Аcаларичи махсулдорлиги юқори оилаларни тайёрлаб, уларнинг кучи шарбат ажратиш даврида бир текиеда булиши учун шароит яратиб бериши керак. Бизга маълумки, асосий шарбат ташиш вақтида асалариларни таналари тез ишдан чикиб, кундан-кунга камайиб боради. Агарда уларнинг ўрнини ёш арилар тулrазиб турмаса, у холда ари оиласи жуда кучсизланиб қолади. Шунинг учун асосий шарбат ташиш даври бошлангунга қадар куп сонли ишчи арилар билан бир қаторда, иложи борича қуртчаларнинг сони хам куп булиши керак. Лекин асосий шарбат ташиш даврида она арининг куп тухум қуйиши оиланинг куп шарбат ташишига таъсир курсатади, чунки ариларнинг бир кисми куртчаларни боқиш билан банд булади,
кам сонли ари далага учади ва уяда қолганлари куп озик истеъмол килади. Натижада арихонанинг даромади камаяди. Шарбат куп келаётган пайтда арилар хамма буш инчаларга шарбат куйиб, она арининг тухум кУйишини табиий равишда чеклаб кўядилар. Табиатдан шарбат келмаса, бу хол қуртчаларни етиштиришга салбий таъсир курсатади.
Табиатдан бир 03 шарбат келиб турса, оиланинг тез ривожланиши учун яхши шароит яратилади она ари куп тухум кўяди. Арилар шарбат ташишга купроқ учиб чиқиши учун шарбат келиш даврида она арининг
тухум қуйиши чеклаб қўйилади. Бундай йулларни қуллашда асосий шарбат берувчи усимликларнинг хусусиятигина эмас, унинг неча кун шарбат бериш қобилиятини хам хисобга олиш керак, акс холда
ари оиласининг кучи камайиб, асал тўплаши озайиб кетиши мумкин.
Биз биламизки, ариларнинг қуртчалари 21 кундан кейин инчадан чиқади ва орадан 3-4 кун утгач, яъни
25-кундан бошлаб уя ичида иш бажаришга киришади. Агар яхши қаралган оилада асосий шарбат ажратувчи усимлик гуллагунча она ари тухтовсиз тухум қуйган бўлса. у холда асосий шарбат ташиш вақтида оилада 25 кун ичида ёш арилар етишиб чиқиб туради ва улиб бораёттан қари ариларнинг урнини тулдириб туради.
Мабодо арихонада арилар сони етарли булса, у холда ариларнинг хамма кучини куп асал йигишга қаратилади. Ари оиласида ариларнинг сони купайиши билан уларни асал йигиш, мумкатак инча торттириш ёки булмаса асосий асал ажратувчи усимликлар гуллагунга қадар куп сонли ёш ари
қуртчаларини боқиш билан банд килиш зарур. Шарбат ажратувчи усимликлари эрта гуллайдиган
жойларда ва ариларнинг ривожланиш вакти киска булган худудидаги ерларда (беда ва малина ёки булмаса малина қипрей туридаги асал ажратувчи усимликлари бор ерларда) ариларнинг бор кучидан асал йигишда фойдаланиш лозим.
Бундай ерларда арилар оиласи кучли булиб етилгунга кадар асосий асал ажратувчи усимликлар хам гуллай бошлайди ва арилар кунига 2 – 3 кг асал келтиради. Ариларнинг ривожланиши учун жуда куп вақт етарли
булган жойларда эса асосий асал ажратувчи усимликлар гуллагунга кадар арилар ишсиз қолиб, куч чикиш холати юзага келади. Бундай пайтда ривожланиб етилган арилар кучидан янги ёш ёрдамчи она ари оилалари ажратилиб, асал ажратувчи асосий усимликлар гуллагунга кадар ёш ишчи арилар
сони купайтирилади ва куп асал йигиш максадида фойдаланилади. Агарда ривожланган ва ишсиз утирган ари оиласидан 1 кг ари ажратиб олинса, шу ёш оила асосий асал ажратувчи усимликлар гуллагунга кадар 2 – 2,5 кг га етади ва куп асал йигилади, шу билан бирга куч чикишининг олди олинади.