Асалари сути, захари, перга, прополис ва асалари муми.

Картинки по запросу honey

Асаларичилик -қадимий соҳа. Бу ҳақидаги дастлабки маълумотлар эрамиздан аввалги Миср тиббиётига оид асарларда, Зардуштийларнинг муқаддас «Авесто»сида, Ҳинд халқининг «Ҳаёт» китобида, Тиббиётнинг «Жуд-жи»фанида учрайди. Ҳатто Хомер, Демокрит, Аристотель, Гиппократ каби дунё алломалари ҳам кўпгина касалликларни даволашда асалнинг аҳамияти беқиёслигини қайд этишган. Буюк бобомиз Абу Али Ибн Сино асалари маҳсулотларидан 500, Абу Райхон Беруний 300 турдаги дори-дармон тайёрлагани ҳақида маълумот бор.

Асаларичилик соҳасининг асосий маҳсулоти асал ҳисобланиб, соҳадан иккиламчи маҳсулот сифатида қуйидагилар олинади: асалари сути, перга, асалари захари, прополис, асалари муми. Ушбу маҳсулотларнинг халқ хўжалигида аҳамияти жуда юқоридир.

Асалари сути

Асалари сути биологик стимулятор хусусиятига эга, гипотрофия ва гипотания касалликларини, аёллардаги лактация бузилишини даволашда, сиркасидан озиқ-овқат саноатида турли тузламалар тайёрлашда қўлланилади. Асалари сути кўплаб тирик организмларнинг ўсишини тезлаштириб, вазнини оширади. Қанд, эритроцитлар, глюкоза, гемоглабин, глобулинлар миқдорини кўпайтириб, холестерин ва нейтрофиллар миқдорини камайтиради ва шу орқали атеросклероз касалликларининг олдини олади ҳамда даволайди. Миядаги қон ҳаракатини яхшилаб, қондаги аскорбин кислотасини келтиради. Жинсий имкониятларни ривожлантириб, организмнинг репродуктив имкониятларни яхшилайди. Соҳада ари  сутини ишлаб чиқиш учун асалари оилаларидан тарбиячи оилаларни тузиш лозим ва 18-24 соатли қуртларни пайванд қилиб, тарбиячи оилаларга бериб, уч кундан кейин пайванд қилинган қуртларни олиб ташлаб сутни жамғариб, консервация қилиш мумкин.

Перга

Асаларилар гулчангини мумкатакларда йиғиб, асал билан аралаштириб, перга тайёрлайди, бу ҳом-ашёдан қишда озиқланиш ва гумбакларни озиқлантиришда фойдаланадилар. Тиббиётда унданошқозон-ичак, жигар касалликларини, анемия ҳамда қон босими бўлган беморларни даволашда қўлланилади. Гулчанг таркибида кўплаб миқдорда глукоза, фруктоза, турли хил витаминлар, кислоталар ҳамда микро ва макро элементлар мавжуд. Гўшт ва тухумга нисбатан гулчангда аминокилоталар миқдори 5-7 маротаба кўпдир. Олинган гулчанг 600 ºС ҳароратда 2 соат мобайнида леофил аппаратида қуритилади ва истеъмолга жўнатилади.

Асалари заҳари

Асалари заҳари қадимдан ҳалқ табобатида даволаш мақсадида қўлланиб келинган. Ҳозирги кунда тиббиётда радикулит, бод, бронхиал астма, қон томирларини кенгайтириш ва модда алмашишини яхшилаш каби касалликларни даволашда ишлатилмоқда ҳамда апиказон, апизатрон, вирапин ва ҳоказо дори-дармонлар ишлаб чиқилмоқда. Заҳар олишнинг кўпгина усуллари бўлиб, энг самарали усул бу -электр усулидир.

Прополис

Прополис таркибида 18 дан ортиқ микро ва макро элементлар ҳамда ферментлар мавжуд. Прополис елимсимон модда бўлиб, уядаги арилар кирадиган тешикчаларни кичрайтиришда ва ортиқча тешикларни суваб беркитишда ишлатилади. Прополис тўқималарининг регенирация жараёнини тезлаштиришда, куйгандан кейинги чандиқларни кичрайтиришда, оғриқни қолдиришда, ёғларни консервация қилишда, эндокрин безлар фаолиятини тиклашда, замбуруғлар, бактериялар ва вирусларниўлдиришда, терини ультрабинафша  нурлардан ҳимоя қилишда ва ҳоказоларда фойдаланилади.

Асалари муми.

Асалари муми парфюмерия ва косметикада, лак-буёқ олишда, амалий ва тасвирий санъатда кенг қўлланилади. Табобатда минг йиллар давомида қўлланиб келинаётган ушбу восита асалари уяси бўлиб, одамлар ҳам озуқа, ҳам шифо учун истеъмол қиладиган асал айнан ана шу уяларда жамланади.

Унинг уч хили бор:

  1. Асалари  қанчадан- қанча йўл босиб, гул ва гиёхлар бағридан саралаб йиққан ва авайлаб олиб келган нектарини ана шу уяларда жамлаб, асалга айлантиради. Асали олинган уялар ҳам инсон соғлиги учун асқотади. Биз асалари уяси деб атаётганимиз табобатда «асалари муми»номини олган. Ушбу неъмат қизил, сариқ рангга мойил бўлиб, юмшоқ ёғли ҳамда хушбўйлиги билан ҳам эътиборини тортади. Қолаверса, унинг янгисидан асалнинг ҳиди келади.
  2. Бу ўша асал қиёмига етадиган хоналар устидаги пардалар бўлиб, уларда асал бўлмайди. Бу яхши-ю ёмонликда ўртачадир.
  3. Бу тури «таслит» номи билан машҳур бўлиб, ранги қора. Асаларилар уни уясини бало-қазолардан асровчи модда сифатида, тиббиёт тили билан айтганда, инфекциялардан мухофаза қилгандек, уясидаги асалдонлар деворларига суркайди. Бошқа мумларга қараганда муолажа учун унчалик самарали эмас.

Асалари муминининг мижози иккинчи даражада иссиқ ва ҳўлликда мўътадилдир. Қуввати бир йилгача муқаррар бўлади.

Шифобахшлик хислатлари: унинг умумий хусусияти бадандаги қуюқ моддалар ва шишларни таҳлил қилувчидир. Кераксиз моддаларни пиширувчи ва бадандаан чиқариб ҳайдашга тайёрловчи ҳамда асабни юмшатувчи ҳисобланади. Шунингдек. Малҳамлардаги ислоҳ қилувчилик ва сақловчилик ҳислатларига эга.

Унинг 2 граммини буғдой донасига ўхшатиб кесиб, кунжут ёғида ивитиб ичилса, ички заҳмлар, жумладан, меъда ва ўпка захмлари, ичакларнинг яллиғланиши ва эски ичкетарга шифо бўлади. Шунингдек, бадандаги заҳарларни даф этади. Кўкрак ичидаги аъзолар дарди, йўтал ва сил касаллигига даво бўлади. Баданнинг турли жойларида қотиб қолган сутни таҳлил қилади ва шифо бағишлайди. Томоқ оғриғи ва ҳалқум тилчаларини бартараф этаиб, овозни мусаффо қилади.

Асалари мумининг ўзидан кулча ясаб, аёллар сийнасига қўйиб боғланса, сутнинг сийна учида қотиб қолиш олдини олади ва қотган шишларга боғланса, уларни таҳлил қилади, юмшатади. Асалари муми шифо учун аввал оқартириб, кейин истеъмол қилинади: мумни идишга солиб, унинг устидан қайнаган сув қуйилади. Мум оқаргунча муттасил қайнатилади. Асрлар давомида табобатда ишлатилган асалари мумининг оқартириш амалиётида кенг фойдаланилган.

Асаларичилик гуруҳига қўшилинг!