Асаларичиликда ишлатиладиган уяларнинг турлари ва тузилиши

Асаларичиликда қуйидаги уялар ишлатилади:

  1. Ётоқ уялар;
  2. Икки қаватли уялар;
  3. Кўп қаватли уялар;

Ётоқ уялар: бир қаватдан иборат бўлиб, 20 тадан 36 тагача 435х300 мм ўлчамдаги мум катак инчали ромларни жойлаштириш  мумкин. Магазин қурилмасига 435х145 мм ўлчамдаги ромдан уянинг ҳажмига қараб 18 тадан 34 тагача жойлаштирилса бўлади.

Уянинг олдинги ва орқа тарафидаги ёғоч деворининг қалинлиги 40 мм, икки ён тарафи 30 мм бўлиши керак. Уянинг пастки қисми ёғочдан ясалган бўлиб, тўлиқ ёпилган ҳолатда бўлади. Уянинг таглик қисмидан пастки учиш тешиги 12 мм баландликда қўйилади. Юқориги учиш тешиги 20-30 мм баландликда уянинг жойлашиши ҳолатига қараб қўйилади. Том қисмининг устки томони туника билан қопланган бўлиб, икки ён томонидан ҳаво кириш тешикчаси бўйлаб уянинг том қисмини ички томонидан 3 мм.ли сетка қопланади.

Ари оиласини ёнғоқ уяларда боқиш 

Ўзбекистонда асаларилар асосан 20-24 ромли ётоқ уяларда асралади. Сабаби ётоқ уяларда иссиқ иқлим шароитига мослашган том ости қурилмасининг мавқудлиги ва у ерда захира ҳаво бўлиши ҳисобланади.

Она арининг тухум қўйиши ва оиланинг ривожланиши ётоқ уяларда чекланмаган. У ерда яхши шароит яратилган бўлиб, кўп сонли личинкалар етиштириш мумкин. Ётоқ уяларда етиштирилган кучли ари оилалари кўп асал тўплаб, маҳсулдорлиги бошқа турдаги уялардаги ариларникидан кам бўлмайди. Ётоқ уяларда ари оиласини ривожлантириш оддий бўлиб, уянинг ичи қуйидагича тузилган. Личинкали мумкатак ромлар арилар билан уянинг ҳаво алмаштириш тешикчалари қаршисида жойлашса, асал ва гулчангли мумкатак ромлар оила жойлашган қисмининг иккита четки тарафида жойлашади. Секин-аста личинкалар сони ортиб бўлса, шунча тухум қўйиши мумкин. Арилар кўп сонли бўлганда ҳамда асал тўплашда уянинг ички хажми торлик қилганда унинг устига 435х145 мм ўлчамдаги ромли магазин қурилмаси ўрнатиш мумкин.

Оиланинг ҳажмини кенгайтиришда личинкаларга керагидан ортиқча қўйилган мумкатак ромларга  ривожланаётган арилар ғамда жамғарилган асал тўпланади. Шарбат ажаратувчи ўсимликларнинг хусусиятига қараб она арининг тухум қўйиши чеклаб қўйилмоқчи бўлинса, ўртадаги личинкали мумкатак ромлар она ариси билан икки ён тарафга, асалли ромлар билан ўрни алмаштирилади ёки асалли ромлар ўрнига она ари ўта олмайдиган (ишчи арилар ўта оладиган) махсус чеклаш тўри қўйилади. Шундай қилинганда она арининг тухум қўйиши чекланиб, асал жамғариш ортиб боради. Табиатдан шарбат кўп келаётган бўлса, ишчи арилар ҳар битта инчанинг учдан бир қисмига шарбат тўлдириб банд қилиш орқали она арининг тухум қўйишини табиий чеклаб қўядилар. Асосий шарбат ташиш даври тугагандан кейин она арининг кўп тухум қўйиши учун шароит яратиб берилади, ари оиласининг кучли ва кўп сонли ёш арилар билан қишланишига замин яратилади.

Ари оилаларини ётоқ уяларда боқиб, улар маҳсулдорлгининг юқори бўлиши учун ари оиласининг кўчага чиқмасдан ишчан ҳолатда сақлаш мақсадида бир қанча тадбирлар ўтказилади. Қўчга чиқмаслик юзасидан ўтказилган тадбирларнинг кўпчилиги вақтинча ари оилаларини бўлишга асосланган бўлиб, тўпланган кўп сонли ишчи арилар битта она арининг тухуминигина эмас, оилани бўлиш натижасида ташкил этилган иккинчи оиланинг она ариси қўйган тухумларни ҳам тарбиялайдилар.

Тўлиқ кучга эга бўлган ари оилалари ётоқ уяларда боқилганда оила арилари кўчга чиқишга тайёргарлик кўрмаслиги учун оиланинг ички ҳажмини бир маротаба кенгайтириш, яъни ёз ойининг бошларида оиланинг яхши ривожланишини таъминлаш мақсадида ҳудди кўч ариларини ушлаб уяга ўтказилган вақтдагидек шароит яратилиб, бўш мукатак ромлар ва сунъий мумпарда ёпиштирилган ромлар уянинг тешикччалари қаршисига жойлаштирилади. Арилар қўйилган мумкатак ва мумпардали ромларни ўзлаштириб, мум тортадилар, эрта ёз ойларида гуллайдиган ўсимликларнинг гулидан шарбат тўплайдилар ҳамда бир қанча ишлар билан банд бўлиб, кўчга чиқишдан сақланадилар.

Икки қаватли уялар: иккита қаватдан иборат бўлиб, ҳар бир қаватига 12 тадан 435х300 мм ўлчамдаги мумкатак инчали ромларни жойлаштириш мумкин. Ҳар бир асосий қаватдан кейин магазин қурилмасини бўлиб, 435х145 мм ўлчамдаги ромдан 10 та қўйилади. Асосий қават ва магазин қурилмасининг олдинги ҳамда орқа тарафидаги ёғоч деворининг қалинлиги 40 мм, икки ён тарафи 30 мм бўлади. Пастки учиш тешиги уянинг таглик қисмидан 15 мм, юқориги учиш тешиги доира шаклида бўлиб, 25 мм ўлчамда бўлади.

Ари оиласини икки қаватли уяларда боқиш 

Бундай уяда ари боқишнинг аҳамияти шундан иборатки, уянинг биринчи қавати арилар билан тўлгандан кейин унинг устига арилар кўчга чиқиш ҳолатига келмасдан олдинроқ иккинчи уя қавати қўйилади. Оиланинг ички ҳарорати бирданига пасайиб кетмаслиги учун иккинчи уя қаватига 5-6 та мумкатак инчали ромлар қўйиб,уянинг қолган бўш қисми ёстиқча ёрдамида тўсиб қўйилади ва ари оиласининг ривожланишига қараб, секин-аста мумкатак инчали ромлар қўйиб кенгаййтириб борилади. Шундай қилиб, уянинг иккинчи қавати биринчи қаватининг давоми ҳисобланиб, у қисмга арилар асал тўплайдилар. Бундай икки қаватли уянинг хажми кенг бўлгани учун она арининг кўп сонли личинкалар етиштирилади ва арилар сони 6 кг.гача етади. Арилар кўп сонли бўлганда ҳамда асал тўплашда уянинг ичкиажми торлик қилганда, асосий шарбат ташиш даврида унинг устига учинчи қават ёки кичикроқ ҳажмли (435х145 мм ўлчамдаги) ромли магазин қавати ўрнатиш мумкин.

Юқори қаватга сифатли қилиб тўғри тортилган ва аввал личинкалар қилиб тўғри тортилган ва аввал личинкалар етиштирилган ҳамда бир оз асалли (асал ва гулчанги тахминан ҳар битта мумкатак ромда 1 кг.гача) бор мумкатак ромлар жойлаштирилади. Ҳаммаси бўлиб 5-6 та мумкатак ром жойлаштирилса, шулардан биттаси сунъий мумпарда ёпиштирилган ром бўлиши керак. Иккинчи қаватдан мумкатак ромлар қаватнинг бир тарафига жойлаштирилиб, четига тахтачалар ёки фанердан ясалган (диафрагма) қўйилади. Бўш қолган жойи латтача ҳамда ёстиқча ёрдамида тўсиб қўйилади. Шундан сўнг она ари иккинчи қаватга ўтиб тухум қўя бошлайди. Бундан кейинги иккинчи қаватнинг ички ҳажмини мумкатак ромлар билан кенгайтириш ишлари ҳудди олдинги қаватларда ётоқ уяларда кенгайтириш ишларига ўхшаш бўлиб, фақат бу ишларни бажариш об-ҳаво бир оз исиган пайтга тўғри келиб, бемалол бир маротаба кенгайтириш ишини бажарса бўлади.