Ариларни шакар шарбати билан боқиш

Мабодо арихоналарда жамгарилган асалли рамкалар ёки табиатда шарбат ажратувчи усимликлар

хали гулламаган булса , у холда ари оилаларига шакар шарбати тайёрлаб берилади . Шарбатнинг икки кисми шакар ва уч кисми сувдан иборат ёки бир кисми шакар бир кисми сув микдорида тайёрланади. Кўшиладиган сув сирли ёки шунга ухшаш идишда кайнаш даражасига етгунча иситилади ва сув оловдан олиниб , унга улчанган шакар кушилиб, таёқча ёрдамида тулик эригунча аралаштирилади .
Кузда ариларнинг озиғини тулдириш вақтида шакар шарбати 1 литр арик ёки ёмгир сувига 1,5 кг шакар кўшиб тайёрланади.
Шарбатнинг харорати 35-40 ºС гача пасайгандан кейин ариларга берилади . Мана шундай йул билан шакар шарбати тайёрланганда арилар мураккаб шакарни оддий шакарга осон парчалаши мумкин булиб, берилган микдордаги шакар ушанча микдорда шакар асалига айланади. Шакар шарбатини ари оиласига оиланинг озиқ микдори тўлгунча берилади . Оилага берилаётган шарбатни ари оиласининг кучига қараб 200; 250; 500; 1000 мл дан 2-3 литргача бериш мумкин.
Арихонада ариларнинг уғирликка камрок кириши ёки бутунлай кирмаслиги учун шакар шарбатини кечкурун арилар учишни тухтатгандан кейин, уяларидаги шарбат қуйиладиган идишларга арининг кучига қараб берилади. Тажрибаларнинг кўрсатишича , шарбатга кобальт микроэлементи кушиб берилса, оилада қуртчаларнинг ривожланиши ва купайиши ортар экан. Шунинг учун 1 грамм хлорли кобальт 30 литр шакар шарбатига ёки 1 г кулранг нордон кобальтни 25 л шакар шарбатига ёки сувга кўшиб берилса, ари оиласи асосий шарбат ажратувчи усимликлар гуллагунча катта кучга зга булади ва кўп махсулот тўплайди. Шакар шарбатини уя ичидаги шарбат қуйиладиган идишларга қўйиш қийин ва мураккаб иш, шунинг учун агар арихона атрофида ари оилалари булмаса ёки уз ари оилаларингизнинг юқумли касаллик билан касалланмаганлигига ишонч хосил қилсангиз, у холда шакар шарбатини арихонада очиқ хавода бирор идиш га қуйиб, арилар чўқимаслиги учун идишнинг ичига ёгоч таёқча ёки буз мато солиб куйиб боқиш мумкин. Бундан ташқари, ариларнинг кучадан озиқ олиб келиши натижасида оиланинг ривожланиши жадаллашади.