БАЛИҚШУНОС НИМАЛАРНИ БИЛИШИ КЕРАК!!!

Картинки по запросу fishing farm

Озиқланиш хусусиятларига кўра барча мавжудодлар (шу жумладан
ҳовуздагилари ҳам) автотроф ва гетеротрофларга ажратилади.
Автотрофлар қуёш энергиясидан фойдаланиб, минерал бирикмалардан ўз
танасида органик моддаларни хосил қилади; улар яна продуцентлар деб хам
аталади. Асосан бу ўсимликлардир.
Гетеротроф организмлар тирик организм ёки уларнинг қолдиқлари билан,
тирик ва чирий бошлаган махсулотлар билан озиқланади; улар яна
консументлар деб аталади. Гетеротрофлар жумласига барча ҳайвонлар,
замбуруғлар ва бактериялар киради. Консументлар ўз навбвтида:

  • биринчи босқич консументларига – ўсимликқўр организмларга;
  • иккинчи босқич консументларига – этқўр жониворларга;
  •  сапрофитларга – асосан мураккаб органик моддаларни оддий
    моддаларга парчалайдиган микроорганизмларга бўлинади.

Шундай қилиб, ҳовуздаги продуцентлар (ўсимликлар), қуёш қувватидан
фойдаланиб, минерал бирикмалардан органик моддани хосил қилади, уни
консументлар истеъмол қилиб, ўсимлик органик моддаини ўз танасига
айлантиради, сапрофитлар эса барча мавжудодлар қолдиқлари ва
мақсулотларини янгитдан оддий минерал бирикмалар – биогенларгача
парчалаб, утилизация қилади.
Ҳовузнинг озуқа захираларини ўсимликлар, бактериялар, сув
жониворлари, эриган органик моддалар, детрит (сув қатлами хамда сув
тубидаги чўкма қатламлари таркибидаги майда минерал парчалар билан
аралашган бактериялар билан тўйинган мавжудод қолдиқларидан иборат
қатлам, майда умуртқасизлар хамда балиқ личинкаларининг озиқланиши
учун ахамиятлидир), аллоқтон материали (ҳовузга қуруқликдан
келтириладиган моддалар: сувга тушган ўсимликлар, жониворла ва қ.к.).
Балиқлар ҳовузнинг табиий озуқа базаси – балиқлар томонидан
истеъмол қилиниши мумкин бўлган қисми хисобига ўстирилади.
Ҳовуздаги юқори сув ўсимликлари, шунингдек, балиқшунос
мутаҳассис томонидан ҳовузга киритилган ўсимликлар Оқ амур балиғи учун
мухим озуқа хисобланади. Айниқса Улуғнор туманида жойлашган
балиқчилик хўжаликлари томонидан оқ амур балиқларини ўстириш яхши
натижа беради.
Сув қатламида эркин сузиб юрадиган майда ўсимлик организмлари –
микроскопик яшил сув ўтлари, фитопланктонни ташкил этади. Бу оқ
дўнгпешона балиғи, хамда зоопланктон организмлари (сув қатламида яшаб
балиқлар озуқаси бўладиган тирик мавжудодлар) учун озуқадир
Бактериялар ва микроскопик сув ўтлари билан озиқланиб секин
харакатланвчан ва ўлчамлари кичик бўлган коловраткалар зоопланктон –
сув қатламида эркин сузиб юрадиган тирик мавжудодларнинг мухим гурухи
хисобланади. Коловраткалар личинкаларни ўстириш даврида айниқса катта
ахамиятга эгадир.
Зоопланктоннинг мухим гурухларига, шунингдек, бир хужайрали
қисқчбақасимонлар хам мансубдир. Улар бир ёзги балиқчаларни ўстиришда,
товар балиғини етиштиришда ва, айниқса, бир яшар балиқларни баҳорги
озиқланишида ўта мухим ахамият касб этади. Зоопланктоннинг
истеъмолчиси чипор дўнгпешона балиғидир.
Зоопланктон мавжудодлари орасида йиртқич циклоплар бор. Уларнинг
ёшлари (В) балиқлар томонидан яқши истеъмол қилинади. Бироқ етук циклоплар (А) – балиқ личинкалари ва ёш балиқчалар учун ўта ҳавфли
кушандадир.
Сувнинг тубидаги чўкма қатламда яшайдиган бентос организмларига
мансуб турли хашаротларнинг (чивин, қирономидларнинг) личинка ва
ғумбаглари қимматли озуқа хисобланади. Карп хар нарсани еяверадиган
балиқ бўлсада, аммо бентосни айниқса хуш кўради
Ҳовузларнинг сув ўсимликлари зич жойларида қўнғизлар, ниначилар
ва шунга ўхшаш хашаротларнинг катта балиқлар учун озуқа сифатида қизмат
қилиши мумкин бўлган, аммо майда балиқчалар учун кушанда личинкалари
яшайди.
Етиштирилаётган балиқларнинг увилдириғи, майда балиқчалари, хатто
йирик балиқлар учун айрим ҳавфли кушанда балиқлар, сувда ва қуруқликда
яшовчи ҳайвонлар, қушлар ва бошқа жониворлар мавжуддир.
1.2. Ҳовуз озуқа тизмасида етиштириладиган балиқлар.
Продуцентлар томонидан хосил қилинган органик модда хавзада
трофик поғоналар бўйлаб ўзгаради. Биринчи поғона – бу ўсимликлардир.
Иккинчиси ўтҳўр ҳайвонлар. Учинчиси – этҳўр ҳайвонлар ва х.к. Органик
модда ўзгариб трофик пағоналар бўйи кўчиб ўтадиган йўл озуқа тизмаси деб
аталади. Бир трофик поғонадан бошқасига ўтишда органик модданинг
маълум қисми хазм бўлмаган қолдиқлар шаклида чиқит сифатида
йўқотилади хамда мода алмашинуви ва х.к.-га сарфланади. Битта трофик
поғонадан иккинчисига ўтишда озуқадан олинадиган қувватнинг 60-70 фоизи
сарфланади.
Балиқшуносга ҳовузда етиштирилаётган балиқда якунланадиган озуқа
тизмалари керак. Ҳовуздаги озуқа тизмаси қанча қисқа бўлса, шунча яхши,
чунки бундай озуқа тизмаси кўпроқ биологик вазн (биомасса) беради.
Авваллари Республикада балиқшуносларимиз асосан карпни
кўпайтирар эдилар. Карп балиғи ўсимликлар билан озиқланмайди.
Ўзбекистонда эса вегетация даврининг давомийлиги туфайли сув
ўсимликлари яхши ривожланади ва шу сабабдан бу ерда айнан ўсимликхўр
балиқлар кўпайтириш мақсадга мувофиқир.
Ўзбекистонга шундай балиқлар – оқ дўнгпешона ва оқ амур балиқлари
ва улар билан биргаликда, чипор дўнгпешона балиғи келтирилди. Айнан шу
балиқ турлари маҳаллий шароитларда етиштириладиган асосий объектлар
хисобланади.

1.1.Ҳовуздаги озуқа база тизмалари ҳақида
Ҳар қандай бошқа сув ҳавзасидек сунъий ҳовуз ҳам, экология
қонунларига кўра ривожланиб борадиган сув экотизимидир. Балиқшунос
экология асосларини билиши керак, негаки балиқ етиштиришни
муваффақиятли кечиши уларга боғлиқдир.

1.3. Асосий технологик чора-тадбирлар
Бунда балиқшунос махсулдорликни ошириш технологик чора-
тадбирларини амалга оширади:
ҳовузлар менежменти – ҳовузларни қуриш, таъмирлаш, сув
қуйиш ва уни тушириш тизимини ҳамда сохил инфратузилмаси барпо
этиш, хўжалик иморатлари қуриш;

 ҳовузларни ўғитлаш – ҳовузда бой озуқа базасини яратиш
мақсадида органик ва минерал ўғитларни қўллаш;
 ҳовузда яшаётган мавжудодлар таркиби ва сувнинг сифати
устидан назорат қилиш – сувдаги кислород даражаси етарли
бўлишини таъминлаш ва сувни ифлосланишдан сақлаш, ҳовузга
балиқлар кушандалари тушишига йўл қўймаслик;
 балиқларни озиқлантириш – балиқларни боқиш учун ҳовузга
сунъий ем бериш;
 касалликларни олдини олиш ва даволаш –балиқлар
саломатлигини назорат қилиш, касалликларни аниқлаш ва даволаш.
1.4. Асосий балиқ етиштириш босқичлари.
Минтақамизда товар балиқни етиштиришнинг қуйидаги босқичлардан
иборат икки йиллик ўстириш даври тавсия этилади:
 балиқларнинг насл берувчи тўдасини шакллантириш (4-7
ёшли) ва мақсус ҳовузларда ёшига қараб алохида-алохида сақлаш;
 личинкалар пайдо бўлгунга қадар инкубация цеқида сунъий
кўпайтиришни ўтказиш (апрель – июнь);
 балиқ чавоқларини чидамли майда балиқчалар ҳолатига
етгунига қадар ўстириш (май –июль);
 уруғлик материалини ўстириш – биринчи вегетация
мавсумида ўтказилади, кузда бир-ёзги балиқчалар етиштирилади;
 балиқ уруғлик материали қишлови (1-йилнинг кузи – 2-ўсиш
йилининг баҳори) бир-ёзги балиқчаларни катта зичликда махсус
қишлаш ҳовузларида сақлаш;
 товар балиғини ўстириш яйлов ҳовузларида иккинчи ўсиш
мавсумида ўтказилади (2-йилнинг баҳоридан бошлаб кузгача);
 маркетинг ва балиқни қайта ишлаш.