Асалнинг кристалланиши

      Асалнинг кристалланиши- асалнинг қотиши ёки асалнинг шакар боғлаши табиий ҳолат бўлиб деярли барча турдаги асалда бу жараён кузатилади. Мум катакчаларида бўлган асал ҳам вақт ўтиши билан кристалланади.

Мум катактчаларида бўлган асал ҳам вақт ўтиши билан кристалланади. «Қотган» асал ўз хусусиятини ёқотмайди ва турига қараб 1-6 ой давомида қотиши кузатилади. Кристалланиш жараёни асалнинг ранги хиралашиб яъни таркибида алоҳида кристаллар пайдо бўлиши тобора кўпайиши ва ниҳоят бир хил массали қаттиқ ҳолига келиши айтилади.

Кристалланиш асал таркибидаги намликка қараб жуда қаттиқ ёки юмшоқ бўлиши мумкин. Қотган асал суюқлигидан кўра ёрқинроқ рангда бўлади. Ҳар икки ҳолда ҳам асалнинг фойдали ҳусусияти ва сифати бир хил, ўзгармайди.

 Кристалланган асал айни қаймоқдек ва ёки аксинчча шакар қўшилганга ўхшаш бўлади. Айнан шу шакарсимон ҳолати кишини шубҳалантириши ва асални соҳта даб ўйлаши табиий. Бу ҳолат асал ҳосил қилган кристалларга боғлиқ. Қотиш жараёнида йирик кристаллар ҳосил бўлган бўлса ва одатда кристалл диаметри 0,5 мм дан ортиқ ва истеъмолда тез парчаланиб кетади. Бу ҳолат нотаниш кишида асални ҳақиқийлигига шубҳа уйғотадиган бўлиши мумкин.

Асалнинг ўртача ва кичик кристалланиши ҳам кузатилади. Агарда сиз суюқ асални ҳуш кўрсангиз асални илиқ жойда сақлаш тавсия этилади. Бундай ҳолда асал узоқ вақт суюқ холда қолади ва кейинчалик йирик кристалли асалга айланади. Сизга қаймоқсимон кичик кристалли асал керак бўлса, унда асалнинг иссиқлиги 5-8 °С даража бўлган муҳитда сақланг.

Агар сиз хуш кўрган асал кристалланган бўлса ва сизга суюлтирилган асал керак бўлса унда асал солинган идишни иссиқ сувга солиб аста секинлик билан эритишингиз мумкин. Мисол учун агар сиз 1 кг вазндаги асални иссиқ сувда 10-15 дақиқа эритишингиз мумкин. Бу вақтда асални сифати ўзгармайди ва истеъмолга яроқли.

Асаларичилик гуруҳига қўшилинг!