Асалари оиласига баҳорги ишлов бериш

Баҳор фасли асалари оилаларини парвариш қилиш учун асосий ишлар қилинадиган мавсум бўлиб ҳисобланади. Баҳор фаслида асалари оилаларида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

1) ари уясини умумий текшириш, кўздан кечириш;

2) уянинг таглик қисми ва ички ҳажмини доғ ва чиқиндилардан тозалаш;

3) уя ромларини дезинфекция қилиш;

4) баҳорги тафтиш ўтказиш;

5) уянинг ички ҳажмини кенгайтириш;

6) ариларни шакар шарбати билан боқиш;

7) қишлаб чиққан ариларни алмаштириш.

Ари оиласининг баҳорги ривожланишида 3 та ўзига хос даврни кўриш мумкин:

  1. Қишлаб чиққан ариларнинг ўрнини алмашиш даври.
  2. Ари оиласининг жадал ривожланиш даври.
  3. Кўп сонли ишсиз қолган ёш ариларнинг тўпланиб қолган даври.

Биринчи давр. Она ари тухум қўйишни бошлаган вақтдан бошлаб 1 ойча вақт ўтгач, қишлаб чиққан ариларнинг ўрин алмашиш даври бўлади, бу давр ариларнинг жадал ишлаш давригача

чўзилади. Мана шу давр ичида қишлаб чиққан қари арилар ўлиб, уларнинг ўрнини баҳорда етиштирилган ёш арилар эгаллайди. Она ари тухум қўйишни жанубий вилоятларда баҳор ойининг бошларида, яъни феврал ойининг биринчи 10 кунлигида бошлайди. Дастлабки кунлари она ари суткасига 40–80 та, кейин эса 100–120 та тухум қўя бошлайди. Биринчи баҳорги учишни ўтказиб, орқа ичакларида қшлаш давомида тўпланиб қолган ахлатларни бўшатишдан кейин она арининг тўхўм қўйиши бир неча  маротаба ортади. Кўпчилик холларда қишлашга яхши шароит яратилган бўлса, ариларнинг фаол харакат қилиш давридан орадан уч хафта утгач, оиладаги арилар 10% гача камайиб, хамма ққари арилар ўлиб кетади, уларнинг ўрнини босадиган ёш арилар хали инчаларидан чиқмаган булади. Кейин етилиб бораётган ёш арилар сонига ёш арилар сони теглашиб, оилада усиш тўхтаб мувозанат холат юзага келади, ва нихоят туғилаётган арилар сони ўлаётган арилардан кўпайиб ўлаётган арилардан кўпайиб оила ривожланиб ўса бошлайди.

Ари оиласининг ўсиши биринчи даврида жуда сезиларли бўлиб, сифат томонга ўзгариб боради. Бу даврда битти қишлаб чиққан ари битти личинкани қурби етса, бахорда етиштирилган янги ёш арининг биттаси бир нечта, яни тўрттагача личинкани боқа олади. Шундан куриниб турибдики, биринчи даврдв ари оиласи кейинги даврда тез ривожланиш ва ўсиш учун таёргарлик кўради. Қишлаб чиққан арилар иккинчи ва учинчи даврда етиштирилган ариларга қараганда ўзларининг хусусиятларини кам сақлайдилар.Шунинг учун бундан кучсиз ари оилалари ўз уяларини ташлаб, қушни уяларга кучли оилаларга қушилиб оладилар. Бундан ташқари, она ариси йўқ оилалар бошқа оила она арисини жуда яхши қабул қилади хамда икки оила бир бирига қўшилганда хам ўзларини яхши тутади.

Иккинчи давр. 

Бу давр ари оиласиниг жадал ривожланиши билан характерланади. Ривожланаётган боқувчи арилар билан етилгаётган личинкалар ўртасида ўзаро алоқа бўлиб она ари личинкалари воқувчи арилар сонига қараб тухум қўяди. Оилада боқувчи ёш арилар сони кўпайиши билан она арининг тухум қўйиши хам ортиб боради. Иккинчи даврда оилада қари ариларнинг ўлиб бориши унча кўп бўлмай, ўрта хисобда она арининг 56-66 кўн аввал қўцган тухумлар сонига тенлашади( 21 кун ишчи арининг етиштириш куни, ариларнинг ёзда яшяш куни 34-35 кун, жами 21+35=56 кўн, 21+45=66 кун). Ари оиласиниг иккинчи даврда ривожланиши, ўсиш тезлиги оилани ташкил қилувчи ариларнинг сифатига хам боғлиқ бўлиб, қишда мувафаққиятсиз қишлаб чиққан ари оиласининг ривожланиши суткасига 3-5% дан ошмайди, яхши қишлаб чиққан кучли ари оиласиники эса 10-14%га етади. Икинчи даврнинг неча кун давом етиши ари оиласиниг ўсиў кучи ва ривожланишига боғлиқ бўлиб оила қанча кучсиз бўлса у шунча узоқ ривожланади.

Учинчи давр. Ари оиласида 2–2,5 кг асалари етиштирилганидан кейингина учинчи давр бошланади. Бу давр ишсиз ёш ариларнинг тўплаган даври деб аталади. Бу давр ари оиласининг арилари 2,5–4 кг га етгунча чўзилади. Учинчи даврда она арининг тухум қўйиши кўпаяди, аммо бу кўпайишда барибир етиштирилаётган ёш арилар сонидан личинкаларнинг сони кам бўлади, яъни боқувчи арилар билан она ари қўяётган тухумлар сони ўртасида сезиларли узилиш бўлади. Оила қанча кучли бўлса, она ари ўзининг вазнига нисбатан шунча кам личинкалар етиштиради. Она ари суткасига 2000 тагача тухум қўйса, бир дона тухум қўйиш  учун  ўрта  ҳисобда  43  секунд  сарфлайди.  У  кўп  вақтини бўш, тозаланган инчаларни қидиришга кетказади. Етишиб чиқаётган ёш арилар ўлиб бораётган қари ариларга нисбатан бир оз кўпроқ бўлиб, оила секин ривожланади. Оила қанчалик кучли бўлса, у шунчалик секин ривожланиб ўсади. Кучли ари оилалари узоқ ривожланганида 1 суткада етиштирилган ёш арилар сони суткасига ўлиб бораётган қари арилар сонига тенг бўлиб, оиланинг ривожланиши ва ўсиши тўхтайди. Бу даврда қари ариларнинг камайиб бориши табиатдан келаётган шарбатнинг миқдорига боғлиқ бўлиб, агарда шарбат кўп келса, арилар тез қариб, тез ўла бошлайди ва, аксинча, шарбат кам келса, арилар уяда иш бажармай ўтиради ҳамда уларнинг яшаш вақти бир оз чўзилади. Шундай қилиб, она ари қўяётган тухумлар сони билан боқувчи арилар сони ўртасида тафовут пайдо бўлиб, оилада ёш ишчи ариларнинг керакгидан ортиқчаси ишсиз қолади. Учинчи даврда табиатдан шарбат келмаганлиги учун ҳам арилар иш билан таъминланмайди. Оилада қуйидаги ўзгаришлар юзага келади:

1) оиладаги ишчи ариларнинг ўртача яшаш вақти чўзилиб, кўп сонли ёш арилар тўпланиб, оиланинг кучи бир оз ортиб боради;

2) оилада арилар танасининг физиологик қариши сусайиши натижасида оила арилари ёшаради, оила арилари ўз танасида яшаш ва ишлаш учун куч ва фойдали озиқ бирликларини тўплайди.

3) оила арилари ўз танасида яшаш ва ишлаш учун куч хам фойдали озиқ бирликларири туплайди.