Асал айниши

Асал айнишига қўйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

1. Асал вақтидан олдин, пишиб етилмаган ҳолида йигъиб олинган ва таркибидаги намлик миқдори меъёридан юқори бўлса. Пишиб етилган асал нима ва ундаги намлик миқдори асал айнишига қандай таъсир қилади? Буни тушиниш учун аввало асал йигъиш жараёнини бошидан бошлаб кўриб чиқиш керак. Шундай қилиб асаларилар ўсимликлардан неcтар (шарбат) йигъиб келишади ва таркибида 60% намлик (сув) бўлган нектарни асалга айлантиришади. Бу жараён нектарни ферментлар билан тўйинтириш, қайта ишлаб уячага қуйиш ва бир неча кун давомида намликни бугълантиришдан иборат. Асал тайёр бўлган вақтда унинг намлиги ёки ундаги сув миқдори 14% — 21% даражага етади ва бу меъёр ҳисобланади. Шундан кийингина асаларилар асал қуйилган уячани мум билан қоплашади ва бу етилган асал ҳисобланади. Пишиб етилган асал бу нектарнинг асалга айланишда ҳамма жараёнлардан ўтган ва намлик миқдори 14% дан 21% гача бўлган маҳсулотдир.

Агар асаларичи асални пишиб етилишини кутмасдан йигъиб олган бўлса ундаги намлик миқдори 21% дан кўп бўлиб бу асални ачишига олиб келади. Асал йигъиб олингандан сўнг 1-3 ой давомида кристаллана бошлайди ва қатлам ҳосил қилиши мумкин.

• Асал кристалланиш давомида намлик миқдори 19-21% бўлганда сақланаётган идиш юзасида 1-2 см бўлган суюқ асал, таъми бир оз аччиқ аммо ҳеч қандай узгаришсиз ва асосий массаси бир турдаги ҳолда айниш белгилари йўқ. Бундай асал истемолга яроқли ва 19-21% намлик нормал ҳолатдир.

 
Намлиги 19-21% бўлган асалда қатлам ҳосил бўлиши одатий ҳолатдир

Пишиб етилмаган асалнинг таркибидаги намлик 21% дан юқори бўлиб асал сақланаётган идиш юзасида суюқлик кундан кунга кўпайиб боради ва асосий массанинг ярмигача тенг бўлади. Кейинчалик юқори қатламда кўпик ҳосил қилиб, асал тами айниганлиги билиниши ва таркиби бир ҳил бўлмаган аралаш ҳолга келади. Бу айниган асал бўлиб у истемолга яроқсиздир.

 Ð¼Ñ‘д забродил 
  • Агар асални сақлаш қоидаларига риоя қилинмаган бўлса ва нотўгъри сақланганда асал айниб қолиши мумкин. Яхши сифатли асалда ҳам айниш кузатилади, чунки асал гигроскопик яни намликни ўзига тортувчи маҳсулот. Айнан намлик асални айнишига олиб келади. Шунинг учун доимо асал ёпиқ идишда сақланиши керак.
 Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт