Анжирнинг хусусиятлари

Картинки по запросу anjir

Анжир – баландлиги 8 метргача бўладиган мевали дарахт. Табобат ва тиббиёт анжирнинг мева ва баргларидан шифобахш восита сифатида фойдаланади. Тўлиқ пишиб етилган теваси териб олинади ва ҳўллигида ёки қуритиб имтеъмол қилинади. Барглари мева етилиши даврида йиғилади, соя ерда қуритилади ва доривор препарат олиш учун дори тайёрлаш заводларига юборилади.

Абу Али Ибн Сино анжир мевасини балғам кўчирувчи ва йўтал қолдирувчи восита сифатида қўллаган. Балғам кўчирувчи дори сифатида анжир мевасини ейиш, йўтал қолдириш учун мевани сутда қайнатиб, истеъмол қилишни буюрган.
Табобатда анжир меваси ва унинг дамламаси дори сифатида йўтални тўхтатиш ва кўкйўтални даволаш учун ичишга буюрилади. Томоқ шамоллаганда иссиқ дамлама билан томоқ чайилади. Мевасининг иссиқ дамламаси яраларган даво қилинади – дамламада намланган дока яра устига қўйилади. Тиббиётда сурги сифатида қўлланиладиган кафиол препарати таркибига анжир меваси ҳам киради. Анжир баргидан олинган псоберан доривор препарати (фурокумаринлар йиғиндиси) тиббиётда пес касаллигига даво қилинади.

АНЖИР

Ботаник таърифиКўп йиллик дарахтсимон бута. Шохлари оч кул ранг тусда; ёш шохлари тук билан қопланган. Барглари пишиқ, навабатма-навбат, гоҳо қарама –қарши жойлашган барг бандлари бор, барг бандларининг узунлиги 8см га, эни 6-15 см га боради, тухумсимон ёки думалоқроқ шаклда. Гуллари бир жинсли. Апрелда гуллайди, мевалари июль-августда етилади.

Географик тарқалиши. Ўрта Осиё, Кавказ ортининг кўпгина районларида бир қанча навлари кўп экилади.

Ишлатиладиган органлари: етилган тўпмевалари ва барглари.

Кимёвий таркиби. Анжир қанд моддалари (қоқисида 78%гача қанд бўлади), турли витаминлар (В1, В2, С, Е, РР витаминлар) билан каротинга, органик кислоталар (оксалат, лимон, олма , сирка кислоталар) га, минерал тузларга бой. Меваларида оқсиллар, ўсимлик ферментлари – фицин, амилаза, протеаза ҳам бор. Бу ўсимликнинг ҳамма қисмларида фурокумаринлар – псорален ва бергантен, гликозидлар бўлади. Уруғларида 29,4% мой бор.

Таъсири ва ишлатилиши. Туркманистон халқ табобатида қуритилган анжир барглари ва илдизидан таёрланган қайнатма меъда ичак йўлининг иши бузилган маҳалларда ва камқонликда буюрилади, янги мевалари эса жароҳатларни битирадиган восита тариқасида ишлатилади. Меваларининг қайнатмаси цистит ва нефритга даво бўлади. Анжир мевалари одамнинг мудом ичи қотиб юрадиган маҳалларда, сийдик ҳайдайдиган, балғам кўчирадиган восита тариқасида ҳам буюрилади; юқори нафас йўлларининг ўткир яллиғланиш касалликларида меваларини сутда қайнатиб ейиш тавсия этилади. Барглари ёш шохлари ва етилмаган меваларининг сутсимон ширасидан яралар, жароҳатларга даво қилиш, буйраклардан майда тош ва қумларни, бадандаги сўгал ва ҳуснбузарларни йўқотиш учун фойдаланилади. Ангина ва юқори нафас йўлларининг яллиғланиш касалликларида анжир мураббоси чой билан ичилади.

Қадимги хакимларнинг фикрига кўра, анжир одам дармонсизланиб юрадиган маҳалда, юраги ўйнаганида, кўкраги оғриганида, шунингдек, бронхиал астма ва йўтал маҳалида фойдалидир. Буйрак ва қовуқ ишини жойига келтириб, одамнинг рангини тиниқлаштиради.Замонавий табобатда анжир юрак қон-томир тизими касалликлари, тромбозларда, камқонлик маҳалида ва енгилгина сурги сифатида қўлланилади. Анжир таркибида фицин деган фермент, талайгина қанд моддалари ва калий бўлганлигидан, бу неъмат юрак-томирлар етишмовчилигига учраган касалларга жуда фойдалидир.

Анжир баргларидан песга даво қилиш учун ишлатиладиган псоберан (фурален) деган препарат олинади, бу препарат аммифурин, бероксан ва псорелендан қолишмайди. Анжирнинг сийдик ҳайдайдиган, терлатадиган, иссиқни туширадиган хоссалари борлиги кўпларга маълум. Қандли диабет билан оғриган касалларга ва ўткир меъда ичак касалликлари вақтида анжир истеъмоли мумкин эмас.

Таёрлаш ва ишлатиш усуллари.

1. Янчилган анжир қоқисидан 1 ош қошиқ миқдорида олиб, устига қайнаб турган 400мл сув қуйлади, 10 минут қайнатилиб, совугандан кейин сузиб олинади. Овқатдан олдин ½ стакандан кунига 3-4 маҳал ичилади. Бу қайнатма билан оғиз ва томоқни чайқаш ёки унга пахта, докани ҳуллаб, баданнинг касал жойига қўйиш мумкин.

2. 100 г миқдорида анжир қоқиси устига 2 стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда 15 минут қайнатилади, 2-3 соат тиндириб қўйиладида, кейин сузиб олинади. Шамоллашда ½ стакандан кунига 2-3 маҳал ичилади.