Ариларнинг ривожланиши ва кўпайиши.

Она ари жинсий аъзосининг тузилиши.

Ари оиласи учун личинкаларни боқиш ва етиштириш асосий вазифа ҳисобланади. Баҳор ва ёз ойларида apиларнинг аъзолари тез ишдан чиқиб, улар учиб кетаётган пайтларида ҳам ўлиши мумкин. Ари оиласи баҳор ва ёз ойларида яхши кучга эга бўлиши ва тез ривожланиши учун оилада яхши сифатли она ари бўлиши керак.
Она асаларининг жинсий аъзоси жуфт тухумдон, жуфт ва жуфт бўлмаган тухум йўли ҳамда тухум тўшадиган махсус канал ва уруғ сақланадиган аъзо (уруғдон) дан ташкил топган.

Она арининг тухумдони қорин қисмида жойлашган бўлиб, ноксимон кўринишга эга. Она арининг тухумдони қорнида, орқа ярим ҳалқалар тагида жойлашган (расмда). Ҳар қайси тухумдон тухум найчаларидан ташкил топган бўлиб, яхши ривожланган она арида тухум найчаларининг сони 180-200 тагача бўлади. Майда, сифатсиз она арида эса тухум найчаларининг сони 120-140 тагача етади. Тухум найчаларида тухум вужудга келади ва ривожланади. Тухум найчасининг бошланиш қисмида ядро ва тўқималарнинг бўлиниш жойи бўлиб, шу ерда пуштнинг ҳужайралари етилади. Сўнгра тухум найчаси бўйлаб тўқималар бўлина бошлайди. Тухумдон найчасининг ҳар бир камерасида битта йирик тухум ҳужайраси бўлиб, уларнинг орасида сариқ тухум ҳужайралари тўпланади. Тухум ҳужайраларни жойлашган чегарасида тортиб турувчи тўқималар пайдо бўлиши натижасида найчалар алоҳида-алоҳида тухум камерасини тухум сариғидан ажратиб турувчи қисмларга бўлинади. Тухум ҳужайралари тухум найчаси бўйлаб ҳаракатланиб, секин-аста катталашиб боради (озиқланиш хисобига), озиқни сариқсимон ҳужайралар таъминлаб туради. Фолликуляр ҳужайралар қалинлашиб, тухумнинг ташқи фолликуляр қобиғини ташкил қилади. Тухумдон найчаси охирида сариқ ҳужайралар озиқланмай қолиши эвазига йўқ бўлиб кетадилар, натижада сариқсимон камералар йўқолади. Тухум ҳужайраларининг бир қават юқори плазма қобиғи қалинлашиб, иккинчи (ички) тухум сариқ қобиқ қисмини ташкил қилади. Тухумдон найчасининг охирига тайёр етилган тухум етиб келади ва она ари тухум қўйиш вақтида уни инчага чиқаради.

Асалариларнинг тана ҳажми кўрсаткичлари

Тана қисимлари номи Ариларни вазни ва тана ҳажми
Ишчи ари Она ари Эркак ари
1 2 3 4
Танасининг узунлиги 12-14 мм 18-20 мм 15-17 мм
Вазни 100 мгр 250 мгр 200 мгр
Мураккаб кўзларининг жойлашиши Бош қисмининг ён тарафида Бош қисмининг ён тарафида Бош қисмининг ён тарафи бўйлаб орқа тарафида туташади
Сода кўзларининг жойлашиши Бош қисмининг мия тарафида Бош қисмининг ўрта қисмида Пешона қисмининг ўртасида
Қорин ҳалқача ларининг сони 6 та 6 та 7 та

Асаларичилик гуруҳига қўшилинг!