Асалари турларини танлашда нималарга эътибор берилади.

Асалари насллари муаян иқлим шароитларида табиий танланиш таъсирида вужудга келади. Бир наслни бошқасидан фарқлаш учун асаларининг ўзига хос белгилари:

  • ранги
  • катталиги
  • ҳартумининг узунлиги
  • она арининг наслдорлиги
  • баджаҳиллиги
  • касалликларга чидамлилиги
  • ройга мойиллиги
  • мум ишлаб чиқарувчанлиги

каби хусусиятлари ҳисобга олинади. Эътибор берган бўлсанггиз юқорида санаб ўтилган фарқлар орасида энг муҳим бўлган «асалдорлиги» йки асал ишлаб чиқарувчанлиги санаб ўтилмади. Менинг фикримча асалдорликни олинган наслнинг фарқли белгиларига киритиш нотўғри бўлиб, ҳар бир насл турли шароитларда турлича хусусиятларни намоён этади. Шунинг учун насл танланганда нафақат юқорида санаб ўтилган фарқларни, балки иқлим шароитини ҳам ҳисобга олиш зарур. Биринчидан ўз иқлим шароитини ҳам ҳисобга олиш зарур. Биринчидан ўз иқлимингизни танланган насл жанубий-қиши қисқароқ давом этадиган иқлимга мослашган бўлса, шимолий ҳудуддан воз кечган маъқул. Сабаби ушбу наслдаги асалариларнинг ичаклари кўп миқдорда фекал массани узоқ ушлаб туришга мослашган.

porody-pchel-породы-пчел

МДҲ худудида тарқалган асалари наслларига назар соладиган бўлсак, асосан икки тури ёки икки ўзига ҳосликка бўлишимиз мумкин. Бу 6 ойгача бўлган қаттиқ қишга чидамли ўртарус асалариси  ва қиш давомида ҳам вақти-вақти билан учишга одатланган, эрта баҳордан ёш ариларни вояга етказа бошлайдиган  кулранг тоғ кавказ  асаларисидир.  Маълумки иккинчи тур асалариларига узоқ давом этадиган қиш ҳалокатли таъсир этади.

Юқорида айтиб ўтилганидек ҳар бир насл ва асал олинаётган шароит ўзига ҳос. Асаларичилик билан шуғулланганда «фролошунослик» тушунчаси-яъни, мисол учун асаларининг ўртарус тури фақат даладан нектар бериш даври қисқа лекин кўп бўлган қайсидир бир ўсимлик билан ишлашади токи шу ўсимлик нектари келиши тўхтагунча учишади, ёки кавказ асалариларини турли ўсимликлар ва асосий нектарга бой ўсимлик билан бир вақтда ишалшади. Албатта бу соҳада Кавказ асалариси анча устунликка эга. Ўртарус асаларисининг барқарор фролошунослигини ҳисобга олиб ундан юқори даражали монофлор асал олишда фойдаланиш мумкин. Чунки олинган асалда турли ҳил ўсимлик нектариларининг аралашуви даражаси бошқа тур асалариларга қараганда кам миқдорда бўлади.

Асалариларнинг жаҳлдорлиги турларига қараб фарқ қилади. Агар асаларичига тинч ва осойишта ишлаш маъқул келса, унда тинчликсевар ари турини танлаган афзал. Аксинча ҳимояга тайёр бўлиб ғазабдор асалариларни танлаганда қўни-қўшниларнинг ҳам фикрини билган мақсадга мувофиқ бўлади.

Ройга мойиллик турли насл турларида турлича кузатилади. Кўпчиликнинг фикрича энг ройга мойил ўртарус асаларисини насл танланишида ва мослашиш даври мобаййнида бу зарарли одатдан ҳалос этиш мумкин.

Касалликларга чидамлилиги-асалариларнинг энг фойдали бўлган наслий сифат белгиларидан биридир. Бу сифатга эга ўртарус асалариси чириш касалликлари, пад асалидан заҳарланиш, аскофероз ва бошқа касалликларга чидамлилиги билан наслдаги асаларилар олдида энг юқори ўринда туради.

Ўртарус асалариси-Apis mellifera mellifera

Бу тур асалариларининг ранги тўқ-кулранг, ҳеч қандай сарғишликларсиз,бошқа ариларга нисбатан каттароқ бўлади. Хартумчасининг узунлиги 5.9-6.4 мм. Вояга етган она арининг оғирлиги 200-210 мг бўлиб қулай шароитларда 2.500-3000 донагача тухум қўйиши мумкин. Бу тур европанинг марказий ва шимолий ҳудудларда вужудга келган бўлиб ўзининг маҳсулдорлиги, касаллик ва совуққа чидамлилиги билан ҳарактерланади. Улар 6-7 ойгача далада учмасдан қишлаш мукин. Ўртарус арисининг бошқа тур ариларга нисбатан яна бир ўзига ҳослиги нозематоз ва пад асалидан зағарланишига чидамлилигидир.

Асосий асал йиғиш даврида ўртарус ариси максимал даражада куч сарфлаб ва баъзан бир турдаги кам асал берувчи ўсимликдан бошқа яхшироқ ўсимликка кечикиброқ қўна бошлайди. Далага кун қизиганда учиб уйага эрта қайтишади. Уяда асални аввал  юқори қисимдаги ромларга кийин уруғ учун қўйилган ромларга тўплайди. Ушбу тур асаларилари жахлдорлиги билан ажралиб туради ва асаларичилининг қўпол бетартиб ишлашига жуда қаттиқ  интенсив ҳолатда ўзининг асосий қуроли билан ҳимоя қилади. Ўртарус ариси бошқа тур ариларига нисбатан ўғриликка мойиллиги жуда паст ва ўз уяларини ўғриликдан ҳимоялашдан ҳам жуда сусткаш. Бу тур арилар ройланишга мойиллиги жуда қаттиқ ва давомийдир.

Кулранг кавказ тоғ асалариси -Apis Mellifera caucasica

Ушбу турдаги асаларилар кил-рангсимон ва бошқа турларга нисбатан энг узун 7.2 мм гача бўлган ҳартумчаларининг узунлиги билан фарқланади. Етилган она арининг оғирлиги 200 мг ва суткасига 1500 га яқин тухум қўяди.

Асосан Кавказ ўлкасиниинг тоғ олди ва тоғли худуларида кенг тарқалган. Ўртарус асаларисига нисбатан асал йиғишда пролифлар даладан яхши фойдаланади. Бир турдаги ширага бой ўсимликдан бошқасига тез кўчиб мослашади. Уядаги уруғ учун қўйилган ромларни асалга биринчи бўлиб тўлдиради. Кулранг кавказ тоғ асаларисининг ўзига хом жиҳатлари бир нечта.

Мисол учун улар ўсимликлардан интенсив нектар ажралиш даврида  уядаги барча ишчи арилар шу жумладан уруғни тарбиялашда иштирок этаётганлари ҳам ўзларини далага нектар йиғишга сафарбар этадилар.

Яна бир характери улар уядан далага эрта учиб чиқиб кеч қайтишидир. Бу асаларилар мароқ билан эрта баҳорда, кеч салқин кузда, туман ва майин ёмғирда ҳам учишга яхши мослашишган. Ёз ойларининг илиқ тунларида даладаги гулларда тунаб қолишга ҳам одатланишган.

Бу тур асаларилар асал йеғишда жуда тадбиркор, айниқса кучсиз ҳимояланган уяялардан асал ўғирлашга мойил ва шу билан бига ўз уяларини жуда яхши қўриқлашади. Кулранг кавказ асаларилари рой ҳолатидан осон чиқиб тезда ишга киришиб кетади. Асаларилар ўртарус ва карпат турларига солиштирганда қишга кам чидамли ва қишлашдаги бўладиган муаммолар нозематоз ва пад асалидан захарланишдан кўпроқ азият чекишади.

karpatskaya-poroda-pchel

Карпат асалариси- Apis mellifera carpathica

Бу асаларилар кулрангли, ҳартумчаси ўртача узунликда 6.3-7.0 мм, етилган она арининг ўртачач оғирлиги 205 мг бўлиб суткасига 1800 тагача тухум қўйиши мумкин. Асалариларнинг карпат тури бир қанча ижобий сифатлари билан фарқланади: тинчликсевар, самарадор, қишлашда (ўртарус туридан кейин) яхши, кам ройланади, асал қадоқлаши «қуруқ» усулда ёвимли оқ рангда ва бошқа турлар билан солиштирганда енг асосий жиҳати бу эрта ёшдан нектар ва гулчанг йеғишга киришади. Таркибида шакар миқдори кам бўлган нектарни ҳам яхши ўзлаштиради.

Карпат асаларилари турига ҳос камчиликлари бу унинг ўғриликка мойиллиги ва прополисни жуда кам ишлаб чиқаришидир. Даладан нектар келиши кам бўлганда уяни курикдан ўтказиш ушбу уяни вақтинча ўз қабиладошларидан ҳимоясиз ҳолатга солиб қўяди.

krainskaya-poroda

Карниола ёки карника асалариси-Apis mellifera carnica, Pollmann

Карника арисининг танаси кулранг кумушсимон ранги билан фарқланади. Ишчи ари ҳартумчасининг узунлиги 6.4-6.8 мм, она ари 205 мг оғирликда суткасига 1400-2000 дона тухум қўйади.

Мутахассислар бу тур асалариси ўзида карпат ва кавказ турларининг ижобий ҳусусиятларини мужассам этган деб ҳисоблашади. Қишга чидамлилиги ўртарус арисидан кейин туради. Тинчликсевар, эрта баҳордан ривожланади, кам рояланади (ўртача 30%), роййлик ҳолатидан тез чиқади ва яхши нектарли ўсимликларга учиши тез алмашинади. Асални аввал уруғли ромларга ва кейин қўшимча бўлмадаги ромли уяларга жойлайди.

Карника асаларилари захирадаги озуқани кам истеъмол қилган ҳолда унча катта бўлмаган оилаларда ҳам яхши  қишлайди. Бу асаларилар ўзига хос иқлими қиши совуқ ва асал йеғиш мавсуми қисқа бўлган марказий европа асаларичилари ўртасида жуда машҳур. Ягона ўзига ҳослиги уянинг кучсиз прополислашидадир.