Асаларичиликни ташкил қилиш ва ривожлантириш бўйича НАМУНАВИЙ БИЗНЕС РЕЖА

Лойиҳанинг асосий мақсади

Мазкур бизнес-режа аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан асаларичиликни ташкил қилиш, асалари оилалари ва зарурий анжомлар сотиб олиш, фаолият доирасини янада ривожлантириш юзасидан тузилган.

Лойиҳани амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад, банк кредити иштирокида асаларичиликни ривожлантириш, асал ва асал маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек тайёр маҳсулотни ички бозорга сотиш орқали фойда олишдан иборат.

Амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига асосан шахсий ёрдамчи хўжаликлар ва кичик бизнес субъектларига 15 000 000 (ўн беш миллион) сўмгача бўлган миқдорда микрокредитлар ажратилиши мумкин.

Лойиҳа бўйича барча ҳисоб-китоблар хонадон шароитида банк кредити ҳисобига дастлаб 10 та асалари оиласини сотиб олиш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш истиқбол-ларидан келиб чиқиб амалга оширилган.

 

Лойиҳа тавсифи ва молиявий манбаси

Банк кредити ҳисобига асаларичилик хўжаликлари ёки махсус агрофирмалардан 10 та асалари оиласи, асалари қутиси ва зарурий анжомлар сотиб олинади.

Асалариларни йилнинг баҳор-куз фаслларида парвариш қилиб, ҳар бир оила асаларидан йилига 20 кг дан асал олинади.

Ҳисоб-китобларга кўра, 1 дона асалари оиласини шакллантириш учун ўртача 600 000 (олти юз минг) сўм, жумладан:

  • асалари оиласи ва қутиси сотиб олиш учун 350 000 сўм;
  • зарурий инвентар ва жиҳозлар сотиб олиш учун 188 000 сўм;
  • хом-ашё, зарурий материаллар ва дори воситалари сотиб олиш учун 62 000 сўм маблағ зарур бўлади.

Лойиҳани амалга ошириш учун АТ “Алоқабанк”дан 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга, йиллик 9 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 8 500 000 (саккиз миллион беш юз минг) сўм миқдоридаги кредит маблағларини жалб қилиш кўзда тутилган.

Хонадон шароитида асаларичиликни ташкил қилиш учун
талаб қилинадиган маблағлар
Ҳ И С О Б – К И Т О Б И

Т/р Номи Ўлчов бирлиги Қиймати 1 та асалари оиласиташкил этиш учун талаб этиладиган маблағ 10 та асалари оиласиташкил этиш учун талаб этиладиган маблағ
сони нархи сони нархи
Асосий воситалар
1 Асалари оиласи(4 рамкали пакет) дона 250 000,0 1 250 000,0 10 2 500 000,0
2 Асалари қутиси (8-10 рамкали) дона 100 000,0 1 100 000,0 10 1 000 000,0
Жами 350 000,0 3 500 000,0
Инвентар ва жихозлар
3 Мум эритиш жихози дона 70 000,0 1 70 000,0 1 70 000,0
4 Юз ниқоби дона 20 000,0 1 20 000,0 1 20 000,0
5 Катта кўрпача (устига) дона 10 000,0 1 10 000,0 10 50 000,0
6 Кичик кўрпачалар (ёнига) дона 7 000,0 4 28 000,0 40 280 000,0
7 Чойшаб (холстик) дона 8 000,0 1 8 000,0 10 40 000,0
8 Тутатгич дона 20 000,0 1 20 000,0 1 20 000,0
9 Ускана дона 15 000,0 1 15 000,0 1 15 000,0
10 Ғиззак дона 5 000,0 1 5 000,0 1 5 000,0
11 Сим кг 20 000,0 0,1 2 000,0 1 20 000,0
12 Рамка (рамдетал) дона 2 500,0 4 10 000,0 40 100 000,0
13 Мини павильон дона 2 500 000,0 1 2 500 000,0
14 Медагонка дона 1 400 000,0 1 1 400 000,0
Жами 188 000,0 4 520 000,0
Материал, хом ашё ва дорилар
15 Мум парда дона 1 000,0 4 4 000,0 40 40 000,0
16 Сущь дона 10 000,0 1 10 000,0 5 50 000,0
17 Шакар кг 4 000,0 7 28 000,0 70 290 000,0
18 Дори 20 000,0 100 000,0
Жами 62 000,0 480 000,0
Ҳаммаси 600 000,0 8 500 000,0
Лойиҳани амалга оширишнинг иккинчи ва учинчи йиллари мобайнида мавжуд асалари оилаларини тўғри парваришлаш ва кўпайтириш ҳисобига улар сонини 25-30 тага етказиш ва лойиҳа самарадорлиги (даромадлилиги)ни ошириш имкони юзага келади.

Ҳир бир асалари қутиси (оиласи)да ўрта ҳисобда 8-10 тадан рамка асалари бўлиб, ҳар бир рамкадан 2,5 – 3 кг дан асал олиш мумкин. Бу, ҳар бир қути асаларидан йилига 20 – 25 кг дан асал маҳсулоти етиштириш демакдир.

 

Лойиҳа самарадорлиги
(3 йиллик режа)

Т/р Кўрсаткичлар 1 йил 2 йил 3 йил
1 Асалари оилалари сони, дона 10 15 25
2 Олинадиган асал миқдори, кг
(1 та оиладан ўртача 20 кг ҳисобида)
200 375 750
3 Сотишдан тушадиган тушум, сўм
(1 кг асал ўртча 16 000 сўм ҳисобида)
3 200 000 6 000 000 12 000 000

 

Кейинги йиллар давомида асалари оилалари сонини кўпайтириб бориш (1 та қўшимча асалари оиласи учун қути ва жиҳозлар сотиб олишга ўртача 200 000 сўмдан) хонадоннинг ўз маблағи ҳисобига амалга оширилади.

Бунда, лойиҳа ташаббускори томонидан асалари оилалари сонини иккинчи йилда 15 тага етказиш учун 937 500 сўм ва учинчи йилда 25 тага етказиш учун 1 875 000 сўм маблағ сарф қилинади.

Бугунги кунда, ўртача 1 кг асалнинг бозор нархи 16 000 сўмни ташкил қилиши инобатга олинса, маҳсулот сотишда биринчи йилда 3 200 000 сўм, иккинчи йилда 6 000 000 сўм ва учинчи йилда 12 000 000 сўм тушум (даромад) олинади.

 

Лойиҳани амалга оширишда қилинадиган
даромад ва ҳаражатлар

(3 йиллик режа)

Кўрсаткич номи 1-йил 2-йил 3-йил
Асалари оилалари сони, дона 10 15 25
Кредит фоизи бўйича тўлов 1 169 507 1 175 282 437 259
Кредитнинг асосий қарзи тўлови 1 700 000 3 400 000 3 400 000
Фаолиятни кенгайтириш учун фойда ҳисобидан йўналтириладиган маблағ 937 500 1 875 000
Бошқа ҳаражатлар 100 000 200 000 300 000
Жами ҳаражат 2 969 507 5 712 782 6 012 259
Маҳсулот сотишдан тушум 3 200 000 6 000 000 12 000 000
Олинган фойда 230 493 287 218 5 987 741
Банк кредитининг асосий қарзини ёпиш ҳисобига хонадон ихтиёрида қоладиган асалари оилалари инобатга олинганда СОФ ФОЙДА 1 930 493 3 687 218 11 087 741

Лойиҳани самарали амалга ошириш натижасида, учинчи йил якунида асалари оилалари сони 25 тага, хонадоннинг йиллик соф фойдаси эса 11 000 000 сўмга етказилади.

Бизнес-режага банк кредити ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвали илова қилинади.

Банк кредити ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш

Г Р А Ф И Г И

 

Кредит суммаси 8 500 000
Кредит муддати 3 йил
Имтиёзли давр 6 ой
Йиллик фоизи 9%

 

Ойлар Асосий қарз тўлови Асосий қарз

қолдиғи

Фоиз

тўлови

Жами

тўлов

1-ой 8 500 000 64 973 64 973
2-ой 8 500 000 64 973 64 973
3-ой 8 500 000 64 973 64 973
4-ой 8 500 000 64 973 64 973
5-ой 8 500 000 64 973 64 973
6-ой 8 500 000 64 973 64 973
7-ой 283 333 8 500 000 64 973 348 306
8-ой 283 333 8 216 667 153 528 436 861
9-ой 283 333 7 933 333 148 234 431 567
10-ой 283 333 7 650 000 142 940 426 273
11-ой 283 333 7 366 667 137 646 420 979
12-ой 283 333 7 083 333 132 352 415 685
1-йил 1 700 000 1 169 507 2 869 507
13-ой 283 333 6 800 000 127 058 410 391
14-ой 283 333 6 516 667 121 763 405 097
15-ой 283 333 6 233 333 116 469 399 803
16-ой 283 333 5 950 000 111 175 394 509
17-ой 283 333 5 666 667 105 881 389 215
18-ой 283 333 5 383 333 100 587 383 921
19-ой 283 333 5 100 000 95 293 378 626
20-ой 283 333 4 816 667 89 999 373 332
21-ой 283 333 4 533 333 84 705 368 038
22-ой 283 333 4 250 000 79 411 362 744
23-ой 283 333 3 966 667 74 117 357 450
24-ой 283 333 3 683 333 68 823 352 156
2-йил 3 400 000 1 175 282 4 575 282
25-ой 283 333 3 400 000 63 529 346 862
26-ой 283 333 3 116 667 58 235 341 568
27-ой 283 333 2 833 333 52 941 336 274
28-ой 283 333 2 550 000 47 647 330 980
29-ой 283 333 2 266 667 42 353 325 686
30-ой 283 333 1 983 333 37 058 320 392
31-ой 283 333 1 700 000 31 764 315 098
32-ой 283 333 1 416 667 26 470 309 804
33-ой 283 333 1 133 333 21 176 304 510
34-ой 283 333 850 000 15 882 299 216
35-ой 283 333 566 667 10 588 293 921
36-ой 283 333 283 333 29 616 312 949
3-йил 3 400 000 437 259 3 837 259
Хаммаси 8 500 000 2 782 048 11 282 048

Манба:mehnat.uz