Асалари оналик сути

 

Асалари оналик сути асалари қуртчаларини боқиш ва улардан она ари, ишчи ва эркак ариларни вояга етказиш учун боқувчи асаларилар (ёш ишчи арилар) томонидан ишлаб чиқарилади. Боқувчи арилар аввалига барча қуртчаларни уч кун бир ҳил сут бериб боқишади ва сўнгра она, ишчи ёки эркак арилигига озиқланиш улуши ва кун миқдори ўзгаради. Фақат она асаларининг қуртчасини сут билан тинимсиз боқишда давом этишади. Шу сабабли она ари қуртчасининг вазни биринчи 6 кунликда 2500 мартагача катталашади. Она арининг сут билан боқилиши бутун умир давом этиб бу унга кунига ўз тана вазнидан юқори бўлган 1800-2500 донагача тухум қўйиш имконини беради. Она ари 6 йилгача, ишчи арилардан 12-35 баробар кўп умр кўради. Асалари сути она ари танасида ва айниқса жинсий органларида фавқулодда актив моддалар алмашинувини вужудга келтиради. Шу сабабли охирги вақтда биология ва медитсина соҳаларининг ари сутига бўлган эътибори жуда катта.

Ари сути янгилигида желатинли, қуюқлиги кремга ухшаш массага эга. Очиқ ҳавода ранги аввалига оқиш ярим шаффоф кийин сут оқишликдан сариқ рангга сўнгра эса тўқ малла рангга ўзгаради. Кимёвий таркиби ҳозирги кунгача тўлиқ ўрганилмаган. Мустақил тадқиқотларнинг маълумот беришича ари сути таркибида 65-69% сув, 14-18% оқсиллар, 2-6% липидлар, 9-18% углеводлар ва 1-2% минерал моддалар бор. Булардан ташқари ари сути таркибида Б1, Б2, Б6, ПП витаминлари, пантотеник кислотаси, биотин, инозитол, фолий кислотаси, эргостерол, шунингдек жинсий безлар функциясини фаоллаштирадиган гонадотропик гормон мавжуд. Асалари оналик сутида бир неча турдаги микроб ва вирусларга қарши жуда яхши ҳимоя воситаси ҳамдир.
Image result for маточное молочко Асалари оналик сутининг олиш учун ветеринария-санитария қоидаларига мос махсус хона-лаборатория керак бўлади. Шуни олдиндан билинки бу иш ўзига хос меҳнат талабли иш ҳисобланади. Кўпчилик ҳаваскор асаларичилар асосан асал ишлаб чиқаришга кўпроқ эътибор беришади. Бунинг асосий сабабларидан бири ҳаммада ҳам етарлича шарт-шароит ва малака етишмаслигидир. Иккинчи асосий сабаби бу маҳсулотга бўлган талабнинг озлиги ва маҳсулот тез айниши энг катта сабаблардан десак муболаға бўлмайди

Бизга маълумки асаларилар ўз уруғини/қуртчаларини оналик сути билан боқишади ва она ари қуртчасига эса энг кўп Имаге ресулт фор маточное молочкосут берилади. Шу сабабли она ари учун махсус ясалган катакчалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Асалари сутини кўп миқдорда йиғиш учун унинг уясини етимлантириш услуби орқали яхши натижа олинади. Бу усул билан асалариларнинг турига қараб, мисол учун кавказ асалариларидан бир мартада 50-60 дона оналик катакчалари олиш мумкин.

Асалари оналик сути олиш учун аввало танланган тарбиячи уяни она арисидан ажратиб олинади. Яна бир усули кучли уя танланиб иккига, кучли ва кучсиз қисмларга бўлинади ва она ари кучсиз қисм билан қолдирилади. Бунда озуқага ҳам эътибор бериш муҳим. Етимлантирилган уяда кўпроқ қадоқланган уруғли ром, бир неча озуқали ром ва бир дона янги уруғли ромдан қолдириш мақсадга мувофиқ. Чунки қадоқланган уруғли ромлар киенчалик боқувчилар сонини кўпайишига олиб келади. Орадан 5-6 соат ўтгандан кийин етимлантирилган уянинг ўртасига махсус оналик катакчаларга ёш қуртчалар жойланган 2 дона ром жойлаштирамиз.

 Асаларилар уяга қўйилган махсус катакчаларни 4 сутка давомида тўлдиришади ва 4-5 суткаларда махсус ромлар йиғиб олиниши мумкин. Бу жараённи бир неча марта 1 ойдан кўп бўлмаган муддатда такрорлаш мумкин.

Баъзи адабиётларда бу жараён 6-8 кун деб ҳам айтилган. Бизни тажрибамиздан келиб чиқиб шуни айтиш муҳимки, бу ҳолат асалариларнинг сонига, озуқа миқдорига, асаларининг турига ва бир қанча бошқа факторларга боғлиқ. Ҳар бир асаларичи ўз асалариларини яхши тушуниши жуда ҳам мақсадга мувофиқдир. Мисол учун махсус ромларни эрта йиғиб олиш катакчаларда кам миқдорда оналик сути тўпланишига ва аксинча кеч йиғилганда қуртча сутни бир қисмини еб қўйган бўлиши мумкин. Шу сабабли ҳар бир асаларичи тажрибаси ва вазиятидан келиб чиққан ҳолда неча кунда ҳосилни йиғишини ўзи белгилайди.

Киенчалик фойдаланилган уяни янги она чиқариш йўли билан ёки аввалдан бўлинган уяга она арисини вақтинчалик ҳимоялаш орқали қўшиб юбориш мумкин.

Юқорида айтганимиздек олдиндан тайёрланган санитария қоидаларига мос бўлган хонада оналик сутини йиғиш амалга оширилади. Аввалига қўллар ва барча фойдаланиладиган асбоблар спирт билан дезинфекцияланади. Олиб келинган сутли катакчалардаги қуртчалар олиб ташланади.

Маточное молочко1

Асалари оналик сути очиқ ҳавода ўзининг фойдали хусусиятини юқотиши сабабли катакчаларда сақлаш мақсадга мувофиқдир. Маҳсулот уядан ташқарида 10-15 дақиқадан сўнг сифатини йўқота бошлайди. Сақлаш учун асалари сути табиий ҳолда-катакчаларида махсус герметик контейнерга жойланади ва совитгичда 1.5-2C даражада йил давомида сақлаш мумкин. Сақлашнинг яна бошқа усулида асалари сути шиша колбачага йиғиб олинади ва ҳаво кирмайдиган қилиб мум билан муҳрлаб маҳкамланади. Яна бошқа сақлаш усулида сут асал ёки спирт билан аралаштирилади. Аммо бу икки ҳолатда маҳсулотни узоқ сақлаб бўлмайди.

Асалари сутидан “апилак”(биогеник стимулятор, ресторатив таъсирга эга дори) ва бир қанча касалликларга даво бўладиган бошқа препаратлар ишлаб чиқарилади. Асалари сути моддалар алмашинувини яхшилайди, семириб ёки озиб кетишга қарши қўлланилади, инсон танасини юқумли касалликларга қаршилигини кучайтиради, эндокрен безлари фаолиятини яхшилайди, атероскероз ва юрак қон томирлари етишмовчилигини даволашда яхши тасир кўрсатади.

Асалари сутининг кўп қиррали хусусиятини ва инсон организмининг турли тизимларига турлича таъсири сабабли ушбу препарат фақат врач тавсияси билан қабул қилиниши шарт.