Асал қандай сақланади?

Ҳарорат 10˚C дан паства 27˚C дан юқори бўлмаган шароитда асал кўп вақт  бузилмасдан туради. Хонанинг ичи қуруқ бўлса, бошқа ҳароратда ҳам асал яхши сақланади. Асалнинг таркибидаги сув 21фоиздан юқори бўлса, у тезда бижғий бошлайди.Бижғиш вақтида асалдаги қанд спиртга айланади.
Бижғиш асал таркибида доим бўладиган ачитқилар таъсирида бўлади,ачиш еса сирка
кислота бактериялари таъсирида боради. Бижғишдан тўхтатиш учун асални70˚C
иссиқликда 10 дақиқа иситиш ва тезда совитиш керак.
Одатда чўкиб қолган (кристалланган) асал тезроқ бижғийди. Чунки тагидаги
чўкмада сув кам бўлиб, устидаги суюқ қисмида сув 30%гача кўпайиб кетади.
Асал сақланадиган хона тоза, қуруқ ва ҳарорат 10˚C дан паст бўлиши, ҳаво намлиги
60-80% ни ташкил етиши лозим.
Аризорда асал асосан, ёғоч  бочкалар,  липовкава яшикларга солинади. Ҳажми 100
кгли  бочкалар  ишлатилади.  Бочкалар  арғувон(липа),  қорақайин  ва  чинор  дарахтидан
тайёрланади.  Кедр  ва  эманда  тахтидан  тайёрланган  бочкаларда  асал  қораяди.
Нинабарглилар  ёғочидан  тайёрланган  бочкаларда  асал  смолаҳидиниолади.  Иложи
бўлмасдан  шу  дарахтлардан  ишланган  бочкалар  ишлатилиши  керак  бўлса,
бочкаларни  аввало  бир  неча  марта  содали  иссиқ  сув  билан  ювиш  керак.
Арғувон  дарахтидан  ясалган  бочкалар  шу  дарахт  тўнкаларининг  ўртасини  ўйиб  олиб
ишланади.  Уларнинг  ҳажми 2 кгдан 50 кггача бўлади.  Баъзан  асал  мустаҳкам,  бир  бирига  зич  қоқилган  тахта  яшикларда  сақланади.
Ичи,  айниқса,  тирқишлари  қалинмум
билан  қопланган  бўлади.  Бочка  валиповкаларнинг  ичини  ҳам  мум  билан  қоплаш
керак.
Бундан  ташқари,  асални  жойлаш  учун  зангламайдиган  пўлат,   алюминий,  қалай  ҳам
ишлатилади.  Асал  таркибидаги   органик  кислоталар  таркибидаги  рух,  мис  ериб,  одам  учун
захарли  тузлар  ҳосил  бўлади.Темирдан  асал  қораяди.
Ўлчаб  жойланган  асалда  этикетка  (ёрлиқ)  бўлиши  керак,  унда  жой  рақами,  асал
етиштирилган  ташкилот  номи,  асалнинг  нави,  ботаник   нави (масалан, пахта асали,беда
асали каби),  товар  нави  (1-нав) ,  асал  йиғиб  олинган  йил,  массаси  кабилар  ёзиб  қўйилган
бўлиши  керак.
Манба:  “Асалари–фойдабари”  (Собиржон  Мамасотиев,  Неъматжон  Ҳошимов,  “Дизайy-Пресс”МЧЖнашриёти,Тошкент-2012)қўлланмаси