Асал таркибидаги витаминлар

Похожее изображение

Асал таркибидаги витаминлар унча куп булмаса хам улар организм  учун керакли булган бошка моддаларга кушилган холда учраб, унинг ахамияти катта бўлади . 1 г асалда 30 мкг аскорбин кислотаси (С), 1 О мкг токоферола (Е) 4 мкг пантоген кислотаси (8\). 3.8 мкг биотин (Н), 3,1 мкг ниацин (РР) ва 3.0 мкг пиридоксин’ (8,) каби витаминлар учрайди.
Асалда инвертаза,- диастаза, каталаза ферменти булиб, улардан инвертаза – ферменти иккиламчи мураккаб шакарларни парчалаб, бирламчи оддий шакарларга айлантиришда иштирок  этади. Мураккаб шакарларни парчаланиши асал копчасидан бошланиб, усти беркитилган инчада асал узок вакт сақланиши даврида хам давом этади.

Диастаза ферменти крахмални парчалайди . Ферментни парчалаш тезлиги диастаза курсаткичига караб аникланади. Яъни, 1 г асалда 1 % ли крахмал -эритмасини миллилитр сонини 1 соат ичида диастаза ферменти томонидан парчаланишига караб бахоланади. Асал таркибидаги диастаза курсаткичи куп сабабларга боғлиқ бўлиб, усимликлар турига асал тайёрланган шарбатга, усимлик усадиган жойнинг иклим шароити хам да еридага, обхавосига. шарбатни куп ёки оз ажратишига, ари оиласининг кучига ва бошка сабабларга боғлиқ булади. Шунинг учун хар хил асаллар таркибидаги диастаза курсаткичи 1 О дан то 65 бирлик курсаткичигача булади. Бахорда гуллайдиган усимликлар гулидан тўпланган шарбат ва асалда диастаза курсаткичи кам булса, ёзда гуллайдиган усимликлардан тўпланган асалда юқори бўлади . Маржумак (Гречиха) гулидан тўпланган асалнинг диастаза курсаткичи узгарувчанлиги билан ажралиб туради, чунки гречиха асалининг диастаза курсаткичи бир йил сақлангандан кейин 35% га камаяди.
Каталаза ферменти шарбатни кайта ишлаб асалга айлантиришда катнашиб, перикис водородни парчалайди. Асал таркибида кам булса хам  оқсил, ёғлар хамда тукималар оралиғида моддаларнинг парчаланишини таъминловчи куйидаги протеаза, липаза, глиногеназа, нордон фосфатаза, пероксидаза, редуктаза, аскорбинатоксидаза, фосфолиназа, инулаза ва бошка ферментлар борлиги аниқанган.
Асал таркибида бунчалик куп ферментлар учраши уша асал таркибида учрайдиган хамма моддаларни парчалаб, тез сурилишини таъминлайди. Ферментлар таъсирида парчаланган асал таркибидаги озука моддалар, кишлаш вактида арилар танасидаги овкат хазм килиш, парчалаш ферментлари иштирокисиз ариларнинг танасига енгил сурилади. Асал бундай алохида хусусиятига эга булиши эвазига инсонлар томонидан дори сифатида истеъмол килинади.