти, Тайлоқ тумани, Тайлоқ шаҳарчаси ВИТИ. Иш тел. (код.8366) 6665630, факс (код.8366) 6665670, E-mail- vititi@qsx.uz.