АСАЛАРИНИ ТИНЧЛАНТИРИШ

 ÐšÐ°Ñ€Ñ‚инки по запросу asalari

Асаларичи тутун ёрдамида асалариларни тинчлантирмайди, балки ёнғин имитациясини ҳосил қилади. Қадимдан ўрмонларда яшаб келган арилар тутун пайдо бўлганда асалга ташланади ва уни узоқ сафарга ғамлаб олмоқчи бўлади. Асаларининг қорни тўқ бўлиб, букилмай қолса, у нишини ишга сола олмайди. Дарвоқе, она асалари одамни ҳеч қачон, ҳатто унга зарар етказган тақдирда ҳам чақмайди. Аммо бошқа она асаларини учратса, аёвсиз ниш уради.

Инсонни ортда қолдиради асалариларнинг кўриш қобилияти бургутникидан яхшироқ, инсонникидан эса минг баравар кучли. Катта асалари бир километр масофадан туриб миллиметрли предметни ҳам фарқлай олади.

Асалариларнинг махсус «рухсатномаси  асалариларнинг душмани ва текинхўрлари кўп бўлади, шу сабабли уяга кириш жойи соқчилар томонидан ишончли қўриқланади. Ўзга уяга биронта бегона ари кира олмайди. Ҳар бир уянинг ўз ҳиди бўлади ва у одамга билинмайди. Асалари бу ҳидни танасининг алоҳида чуқурчасида сақлайди. Кўз — уяга кириш жойига яқин учиб келар экан, асалари уни очади ва «соқчи»ларга «рухсатнома»ни кўрсатади.

Асалариларнинг алоқа воситаси агарда асалари хўжаликдан узоқ бўлмаган масофада озуқа манбасини топса, у «доира» рақсини ижро этади. «Ликилловчи» рақс билан асалари узоқроқ масофадаги асал ёки гул чанг манбасидан бир-бирларига хабар беради.

Тезюрар поезд билан «мусобақа» асалари «юксиз» ҳолатда соатига 65 километр тезлик билан учади, яъни у тезюрар поезд билан мусобақалашишга қодир. Гул ширасини йиғиб олган бўлса, учиш тезлиги соатига 18-30 километрга пасаяди. Парвоз пайтида асалари бир сонияда 440 марта қанот қоқади. Асалари уясидан 8 километргача узоқликка учиб кетиши ва қайтиш йўлини хатосиз топиши мумкин. Аммо уларнинг самарали парвоз радиуси 2 километрни ташкил этади. Бундай парвоз давомида у 1200 гектарлик майдонни айланиб чиқишга қодир. Асалари танаси ўлчамини эътиборга оладиган бўлсак, унинг анча кучлилиги аён бўлади. У ҳавога ўзининг оғирлигидан икки баравар кўп бўлган юкни кўтаришга қодир. Асаларининг оғирлиги 100 миллиграмм атрофида. Усти ғадир­будур асалари ўз вазнидан 20 баравар оғир бўлган юкни кўтариши мумкин.

Асалари елими  тиббиёт тилида «прополис» деб юритилувчи асалари елими шифобахшлиги билан машҳур. Прополис — юмшоқ ёпиш-қоқ хушбўй, нордон, сарғиш-яшил ёки жигарранг модда бўлиб, смола, мум, эфир мойи ва гул чангидан ташкил топган. Таркибида витаминлар, ароматик кислоталар, кумаринлар, полисахаридлар ва бошқа моддалар бор. Асалари елими микробларни ўлдириш хусусиятига эга бўлгани учун тери касалликларида суртиладиган мал-ҳамларга, шунингдек, тиш ювиш воситаларига қўшилади.

Асалари сути ёш асалариларнинг бўғиз ва юқори жағ безларидан ажралиб чиқадиган ширани она ари сути («шоҳ таоми») дейишади. У сарғиш, ўзига хос ҳидли ва ўткир нордон таъмли елимсифат модда. Асаларилар она ари сути билан она асалари личинкаларини 5 кун, ишчи асалари ва эркак асалари личинкаларини эса ҳаётларининг биринчи уч куни мобайнида таъминлайдилар. Асаларилар она ариларни тухум қўйиш даврида, баҳор ва ёзда ҳам сут билан боқадилар. Уларда она ари сути ҳаётининг 4-6-кунидан бошлаб пайдо бўлади. Оқсил ва витаминлар, перга (гул чанглари билан аралашган асал)ни еб, боларилар кучли ривожланадилар ва она ари сути ишлаб чиқара бошлайдилар. Она ари сути таркибида 20 га яқин аминокислота ва кўплаб дармондорилар мавжуд. Шунингдек, у қондаги гемоглобин миқдорини ҳам оширади. Бундан ташқари, она ари сути инсон танасида юқумли касалликларга карши курашувчи қувват, иммунитет пайдо қилади, тўқималар қаришини секинлаштиради.

Aсалари муми ишчи асаларилар мум безларида ишлаб чиқарадиган ёғсимон суюқлик асалари муми дейилади. Мумни фақат ёш арилар (10-20 кунлик) ишлаб чиқаради. Мавсум давомида битта оила 0,8-2 килограммгача мум ишлаб чиқариши мумкин. Мум таркибида 300 дан ориқ фойдали элементлар бор. У сувда эримайди. Мумдан янги асалари оилалари учун мумпарда тайёрланади, шунинг-дек, у косметика, озиқ-овқат саноати, тиббиёт ва техникада ишлатилади.

Aсалари ҳикмати асалари аллоҳнинг шундай бир жонивори эканки, (бежиз пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.га ваҳий қилинган муқаддас Қуръони каримнинг сураларидан бири Наҳл, яъни Асалари деб номланмаган. Ушбу суранинг 68, 69-оятларида: (Эй Муҳаммад), Парвардигорингиз асаларига ваҳий — амр қилди: «Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) қурадиган инларга уя солгин. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юргин!» Унинг қорнидан одамлар учун шифо бўлган алвон рангли ичимлик — асал чиқур. Албатта, бу ишда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибрат бордир», дея Аллоҳ марҳамат этади.) унинг заҳри ҳам шифобахш экан. Асалари чаққанда 0,2-0,3 миллиграмм заҳар ажратади. У чаққан жой қаттиқ oғриб, шишади. Агар дарҳол валидол эритмаси ёки саримсоқ кесиб суртилса, оғриқ колади, шиш пайдо бўлмайди. Асалари заҳри тиббиётда апитоксин деб номланган бўлиб, ишчи асаларилар танасидаги ипсимон безлар ажратадиган ўткир ҳидли, аччиқ, оч-сариқ шаффоф суюқликдир. Унинг таркибида биологик фаол моддалар, ферментлар, эркин аминокислоталар, чумоли, хлорид, ортофосфат кислоталари, гистамин, холин, триптофан, олтингугурт, магний фосфат ва бошқа моддалар бор. Ундан радикулит ва бод касалликларини даволашда фойдаланилади. Бунда организм бевосита асалариларга чақтирилади ёки таркибида асалари заҳри бўлган дорилар қўлланади. Бу препаратлардан бронхиал астма, гипертония касалликларини даволашда ҳам фойдаланиш мумкин. Таркибида асалари заҳри бор дорилар қон томирларини кенгайтириш ва модда алмашинувини яхшилаш хусусиятига ҳам эгадир.

Aсалари «бўриси» филантлар деб номланувчи арилар асалариларнинг энг хавфли кушандаси саналади. Асаларичилар тилида «асалари бўриси» деб аталадиган бу жонивор ўз наслини фалажланган арилар ёки улар йиққан нектар билан боқади. Бу зараркунандалар асаларичиликка катта зиён етказади. Одатда улар ковак ерларга, унча катта бўлмаган жарликларга уя қуради.

Асалари касалликлари барча жонзотлар қатори асаларилар ҳам касалликка чалинади. Асалариларда учрайдиган касалликлар юқумли ва юқумсиз бўлади. Улардан Америка чириш касаллиги (ғумбакда) ва Европа чириш касаллиги (личинкаларда) кўп учрайди. Бу касаллик ромлардаги катакларга қўйилган уруғлар чириб кетиши билан кузатилади. Касалликни замбуруғлар қўзғатади. Чириш касаллигини даволаш ва унга қарши курашиш учун уядаги зарарланган ромлар дезинфекция қилинади, қиём (2 килограмм шакар, 1 литр сув)га пенициллин, норсульфазол, стрептомицин каби антибиотиклардан бири (1 литр қиёмга 1 грамм ҳисобида) қўшиб берилади. Юқумли касалликлардан нозематоз асалариларнинг ўрта ичакларини зарарлаб, кучли ич кетиши билан кузатилади. Касалланган арилар ромпарга эмас, уя деворларига ёпишиб туради. Даволаш учун қиёмга фумаглин (1 литрга 50-100 грамм) қўшиб берилади. Даволаш 5-7 кун оралиқ билан 2-3 марта такрорланади. Юқумли касалликлардан яна бири каналар қўзғатадиган варроатоз касаллиги бўлиб, минтақамизда кенг тарқалган. Каналар асалариларнинг қаноти ости ва қорнида паразитлик қилади. Кураш чоралари: асалари ромлари устига вазелин сурилган тунука қоплама қўйилади. Фенотиазин препарати тугатилиб, уя 30-40 дақиқа димланганда, тутун таъсирида каналар вазелин суртилган тунукага тўкилиб, ёпишиб қолади. Шундан сўнг каналар йиғиб олиниб, куйдирилади. Юқумсиз касалликлардан заҳарли ва зарарли ўсимликлардан олинган нектар, гулчанг, шунингдек, турли кимёвий моддалардан заҳарланиш кўпроқ учрайди. Шундай касаллик белгилари аниқланиши билан кечқурун асалариларга илиқ сув ёки 20 фоизли шакар қиёми берилади. Асалари уяларини бошқа жойга кўчириш яхши натижа беради.

Манба: mehnat.uz

Асаларичилик гуруҳига марҳамат!