Балиқларни қўшимча озуқалар билан озиқлантириш.

Қўшимча озуқалар – балиқчи томонидан сув ҳавзаларидаги табиий озуқаларга кўшимча равишда киритиладиган озикалардир. Кўпинча бу маҳаллий бозорларда сотувга чикарилган маҳсулотлардан (кишлок хўжалик экинлари, чорвачилик маҳсулотлари, ошхона чиқиндилари ва бошқалар) иборат бўлиши мумкин.
Сув ҳавзаларига нима сабабдан кўшимча озика киритилади, нима учун табиий озика захираси мавжуд бўлган сув ҳавзаларига балиқларни сунъий равишда озиқлантириш керак. Бунинг бир канча сабаблари бор:
– Баликларни озикланиши учун табиий озика захирасининг сифати етарли бўлмаганида, яъни мавжуд бўлган озиқа захираси баликдарни яхши ўсишини таъминлай олмаётганида;

– Агарда Сиз балиқ маҳсулдорлигини тезлик билан оширмокчи бўлсангиз, яъни ушбу сув ҳавзасидан олинаётган товар баликларнинг ўсишини тезлаштирмокчи бўлсангиз қўшимча равишда суъий озиклантириш усулини кўллайсиз. .
Қўшимча озиқаларни танлаш. Балиқлар учун кўшимча озиқаларни танлашда қуйидаги кўрсаткичларга аҳамият берилади:
– яхши озукавий хусусиятга эга бўлиши керак, яъни таркибида протеин ва углеводлар кўп бўлиб, толали бирикмалар камрок бўлиши керак;
– Сув ҳавзаларида сақланаѐтган балиқлар томонидан яхши исътемол қилиниши керак;
– жуда ҳам арзон бўлиши керак;
– бутун вегетация мавсумида топиш имконияти бўлганида;
– тарспортировка ва кайта ишлашда кам харажат сарфланган такдирда;
– саклаш жуда ҳам қўлай бўлганида.
Қўшимча озиқа сифатида турли хил манба ва мағсулотлардан фойдаланиш мумкин:
– ўсимликлар: яшил кисмлари, барглари, мевалари, дуккакли ўтлоқзор ўсимликларнинг донлари (уруғлари), чангалзор, дарахтлар, жумладан мевали ҳамда сабзавотлардан;
– сув ўтлари: сувли гиацинт, ряска, писция ва бошқалар;
майда тупроқ умуртқасиз хайвонлар: тупроқ чувалчанглари, ҳашаротлар, моллюскалар.
– сув хайвонлари: қуртлар, ѐввойи баликдар, головастиклар.
– гуруч: майдаланганлари, кепаги ва шелухаси.
– маккажухори: яшил қисми, кепаги, уни ва бошқалари.
– турли экинларнинг кунжара ва шротлари.
– ошхона чиқиндилари.
– пивюзаводларнинг чиқиндилари.
– пилла қуртининг личинкаси.
– ва бошқалар.
Озиқаларнинг сифати ундаги протеин, углевод ва толаларнинг нисбий микдорига караб классификация қилинади.
Қўшимча озиқалар балиқларга икки хил шаклда етказиб берилади:
1. Қуруқ озиқа: буларга бошоқли ўсимликлар дони, кунжара ва бошқалар кириб, уларни сақлаш ва транспортировка килиш қулайроқдир.
2. Ҳўл озиқалар: ҳайвонлар қони ва бошқа чикиндилари, пив.завод чикиндилари ва бошқалар киради. Бу озикаларни баликларга беришдан олдин махсус қайта ишлаш талаб этилади.
Масалан, уларни қурук озиқалар ибилан аралаштирилади ёки узоқ муддат сақлаш учун куритилади.
Шундай қилиб, қўшимча озиқалар балиқларга қурук шаклда (намлик даражаси 10%) ва ҳўл шаклда (30-50%) берилади. Айрим турдаги баликлар ҳўл озиқаларни афзал,хуш кўради, уларни яхши ҳазм қилади ва натижада балиқлар яхши ўсади. Ҳўл озикаларнинг ҳам фойдаси ижобий бўлиб, кам миқдорда исрофланади, бирок, уларни узок муддат давомида сақлаб бўлмайди , шунинг учун ҳам уларни баликларга ҳар бир озиқпантиришдан олдин керакли микдорда тайёрлаш лозим.
Озикалар канақа катталикда бўлиши керак? Озикаларнинг катталиги балик оғзининг катталигига мос келиши керак, бунда озикаларни камрок исроф бўлишига ва озикалардан максимал равишда фойдаланишга эришилади. Керакли катталикдаги озикаларни тайёрлаш куйидаги жараённи ўз ичига олади:
– ёш, майда балиқлар учун майдаланган ёки янчилган бўлиши керак;
– ўтхўр балиқлар учун эса ўсимликларни майда бўлакчаларга кесилган, майдаланган бўлиши керак.
Бунда озиқаларни жуда ҳам майда бўлакчаларга майдалаш шарт эмас, чунки:
-озиқанинг жуда ҳам майда бўлакчалари тезда сувда эриб кетади, яъни йўқолади;
-балиқларни озиқланиши қийинлашади;
-катта бўлакчаларини эса баликлар тополмай колиши мумкин ва сувда чириш бошлайди.

Балиқларга бериладиган қўшимча озиқа миқдорлари
Яхши, қониқарли натижа олиш учун ҳар бир сув ҳавзасига канча қўшимча озиқа кирилиши кераклигини аниклаш унчалик осон иш эмас. Чунки қуйидаги муаммолар бор:
– озиқлантириш етарли бўлмаганида – сув ҳавзасидан жуда ҳам кам маҳсулот олинади.
– озиқлантириш кўпайиб кетганида – балиқнинг таннархи ошиб, сувнинг сифати ѐмонлашади, пасаяди.
Сув ҳавзаларидан кўшимча озика киритилмасдан тахминан қанча балиқ олиш мумкинлиги қуйидаги жадвалда келтирилган. Агарда кўпроқ маҳсулот олмоқчи бўлсангиз, унда сув ҳавзасига қўшимча равишда озуқа киритилиш лозим.
Жадвал-1

Сувнинг ўғитлаш сифати Балиқ маҳсулдорлиги, кг/га,йил
Сув ҳавзаси ўғитланмаган 100-500
Кам (паст) микдорда ўғитланган 500-1000
Ўртача ўғитланган 1000-2000
Қониқарли равишда ўғитланган 2000-3000

Масалан, Сизнинг сув ҳавзангиз 1000 метр квадрат (ѐки 0,1 га), сув ҳавзасини сифати жиҳатдан ўртача ўғитланган. Сиз балиқларни қўшимча равишда озиқланмасдан туриб, йил якунига 100-200 кг балиқ етиштиришни мўлжаллаяпсиз. Агарда Сиз кўпрок маҳсулот олмоқчи бўлсангиз, унда кўшимча озикалардан фойдаланишингизга тўғри келади. Агарда 400 кг балик олмоқчи бўлсангиз, унда сув ҳавзангизга 200-300 кг ҳисобидан яхши сифатли кўшимча озиқа киритишингиз керак бўлади.
Сиз озука коэффиценти асосида озуқа микдорини аникдашингиз мумкин. Бу кўрсаткич балиқларни 1 кг ўсиши учун сарфланган озиқа микдорига тенгдир. Адабиѐтларда ҳар бир озуқа турининг коэффиценти келтирилган. Масалан, озука коэффиценти 6 га тенг бўлса, унда 200-300 кг балик олиш учун 1200-1800 кг (200-300 кг х 6 = 1200-1800 кг) озуқа керак бўлади.
Жадвал-2

Озиқлантириш кунлари Маълум бир даврда умумий озиқа миқдори, кг хисобида Уртача кунлик озиқа Миқдори
кг/кун
0-40 50 1,25
40-80 100 2,5
80-120 150 3,75
120-160 250 6,25
160-200 450 11,25

Жадвал-3
Мавсум давомида озиқаларни тақсимлаш

 

Мавсум даври (барча вегетация мавсумига нисбатан % хисобида) Озуқалар миқдори(Умумий озуқа миқдорига нисбатан % хисобида)
0-20 5
20-40 10
40-60 15
60-80 25
80-100 45

Озиқалар мавсум бошида ўртача ҳисобдан кам микдорда, охирида эса ўртача ҳисобдан кўп микдорда берилади.
Бутун мавсум давомида мўлжалланган умумий озиқа микдорини ўстиришнинг аник бир даврида қандай қилиб тақсимланиши керак? Баҳорда, балиқлар жуда майда бўлганида канча миқдорда озука бериш керак, кузда баликлар анча катта бўлганида канча бериш керак? Бунинг учун қуйидаги жадвалда келтирилган тахминий маълумотлардан фойдаланиш мумкин:
Агарда, Сиз харажатларни мунтазам равишда ўз вақтида пухта қилиб кайд қилиб борсангиз, унда Сиз тез орада ўзингизнинг сув ҳавзангизда йўл кўйилган хатоингизни аниқлаб тўғрилаб борасиз, яъни сув ҳавзасига канча ва қачон қўшимча озука киритгансиз ва баликларнинг умумий биомассаси канчага ошганлигини билиб оласиз.
Умумий маълумотлардан ташкари, яна куйидагиларга эътибор бериш керак:
– майда баликлар нисбатан кўп озука талаб килади.
– агарда сув ҳавзасинингтабиий озука базаси яхши бўлса, унда камрок кўшимча озука сарфланади.
– сув ҳавзаларига баликларни унчалик тиғиз, зич сакланмаслик натижасида, камрок кўшимча озиқа сарфлаб, кўпрок табиий озиқа захирасига таяниш мумкин;
– озиканинг сифати қанчалик яхши бўлса, улар шунчалик кам микдорда берилади;
– озикани совук сувга нисбатан илиқ сувда кўпрок бериш тавсия этилади.
Баликларни озиқлантиришни нафакат бир вегетация мавсумида, балки йиллар давомида доимий равишда яхшилаб бориш тавсия этилади.

Бунинг учун ишчи журналини юритиш, ой ва йил бўйичатаҳлил килиб борилиши максадга мувофикдир.
Кунлик (суткалик) озиклантириш миқдори деб нимага айтилади? Бу аниқ бир сув ҳавзасига бир кунда (суткада бериладиган умумий озика микдорининг умумий балиқлар сонининг биомассасига бўлган нисбатига айтилади ва фоиз ҳисобида аниқланади.
Масалан, балиқларнинг кунлик озиқланиш микдори уларнинг биомассасига нисбатан 2,5% га тенг бўлса, ҳамда Сизнинг сув ҳавзангизда 80 кг ѐш баликлар бўлса, унда сув ҳавзасига (80 кг х (2,5 х 100)) 2,0 кг қўшимча озика киритилиши керак.
Балиқларнинг кунлик (суткалик) озиқланиш миқдорн нималарга боғлиқ. Баликларни кунлик озиқлантириш микдори бир қанча омилларга боғлиқ бўлади. Жумладан:
– балиқларнинг тури ва ҳажмига;
– балиқларнинг тури ва сув ҳароратига;
– балиқларнинг тури ва табиий озиқа захирасининг ривожланиш ҳолатига боғлиқ бўлади.
Балиқларни кунига неча маротаба озиқлантириш керак? Сиз кунига бериладиган озиқа микдорини ўлчаб аникландингиз. Буни сув ҳавзасига қандай килиб киритиш керак, бирдан ҳаммасини ѐки уларни бўлакларга бўлиб кун давомида бериш керакми? Кунлик озика миқдорини бўлакларга бўлиб беришнинг ўзига хос афзаллик томонлари бор:
– баликдар томонидан истеъмол қилинмаган озикалар билан сувнинг ифлосланиши камаяди;
– сувдаги кислород микдорини яхши сақланиб колишига эришилади (ейилмаган озикаларни чириши учун кислород сарфланмайди);
– озиқанинг исроф бўлиши камаяди;
– балиқларни биргаликда, дўстлик билан ўсишига имкон туғилади, яъни уларнинг катталиги бир хил бўлади;
– балиқларнинг ўсиши яхшиланади.
– балиқларнинг катталиги қанча майда бўлса, уларни шунча кўп озиқлантириш керак, яъни бўлакчаларнинг (порцияларнинг) сони кўп бўлиши керак.
– кўпроқ қуруқ озиқалар билан озиқлантириш;
– ҳар бир озиқлантиришда бериладиган озиқа микдори балиқлар биомассасининг 3%-идан кўпни ташкил қилмаслиги керак, чунки бунда баликлар берилган озиқани охиригача исътемол қилишади.
– сув ҳарорати паст бўлганида озиқлантириш сонини камайтириш керак.
Сувнинг ҳарорати турлича бўлганида 20-50 г-лик карп балиқларни кунлик (суткалик) озиқлантириш миқдори
Жадвал-4

Сувнинг ҳарорати, С Балиқнинг биомассасига нисбатан кунлик озиқлантирнш миқдорни, %.
7 гача 0
8-12 2
13-17 4
18-20 5
21-23 6
24-26 8
26дан юқори 11

Жадвал-5

Турли катталикдаги карп балиқланинг бир кунлик озиқланиш миқдори

Ўртача тана оғирлиги, грамм ҳисобида Бир кунда бериладиган озиқа «порция»лари сони
0.1г  дан  кам бўлганида 6-8
0,1-10 4-5
10-40 3
40 гдан юқори бўлганида 2

Озиқлантириш самарадорлигини ошириш максадида балиқларга берилаётган озикаларни доимий равишда назорат қилиб бориш керак. Назорат қуйидагича амалга оширилади:
Баликларга озика беришдан олдин аввалги озиклантиришдан қолган озуқа бор-йўқлигини текшириб чиқиш керак. Агарда, Сиз озиқлантириш учун озиқа соладиган столчалар ёки охурлардан фойдаланган бўлсангиз, буни бажариш жуда ҳам осон ва қулайдир.
Масалан, Яхши озиқа захираси бўлганида карп турдаги балиқларнинг сеголеткаларини кунига бир маротаба озиклантирилади. Озиқлантиришдан икки соат ўтгач, озиқа берадиган столчаларни кўздан кечирилади, агарда барча озиқалар исътемол қилинган бўлса, эртаси куни бериладиган озика микдорини бироз кўпайтириш мумкин. Агарда барча озикалар исътемол килинмаган бўлса, унда 5 соатдан сўнг яна бир маротаба текшириб кўрилади. Агарда озиқадан камроқ колган бўлса, ѐки колмаган бўлса, унда эртанги бериладиган озиқа микдорини ўзгартирмаслик керак, агарда кўпроқ қолган бўлса, берилаѐтган микдорини камайтиришгатўғри келади.
– озиклантириш вақтида балиқларнинг ҳаракатига эътибор беринг, агарда улар фаоллик билан озиқани қабул қилаётган бўпса, унда баликларингиз соғлом ва Сиз озиклантиришни тўғри амалга оширяпсиз.
– балиқларнинг тана оғирлигини аниқлаш ва озиқлантиришни тўғри амалга ошира бориш учун ҳар 15 кунда бир маротаба балиқларни назорат равишда овлаб, уларнинг тана оғирлигини аниқланг. Олинган натижа ва сарфланган озиқага қараб ҳақиқий озиқа коэффиценти аниқланади ва зарурият туғилганда озиқлантириш меъѐри тўғрилаб оланади.
22
-балиқларни ўстириш мавсумининг охирида мавсум давомидаги озиқа коэффиценти аниқланади. Олинган натижага караб озука сифатига, озиқлантириш технологиясига тавсиф ( хулоса, баҳо) берилади ва ундан ҳам яхшилаш йуллари изланади.
Озика коэффиценти – бу бир кг тана оғирлигига сарфланган озиқа микдорини ифодалайди, яъни маълум бир вакт давомида сарфланган озиқа микдории (Р,кг) баликларнинг неча кг ўсганига (Э\¥, кг) бўлиш йўли билан аниқланади.
К = 0/Б\¥ 1)\\ = \У2-\У1
\У1 – балиқни маълум муддатдаги озиқлантиришнинг бошидаги дастлабки кўрсаткич;
\¥2 – балиқни маълум муддатдаги озиқлантиришнинг охиридаги якуний кўрсаткич;
Масалан, Баликлар бир ойда 12 кг ўсган, бунинг учун 48 кг озуқа сарфланган. Озика коэффиценти 4 гатенг бўлади.
48 кг : 12 кг = 4
Озиқа коэффиценти озика сифати, балиқларнинг тури, сув ҳавзасидаги табиий озиқа захираси, сувнинг сифати, об-ҳаво, озиқлантириш технологияси ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади.
Озуқа коэффицентини аниқлашда табиий озуқа зақирасини ҳам ҳисобга олинади.
Масалан, қониқарли табиий озуқа заҳирааси балиқларнинг 25%-га ўсишини таъминлайди. Юқоридаги мисол бўйича ҳисоблаб чиққанимизда озиқа коэффиценти 5,3 га тенг бўлди:
– балиқларнингтабиий озика ҳисобидан ўсиши: 12 кгх 0,25 = 3 кг;
-кўшимча озикалар ҳисобидан ўсиши : 12 кг – 3 кг = 9 кг.
-озиқа коэффиценти: 48 : 9 = 5,3

Олинган озика коэффицентини адабиёт маълумотларида келтирилган тадқикот натижалари билан таккослаш фойдадан холи эмас. Чунки:
– агарда озиқа коэффициенти адабиётлардагига нисбатан юкори бўлса, унда сув ҳавзасидаги кислород етишмовчилиги, ҳаддат кўп миқдорда озика бериш, сувнинг сифати, озиқа ситфатининг пастлиги, баликлардаги касалликлар, озикани тўлик берилмаслиги каби муаммолар бўлиши мумкин. Бу эса хўжаликнинг умумий фаолияти даражасини таҳлил қилишда яхши далил бўла олади;
– агарда олинган озиқа коэффиценти адабиётлардаги озиқа коэффиценти билан бир хил бўлса, хўжаликдаги озиклантириш технологияси қоникарлибўлганидан дарак беради.
Жадвал-6

Кенг тарқалган қўшимча озиқаларнинг озиқавий коэффициенти

Қўшимча озиқа турлари Озиқавий коэффициент
Ок амур турдаги баликлар учун барги ва пояси:
Райграс ўсимлиги 17-23
Судан ўсимлиги 19-28
Беда 25-30
Сув гиацинти 50
Писция 50
Карп турдаги балиқлар учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари  
Пахта кунжараси 1,3-2,0
Қуритилган пилла личинкаси 1,3-2,1
Соя кунжараси 2,0- 2,4
Арахис кунжараси 1,9-2,3
Буғдой кепаги 4,0 – 4,5
Гуруч кепаги 4,8 – 5,2