Анжир парваришлаш

Картинки по запросу анжир

Анжирни экиш схемаси- 5*4-5 м, кўчатларини экиш муддати- март ойи давомида амалга оширилади.
Кўчат экиш учун чуқурлиги ва кенглиги 50*50 см бўлган чуқурчалар ковланади. Чуқур қазишда тупроқ устки қисмини 20-25 см қатлами ўранинг бир томонига олиб, қолган қисми иккинчи томонга олиб қўйилади. Кўчатни экишдан олдин тайёрлаб қўйилган шалтоққа (янги мол гўнги тупроқ билан 1:1 нисбатда аралаштирилиб, қаймоқсимон масса тайёрланади) ботириб олинади, сўнгра экилади.

Кўчат ўртага қўйилиб, олдин олинган тупроқ чуқур тагига солиниб кўмилади. Кўчат экилгандан сўнг ҳар бир чуқурга тўла сув қшйилади. Бунда тупроқ зичланиб, кўчат яхши кўкаради. Тупроқ чўккандан сўнг кўчат атрофига тупроқ солиб тўлдирилади. Кўчатлар тупроқ намлигига қараб суғориб турилади.

Анжир қишга кўмиладиган субтропик экин тури. Уни бутасимон шакллантириш қишга кўмишни қулайлаштиради. Бунда асосий 3-4 та йирик шох қолдирилади. Қишдан чиққан анжир туплари новдаларини 1/3 қисмига қисқартирилади. Қалинлашиб кетган шохлар сийраклаштирилади, бу хосилни камайтирмасдан, балки анжир тупининг ичига шамол, қуёш нури киришини таъминлайди.

Томорқадаги анжир тупларига 250-300 г азотли, 200-220 г фосфорли ва 180-200 гкалийли ўғитлар соф ҳолда солиниши тавсия қилинади. Азот ўғитини иккига бўлиб, 30-40 фоизи кузда, қолгани апрель ва июль ойларида тенг миқдорда солинади. Ҳар 2-3 йилда ўртача 50-60 кг чириган гўнг солиш ҳосилдорликни ошишига ижоюий таъсир этади.

Бўз тупроқларда анжир ўсимлигига ўсув даври мобайнида 6-10 марта, шағалли ерларда 10-12 маротаба суғорилади.

Анжирга асосан ўргимчаккана зарар келтиради. Ўргимчакканага қарши 17.5 фоизли Перфекто сус.к. (10 сотих майдон ҳисобига 15-20 мл) пуркалади.

Анжир мевалари ёзнинг ўрталаридан пиша бошлайди.Турли навлар ҳар хил муддатларда пишади. Мевалар банди бидан узилса улар сифатини бузмай, узоқроқ сайланади. Тўқ жигарранг рангли мевалар навга хос рангга кирганда узиш бошланади. Сақлашга ва қуритишга мўлжалланган мевалар ўз муддатида узилганидагина улардан юқори сифатли анжир олиш мумкин. Пишиб кетган мевалар вақтида териб олинмаса шохида қуриб қолади.