Ариларнинг учиши ва асал туплаши

Арилар хаво харорати +8 0 дан паст булмаганда уяларидан учиб чикиши мумкин, лекин харорат + 15 0 дан паст булмаганда шарбат ташишга яхши учадилар. Асалариларнинг эрта учишни бошлаши хамда учишнинг узоқ вақт тушгунча давом этииши кечасидаги ва эрталабки хаво хароратига, усимликларнинг шарбат ажратишига боғлиқ
Кечаси харорат иссик булган кунлари арилар тонг отиши билан далага уча бошлайдилар, чунки ариларни кечаси билан ўсимлик гулларида тупланиб қолган шарбат узига жалб килади. Кечаси харорат совукрок булган кунлари, ариларнинг уядан учиб чиқиши кечикади , чунки ўсимлик гуллари хаво исиши билан шарбат ажрата бошлайди. Кундузи хаво жуда иссик кунлари ариларнинг учиши камаяди ёки бутунлайин
тўхтайди. Бундай вактда ўсимлик гуллари купинча шарбат ажратмайди, ажратса хам хароратнинг иссиғидан
қўюқлашиб, арилар хартумлари билан ололмайдиган булиб колади. Айрим усимликлар асосан кечки пайт шарбат ажратади, натижада ариларнинг шарбат ташиши то коронги тушгунча давом этади. Бундай пайтларда жанубий қисмларда коронги тушиш арафасида далага учиб кетган арилар уяларига
кайтиб кела олмай кечаси усимлик гуллари, япроқларида колади, эртасига эрталаб хаво исиғандан кейин уясига қайтиб учиб келади.