Асалари чаққанда қанча захар ажратади?

Похожее изображение

Асалари захари яъни апитоксин (lot.apis-асалри, юнон.тохикон-захар)-ишчи асалари тагасидаги ипсимон безлари ажратадиган ўткир ҳидли аччиқ, оч сариқ, шаффоф суюқлик. Асалари захари таркибида биологик фаол моддалар, ферментлар, еркин аминокислоталар,чумоли,хлорид, ортофосфат кислоталари, гистамин, холин, триптофан, олтингугурт, магний фосфат ва бошқа моддалар бор.
Асалари захари таркибидаги таъсир қилувчи моддалар гистамин гликозиди,липидлар, ҳайвонот сапонинларига яқин турадиган моддалардан иборат. Сувда тез, чумоли кислотада ва 60Сли секин ерийди. Асалари чаққанда 0.2-0.3 мг захар ажратади. Асалари чаққан жойда қаттиқ оғриқ ва шиш пайдо бўлади.
Асалари чаққан пайтда, ўша жойга дарҳол валидол еритмаси ёки саримсоқ кесиб суртилса, оғриқ қолади, шиш пайдо бўлмайди. Асалари захаридан тиббиётда радикулитва бод касалликларини даволашда фойдаланилади. Бунда организм бевосита асалариларга чақтирилади ёки таркибида асалари захари бўлган дорилар қўлланилади. Бу препаратлардан бронхиал астма, гипертония касалликларини даволашда ҳам фойдаланиш мумкин.

Картинки по запросу когда укусила пчела
Бод ва радикулит даволашда таркибида асалари захари бўлган вирапин (1 г вирапинда 0.15 мг асалари заҳари бўлади) суртма ҳолида қўлланилади. Таркибида асаларизаҳари бор дорилардан қон томирларини кенгайтириш ва моддалар алмашинувини яхшилашда фойдаланилади.

Асаларичилик гуруҳига қўшилинг!