Асаларнларнннг озуқа базасни кенгайтириш

1. Асал туплаш учун режали равишда арихоналар атрофидагихамма табиий усаётган шарбат ажратувчи  ўсимликлардан ўнумли фойдаланиш билан бир қатopдa махаллийлаштирилган шарбат ажратувчи усимликлар, боғлар орасига, далаларга экиладиган усимликларнинг қобилиятидан хам фойдаланиш лозим.
2. Шарбат ажратувчи усимликларни экишни купайтиришда донга, чорва молларига озқабоп, толага ёки далаларни тупроклари кучли булиши учун алмаштириб экиладиган экинларни экишда хужаликлар йуналишларини хисобга олган холда уша худудларнинг иклим шароитлари эътиборга олиниши керак бўлади. Бошқача қилиб айтганда, шу худудда юкори хосил берадиган ва куп шарбат ажратадиган экин турларини экиш тавсия этилади.
3. Экиладиган экинлар ва алмашлаб экиладиганлар орасига шарбат ажратувчи экинлар қушиб экиш, урмон
хужаликларида, қояларга, паст-баланд жойларга дарахт ва бута дарахтларини экиб, асалариларга кетма-кет гуллаб шарбат беришини таъминлаш орқали асаларилар оилаларини жадал ривожланиши ва кучли булиши эвазига ёввойи холда усадиган хамда экиладиган усимликлардан унумли фойдаланиб, куп асал туплашга эришиш мумкин .
Кишлок хужалик мутахассислари, урмон хужаликларининг мутахассис ходимларини харакат ва интилишлари бир вақтнинг узида жамики экилаётган қишлоқ хужалик усимликларининг хосилдорлигини оширишга қаратилиб, балки етиштирилаётган хосилнинг таннархини камайтиришга йуналтирилган булиши керак. Бундай курсаткичга эришиш мумкин, қачонки хар бир худуднинг иклим шароитини
хисобга олиб экиладиган қишлоқ хужалик экинларини шу мухитга мослаштирилган навларини танлаб экишда асаларичиликни ривожлантириш ва уларни озуқа базасини яхшилашга эътибор берилса, ушандагина режа учун экиладиган экинлар махсулдорлиги ошади ва асаларилар учун экиладиган усимликлардан кушимча даромад олиб, асалариларнинг озуқа базаси хам яхши булади.  Асаларилар ариларни гулчанг ва шарбат билан таъминлайдиган ўсимликларга жадал қатнайдилар 8а усимликларни
оралиқ чанглантиришда гулларнинг биридан иккинчисига чангларини олиб утиб, экилган усимликлар хосилдорлигини оширадилар, экиладиган · дуккакли усимликлардан беда, эспарцет, сариқ беда, оқ беда ва кунгабоқар каби усимликларнинг яхши чангланишига ва уруғ ва донларни пуч булмаслигига замин яратилади. Шундай килиб, хамма усимлик ва экиладиган кишлок хужалигида усадиган дарахт
ва бутазорлар асаларичиликка алокадор хисобланади.
Бундан ташкари, ўсимликшуносликнинг боғдорчилик, сабзавотчилик, уруғчилик, полизчилик, пахтачилик тармоклари асаларичиликнинг озука базаси булиб хизмат килади ва кетма-кет шарбат, гулчанги келиб туришини таъминлаЙди .
Мева ва уруғчилик хосилдорлигини оширишдан ташкари асаларилар чанглантириши хисобига мевалар ва сабзавотларнинг харидорбоплик куриниши яхши булади . Асаларилар чанглантирган усимликларни урғидан экилган усимлик ва мева хамда сабзавот, полиз экинларининг усиш кобилияти
юқори булиб, махсулдорлиги хам ортади. Яна шуни айтиш жоизки, асаларилар ёрдамида чанглантириш айни уз вактида гулчанги куп булганда ўтказилган булса, у холда факат етиштирилган уруғчилик хосилдорлиги юкори булиши билан бир каторда етиштирилган хосилнинг таркибида протеин ва канд моддаси хам юкори булади. Усимликларни оралик чанглантиришни асаларилар ёввойи хашаротларга
нисбатан фойдалирок бажарадилар, чунки асаларилар оила булиб яшайдилар, бахор ва ёз мавсумида хар битта асалари оиласида 35000 дан то 60000 гача ишчи асаларилар булади. Ёввойи х.ашаротлар эса якка-якка х.олда ёки кичик оила булиб яшайдилар. Ариларни чанглантиришлари чорва моллари учун экиладиган озукабоп усимликларига хам тааллукли булиши учун чорвачиликка ва етиштириладиган
чорва озукаларига хам фойдаси капа. Бундан ташкари, асалариларнинг озуқа базасини яхшилаш оркали чорва моллари маккажухорилар орасига бир йиллик ок беда (донник белый), рапс, кунгабокар кушиб экилса, силос етиштириш МИКдори ортади ва бир йула озука таркибида протеин моддаси ортади.
Ўсимликларнинг шарбат ажратиши юкори булиши ва хашак миқдори куп булиши учун далаларга алмашлаб экиш вактида беда орасига эспарцет кушиб экилса амалга мувофик булади. Тажрибалардан маълумки, асаларичиликнинг озука базасини яхшилашда шарбат ryллаш купайиши билан бир йула чорва молларининг озукалари хам купаяди ва асаларилар кишлок хужалик усимликларини чанглантириш ишларини хам ўтказадилар. Илroр хужаликлар тажрибаси шуни курсатадики, доимо асалариларнинг озука базасини яхшилашда сершарбат усимлик турларининг асал ажратиш кобилияти юкори булга  навларини экиб, арихоналарда кучли ари оилаларини парваришлаб, куп асал махсулотларини олиш мумкин.
Айрим холларда асалари оилаларини кушни вилоят ва туманларга серасал шарбат ажратувчи кишлок хўжалик ўсимликларига кучириб олиб бориш оркали асал туплашда яхши натижаларга эришилади.
Тоғли  ва тоғ олди вилоятлари ва туманлари жойлашган худудларда асаларилар кишлаш жойларидаги боғлар ва шудгорларга экилган рапслар гуллаб булгач ари оилаларини тоғ олди кирларига ёввойи холда ўсадиган гулчанги ва ариларни ривожланиши учун етадиган мадат шарбат ажратувчи усимликларга, лалми, бўғдой экиладиган худудларга, дарё ёкаларидаги тyкайзорлар хамда урмон хужаликларига ёввойи холда усадиган тол, қараrай, оқакас, уч тикан, учқат, ёввойи маймунжонларга кучириб борилади. Асалари оилаларини Tor худудларига, водийларда экиладиган кунгабоқар, пахта каби асосий шарбат берувчи усимликларга асал туплаш учун олиб борилса булади. Юқорида айтилган асалариларнинг озуқа базасини яхшилаш учун экиладиган экинлардан ташкари арихоналар жойлашган худудларда йулларнинг ёкаларига, зовур ва арик буйларига оқакас, айлантус, япон сафораси экилса асалариларни
озуқа билан таъминлайди. Асалари оилаларини шакар шарбати билан боқишга эхтиёж колмайди.