Асалариларининг хид билиши.

Ариларда хид билиш яхши тараккий этган булиб, бу орган арининг муйловида жойлашган.
Муйловининг устки кисмида куп минг сонли чункирчалар булиб, шу чункирчаларда сезиш нерв
ryкималари жойлашган. Бу тукималар ташки таассуротни кабул килиш х.амда кабул килинган
таассуротни мияга узатиш функuияларини бажаради.
Хар битта муйловда олти мингга якин хид билиш чункирчалари булади. Тажрибаларнинг курсатишича, арилар купгина хидларни худди одамдек сезар эканлар. Арилар айрим хидларни одамларга караганда
яхши сезадилар. Масалан, махсус х.идли гераниола моддасининг 1: 100000000 нисбатда
суюлтирилганининг х.идини яхши сезадилар. Одамлар бундай конuентраuиянинг х.идини сезмайдилар . Маълум булишича, бу гераниола моддасини Насонов бези ажратар экан. Гераниола суюклиги арининг бешинчи ва олтинчи корин сегментларини бел томонида жойлашган. Насонов бези ажратган хидли
суюклик арилар кучга чикканда хавода учаётганда ариларнинг бир-бири билан боғланиши ёки бир
жойга тупланишида керак булар экан. Арилар узларининг химоя аппарати захарининг хидини хам
яхши сезар эканлар, чунки бу хид уларни ғазаблантирали ва қўзғатади. Асаларилар она арининг
ажратган оналик суюклигининг хидига караб урчиган ёки урчимаган она ари эканлигини хамда уяда
она ари бор-йуклигини жуда тез ажратиб оладилар. Бундан ташкари, ариларда яна муйловларини
тегизиб сезиш, Хид билиш кобилияти хам ривожланган; муйловларини тегизиб, хид билиш оркали
улар уз уяларидаги ариларни бошка уя ариларидан ажрата оладилар.