Асалари оиласи маҳсулдорлигини оширишда озуқавий қўшимчалардан фойдаланиш

Асаларичилик қишлоқ ҳўжалигининг сердаромад соҳаларидан биридир. Республикамизнинг табиий-иқлим шароити ҳам асалари оиласини тезкор
технология асосида боқиш учун жуда қулайдир.
Ўзбекистон Реслубликаси Вазирлар Маҳкамасининг2009 йил
3 мартдаги 348-сонли «Республикада 2009-2011
йилларда асала- ричилик соҳасини ривожлантириш
бўйича амалга оши-риладиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги дастури қабул қилинган. Мазкур дастур асосида2012-2015 йилларга мўлжалланган
республикада асаларичиликни ривожлантиришнинг
чора-тадбирлари ҳам белгилаб олинган. Тадбирга
асосан2015 йилга бориб республикада асалари
оиласи сонини409,8 мингтага, асал ишлаб
чиқаришни эса5082 тоннага ет- казиш кўзда
тутилган. Бу эса асаларичиликда амалга оширилган
ислоҳотларни барча хўжаликларда ишлаб чиқаришни
жадаллаштириш ва уни тезкорлик билан амалга
оширишини талаб қилади.
Маълумки, қишлоқ хўжалигида зарарли кимёвий
моддалар кўп ишлатилади. Бу эса биологик муво-занат бузилишига олиб келади. Натижада табиий
чанглатувчи ҳашаротларнинг тури камаяди.
Республиканинг иқлим шароити тез
ўзгарувчанлиги асаларилар учиш фаолиятини ва
асал тўплашини анча сусайтиради, ҳавонинг кес- кин
исиши ва ёғингарчиликлар кўп бўлиши эса
ўсимликпарнинг шира ажратишини тўхтатиб қўяди.
Ана шу даврда асалари оиласининг ривожланиш
жараёни тўхтаб қолади, она асалари тухум қўйишни
қисқартиради. Натижада оилада ёш насл миқдори
камаяди. Буларнинг ҳаммаси асалари оиласининг
ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир этади ҳамда
оилани баҳор ва ёз фаслларида қўшимча ра- вишда
рағбатлантирувчи минерал озуқалар беришни талаб
қилади(Тўраев О., 2006).
Асалари организмида модда алмашинув жара:
ёнида минерал моддалар етишмаслиги туфайли
физиологик жараёнлар бузилишига ва ҳатто орга-низмнинг ҳалок бўлишигача олиб келади. Шунинг
учун ҳам, шакар шарбати таркибида энг муҳим
минерал моддаларни қўшиш асалари оиласининг
баҳорги ривожлантири-шини анча тезлаштира- ди
ва оила қишловининг муваффақиятли ўтишини
таъминлайди.
Асалари оиласини эрта баҳорда гулчанги етишмаган даврда улар-нинг ўсишини таъмин-лаш мақсадида қўшимча
равишда оила ривожпа-нишини тезлаштирувчи
минерал моддалар ва витаминлар билан озиқлантириш катта аҳамиятга эга. Маълумки, бу минерал моддалар асалари оиласи ривожпанишига ижобий таъсир этиб, мўл асал ҳосили олинишини таъминласа, иккинчидан, асалари оиласидан
қўшимча равишда янги асалари шохобчалари
шакллантирила- ди ва асалари пакетлари ташкил
этишда имкониятлар яратилади, учинчидан,
ривожланган асалари оилала- ри қишлоқ хўжалик
экинларини четдан чанглантириб, ҳосилдорлигини
кўпайтиради.
Асалари оиласини кучайтириш ва маҳсулдор-лигини ошириш мақсадида сигир сути, стимовит, эпиброссенолоид, кондисил препаратлари ва»кич-кинтой» болалар озуқаси ҳамда турли микроэлемент-лар билан қўшимча озиқлантиришда, Бойценюк Л.И. ва бошқалар(2000), Ишмуратова Н.М. ва бошқалар
(2002), Тўраев О.С. (2006), Тўраев О.С. ва бошқалар
(2010) каби олимлар тегишли тадқиқотлар ўтказган.
Асалари озуқаси таркибини мафо ва микроэпементлар билан бойитишда табиий минерал моддалардан озуқавий қўшимча сифатида фойдаланиш ҳам ўзининг ижобий самарасини
беради, чунки минерал моддалар таркибцца тирик
организм учун зарур бўлган20 дан ортиқ минерал модда мавжуд бўлиб, у асаларилар организми- да модда апмашинув жараёнларини фаоллаштиради.
Табиий минерал моддалар озуқавий қўшимча си-фатида қўлланилганда асалари оиласининг ривож-ланишига, маҳсулдорлигига ва асал сифатига ҳам ижобий таъсирини кўрсатади, шунингдек, минерал моддалар асалари организмида профилактик ҳимоя воситаси ҳам ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда2011-2012 йилларда Ўзбекистон чорвачилик илмий-тадқиқот институтининг асаларичилик тажриба синов май-дончасидаги асалари оилаларини эрта баҳорда ри-вожлантириш ҳамда улардан кўпроқ маҳсулот олиш мақсадида минерал моддалардан асалариларга  қўшимча равишда озиқ бериш учун ШАа-МАХ пре-миксидан фойдаланилди.
Зоотехник кўрсаткичлар асосида асалари оила-лари олдиндан бонитировка қилинди ва ўхшашлик асосида уч хил, 5 тадан асалари оиласидан иборат гуруҳлар ташкил этилди. Биринчи гуруҳ назорат ва қолган иккитаси эса тажриба гуруҳлари эди. Ҳар иккала тажриба гуруҳларининг биринчисида50 % ли
шакар шарбати билан бирга, 10 мг Ша-МАХ пре-миксидан ва иккинчисида эса20 мг ШАа-МАХ пре-миксидан қўшимча равишда, 2012 йил17 мартдан 14 апрелгача кунора300 мг дан бериб борилди. Назорат гуруҳида эса ҳеч қандай қўшимча
ишлар ўтказилмади. Ҳамма гуруҳлардаги асалари
оила- лари олдиндан ташкил этилган умумий
услублар асосида назорат қилинди.
Минерал озуқаларнинг асалари оиласи ривожланишига таъсири ари оиласига рағбатлантирувчи озуқа қўшимчаси
бўлган ШАа-МАХ премиксидан фойдаланиб, асосий
асап йиғиш давригача асапари оилаларида кўп миндорда ёш асала- рилар шакллантиришга шароитлар яратилади.
Бундай озуқавий қўшимчаларни асаларичиликка
ихтисослашган барча шахсий ёрдамчи, деҳқон ва
фермер хўжаликларига татбиқ этиш учун тавсия этилади.

Асаларичилик гурухига қўшилинг!