Анорнинг шифобахш хусусиятлари

Картинки по запросу anor
Мутахассисларнинг маълум қилишича, доимий анор истеъмол қилиш юракнинг соат каби мунтазамликда ишлашини таъминлар экан. Анорни кундалик рационга киритинг – кексалик эшигингизга яқинлашмайди.

Озарбайжонда ҳар йили 26 октябрни «анор куни» сифатида ўтказиш анъана тусига кирган. Барча боғлардаги анор ҳосиллари йиғиб олинади ва одамлар бу кунни бутун мамлакат бўйлаб катта байрам қилиб нишонлашади. Кўчаларда ярмаркалар қурилади, боғбонлар ўз меваларини кўз-кўз қилишади, савдогарлар анордан тайёрланган маҳсулотларини токчаларга териб қўйишади.

Анор лотинча «гранатус» сўзидан таржима қилинганда, «уруғ» маъносини англатади. Анор меваси 700 га яқин уруғ шаклидаги доначалардан таркиб топган. Табиатда бу меванинг 10 дан ортиқ тури учрайди. Ва улар бир-биридан ранги ва мазасига кўра фарқланади. Анорнинг ҳар қандай турида соғлиқ учун фойдали витамин ва минераллар мавжуд бўлади.
Бу мақола орқали анорнинг 12 фойдали хусусиятини билиб олишингиз мумкин.
1) Анор минералогик мева
Анор таркибида 15 турдаги аминокислота учрайди ва шундан 5 таси бошқа жойда учрамайдиган аминокислоталар ҳисобланади. Шунингдек ушбу мева К, C, Б9 ва Б6 витаминларига ҳамда калий, асал, марганец ва фосфор минералларига жуда бой.
Лекин анорни тўйимли мева деб бўлмайди, 100 грамм анор донасидаги калория миқдори 72 ккалдан иборат.
2) Анор юракнинг ишлашини яхшилайди
Анорда пуникалагин моддаси ҳам бор. Бу модда танадаги оксидланиш ҳодисасига фаол қаршилик кўрсатади. Бу билан эса юракдаги қон айланиш тизимининг бир маромда давом этишини таъминлайди.
Бундан ташқари пуникалагин холестерин моддаси ишлаб чиқарилиши камайишига ҳам хизмат қилади.
Бу эса юрак-қонтомирларида тугунлар пайдо бўлиш хавфини йўқотади. Бир тажрибада, инсон танасига 3 йил давомида ҳар куни 30 миллилитр анор суви жўнатиб турилган ва натижада бу танадаги юрак-қон томирларида мавжуд бўлган тугунчалар бутунлай йўқ қилинган.

3) Анор – артроз касаллигига қарши табиий тўсиқдир
Артроз – энг кенг тарқалган тизза бўғини хасталигидир. Статистик маълумотларга кўра, бу дард ер юзи аҳолисининг 10 фоизида учрайди.
Анор таркибидаги К витамини эса суяк тўқималарини бирлаштиришда асосий рол ўйнайдиган модда ҳисобланади. Бу витамин асосан кальций элементидан таркиб топган. Бундан ташқари анор суви ташқи яллиғланишларнинг битишига ҳам ёрдам бериши мумкин.
4) Анор тишни мустаҳкамлайди
Анор шарбати тишдаги муаммоларни бартараф қилишда ҳам қўл келади. Унинг оғиз бўшлиғидаги бактерия ва вирусларга қарши курашиш хусусияти мавжуд.
5) Анор рак хасталигидан ҳимоя қилади
Анор таркибидаги моддалар инсон танасида ракни келтириб чиқувчи эстрагон ва эллаготанинлар ривожланишининг олдини олади.
Анор сувидаги экстрактлар ўпка хасталиклари пайдо бўлишини имкон қадар ортга суриш учун фойдалидир.
6) Анор иммунитетни яхшилайди
100 граммлик анор доначаларининг 21 фоизи C витаминидан таркиб топган. Бу витамин антибактериал хусусияти билан ажралиб туради. Дейиш мумкинки, бир анорнинг чорагини истеъмол қилиш ҳам иммунитетингизни кучайтира олади.
7) Анор овқат ҳазм бўлиши учун восита
Одам ҳар куни турли маҳсулотлар орқали овқатни парчаловчи моддаларни ҳам қабул қилади. Бундай моддалар энг кўп миқдорда анор меваси таркибида (16 фоиз) учрайди. Бир кунда 100 грамм анор истеъмол қилсангиз кифоя, овқат ҳазм қилишдаги муаммолар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Анор шунингдек, чанқоқни қондириш борасида ҳам тенгсиз.
8) Анор жароҳатларни тузатади
Анор доналаридан тайёрланган шифобахш мой тананинг ташқи тарафидаги жароҳатларга суртилганда, самарали хоссасини намоён этади. Бундай дорини қуёшдан куйиш ҳодисасида ишлатиш ҳам ўринлидир.
9) Анор гемоглабин миқдорини оширади

Гемоглобин қон таркибини ҳосил қилувчи энг муҳим қон шарчалари бўлиб, кислородни қайта ишлаш вазифасини бажаради. Эркаклар танасидаги гемоглобин миқдори 130-160 г/л, аёлларда эса 120-150 г/л мавжуд бўлади. Агар, сурункали чанқоқлик, бош айланиши ва лоҳасликни сезсангиз, бу гемоглабин миқдори камайиб кетганидан дарак. Бу ҳолатда, бир анорни сиқиб стаканни тўлдириб ичиш яхши даъво бўлади.
10) Анор соч тўкилиши олдини олади

Соч тўкилишининг асосий сабабларидан бири – танада темир етишмаслиги натижасидаги камқонликдир. Бу ҳолат ҳам гемоглабин етишмаслиги туфайли пайдо бўлади. Гемоглабин камлиги тирноқларнинг тушиб кетишига ҳам сабабдир.
Анорни доимий равишда истеъмол қилиш – бу офатлардан сақлабгина қолмасдан, соч толалари ва тирноқларнинг мустаҳкам бўлишини кафолатлайди.

11) Анор шарбати ва қандли диабет
Анор шарбати ширин. Кўпгина ширин ичимликлар одамда қандли диабет касаллигини келтириб чиқариши мумкин, лекин анор шарбати эмас. Аксинча, у қандли диабетдан сақловчи ҳамдир. Қандли диабет хасталиги сийдик ажралишида қийинчиликлар, танада турли шишлар ҳосил бўлиши ва урологик муаммолар билан намоён бўлади. Анор суви ва асал бундай вазиятда қутқарувчи вазифасида келади.
12) Анор – қарилик дамлари келишини ортга суради

Хаддерсфилд Университети олимлари анорнинг Алъсгеймер хасталигига энг яхши даъво эканлигини аниқлашган. Бу хасталик витаминлар етишмаслиги натижасида тез кексайиб қолиш билан боғлиқ бўлиб, анор таркибидаги пуникалагин бош миядаги тўқималарнинг емирилишига йўл қўймаслиги ёш қолишни таъминлайди. Анор таркибидаги анти-аге моддаси эса терининг буришишига қаршилик кўрсатиб, ажинлардан сақлайди.
Бу мақола билан танишиб чиққан ҳар бир одам бундан кейин супермаркетдан харид қилинувчи маҳсулотлар рўйхатининг энг тепасига «анор» сўзини ёзиб қўйиши табиий.

Лекин, яна баъзи нарсаларни билиб олинг: анорни қандай танлаш ва уни қандай истеъмол қилиш жараёнларини.
Дўконда ушлаб кўрган анорингиз, пўстлоғи юпқа эканлиги ҳолида вазни кўринишидан кўра оғирроқ бўлса, уни ҳеч иккиланмай сотиб олаверишингиз мумкин.

Шунингдек, сирти заха емаган бўлишини ҳам назардан қочирманг.

Яна шуни билиб олингки, қип-қизил анор шип-ширин анор дегани эмас. Бу меванинг рангги турларига кўра турлича бўлади.
Кўпчилик анорни сотиб олавермаслигига ёки умуман ёқтирмаслигига сабаб, уни тозалаб ейиш мураккаб туйилгани учун бўлса керак. Чунки уни, олмани тишлаган каби тишлаб, еб кетаверилмайди-да. Лекин, асл нарсага эришиш осон бўлмаслиги ҳам ўз-ўзидан тушунарли.
Анорни тозалаганда, пичоқни эҳтиётлик билан ишлатиш зарур, йўқса, унинг ичидаги доналарнинг аксари увол бўлиб кетиши мумкин. Пичоқ билан анорнинг уч қисмидан, доналари йўқ жойидан кесиб олинади ва пичоқнинг учи билан тепадан пастга қараб бир неча чизиқлар тортилади (асло кўндалангига эмас). Кейин эса, ўша кесик чизиқлар қўл билан очилади.

Энди эса марҳамат, ундан мевали салатлар тайёрлайсизми, ош устидан доналарини сепасизми ёки пиёлада эзиб, сувини симирасизми, ихтиёрингиз, у ҳар қандай шаклда ҳам фақат ва фақат фойдалидир!