Қандай қилиб сутни қайта ишлаш мумкин?

Похожее изображение

Сут ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи қишлоқ аҳолиси сутни сотиш муаммосига тез-тез дуч келади. Шунинг учун сутни аҳолидан сотиб олиш нархи жуда арзон ҳисобланади ва сотиб олинган сут маҳсулотларидан ҳар хил турдаги сарёғ, қаймоқ ва бошқа сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали яхшигина даромадга эга бўлиши мумкин.

Агарда сиз сутни қайта ишлаш сехи ишини тўғри ташкил қила олсангиз ушбу бизнесдан яхшигина даромад олишингиз мумкин бўлади. Энди келинг ушбу сехни ташкил қилиш бўйича нима ишлар қилиш кераклигини аниқлаб оламиз:

Рўйҳатдан ўтиш. Сутни қайта ишлаш мини сехини ташкил қилишда тадбиркор сифатида давлат рўйҳатидан ўтиш керак. Бунинг учун Сиз республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида ташкил етилган Ягона Дарча марказларига мурожаат қилишингиз ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тарзда тадбиркорликни рўйҳатдан ўтказиш учун ариза беришингиз мумкин.

 

Ундан ташқари сизга сут савдоси билан шуғулланишингиз учун бир нечта рухсатномалар керак бўлади:

  • Сут маҳсулотларини чакана савдоси билан шуғулланиш рухсатномаси;
  • Сут маҳсулотларини ташиш учун рухсатнома ва туман (шахар) ветеренария бўлимидан №2 формадаги сертификат;
  • Давлат ветеринария лабаратория экспертиза томонидан берилган ҳужжатлар;
  • Маҳсулот сифатини тасдиқловчи гувохнома;

Сутни қайта ишлаш сехи катта шахарга яқин жойда жойлашган бўлиши мақсадга мувофиқ, чунки сут ва сут маҳсулотлари тез бузулувчи маҳсулотлар ҳисобланади. Яқин масофа уларни тезроқ мижозга етказиш имконини беради.

Ишлаб чиқариш сехи барча белгиланган нормаларга мувофиқ бўлиши керак. Сантехника, исистиш, электр, канализатсия- барча зарур коммуникация воситалари билан таъминланган бўлиши керак. Ундан ташқари сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш сехи вентиляция тизими билан таъминланиши лозим.

Қурилмалар. Сутни қайта ишлаш сехи технологияларига тўхталадиган бўлсак, улар модулли кўринишда бўлади.

Ушбу турдаги сутни қайта ишлаш мини заводи уч хил турдаги модулдан ташкил топади:

  • Сақлаш модули
  • Лабаратория модули
  • Хўжалик модули

Ушбу модули ускуналар билан бир вақтда 2 минг литр сутни қайта ишлаш мумкин.

Мини завод турли хилдаги сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиясидан ташкил топади ва улар бир бирига боғлиқ ҳолда ишлайди. Яъни сутдан турли хилдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Ушбу технология орқали қуйидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мумкин:

  • Творог;
  • Сметана;
  • Қатиқ;
  • Йогурт.

Технологик жараён. Агарда сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни барча талабларга ва тартибга амал қилган ҳолда амалга оширсангиз завод муваффақиятли ишлаши аниқ.

Аввало махсус асбоблар ёрдамида барча маҳсулотлар сифати қатъий текширилади. Бундан сўнг насос ёрдамида филтр ва ҳисоблагич орқали сут  махсус идишга юборилади. Сут ўтказгич орқали сут иситилиб унинг  таркиби нормаллаштирилади. Бу ерда сут сепаратсия қилиниб таркибидан қаймоғи ажратиб олинади. Ундан сўнг сут пастеризатсия қилиб совутиш учун кейинги жараёнга юборилади. Сўнги дозировка ва қадоқлаш жараёнлари автоматик тарзда амалга оширилади.

Бундай технология ёрдамида юқори сифатли ва талаб қилинган даражадаги сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконини беради.

Ишчи ходимлар. Сех ишини сутка давомида амалга оширмоқчи бўлсангиз учта сменада ишни ташкил қилиш лозим. Бунинг учун ҳар бир сменада 2 та ишчи ва 1 та мастер керак бўлади. Технолог ва лаборант 8 соат давомида ҳафтасига 5 кун ишлаши мумкин.

Харажатлар ва инвеститсия. Кунига 300-500 литр сутни қайта ишлаш заводи учун қуйидагича харажат қилишингиз керак бўлади:

  • Қурилма ва технологияларни сотиб олиш учун 80-100 млн сўм атрофида;
  • Ишлаб чиқариш биноси ижараси учун 2-3 млн сўм ойига;
  • Ишчилар ойлик маошлари учун 4-5 млн сўм атрофида;
  • Маркетинг ва реклама учун 3-4 млн сўм атрофида;
  • Ва бошқа кутилмаган харажатлар учун 1-2 млн сўм.

Сутни қайта ишлаш бизнесини ташкил қилиш оддий тадбиркорлик турларидан озроқ фарқ қилади, чунки ушбу турдаги ишлаб чиқариш сехи катта миқдордаги инвеститсияни талаб этади. Лекин тадбиркорликнинг ўз қонун қоидалари асосида иш юритган ҳар қандай тадбиркор муваффақиятига эришиши аниқ