Балиқчиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти

Инсон ҳаётида организмни тўлиқ қийматли озиқ моддалар билан таъминлашда  оқсил,  углевод,  ёғ,  витаминлар,  минераллардан фосфор, темир,  кальций, микроэлементлар муҳим  ҳисобланади. Бу

моддалар балиқ маҳсулотларида етарлича мавжуд. Балиқ  гўшти  юқори  биологик  қийматга  эга  бўлиб,  парҳез хусусияти афзалликларига эга бўлганлиги учун озиқа ҳисобланади.

Шу боис  дунёнинг ривожланган мамлакатларида  — Япония,Ғарбий Европа мамлакатларида, Шимолий Америка, Австралия аҳолисининг бир киши ҳисобига бир йилда истеъмол қиладиган балиқ

гўшти ўртача 25—45 кг тўғри келади. Балиқ озиқ-овқат маҳсулотида жуда муҳим бўлганлиги учун соғлиқни сақлаш тиббиёти энг камида бир киши бир йилда ўртача 12 кг балиқ гўштини истеъмол қилишни тавсия қилади.

Ўртача жаҳон миқёсида балиқ гўшти маҳсулотларини истеъмол қилиш бир йилда бир киши ҳисобига 16,6 кг ни ташкил этмоқда.Ҳозирги кунда мамлакатимизда жами аҳоли 30 млн дан ортиқ

бўлса, бир киши бир йилда ўртача 0,5 кг дан балиқ гўштини истеъмол қилмоқда. Орол денгизида сувнинг камайиши ва баъзи жойларида қуриб қолиши натижасида халқимизни балиқ гўшти билан таъминлаш кескин пасайиб кетди.

Республикамиз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини  қондиришда фақатгина унинг миқдор кўрсаткичигина эмас, балки саломатлигини таъминловчи кўрсаткичга ҳам алоҳида

эътибор берилмоқда. Инсонларнинг ҳайвонот дунёси ҳисобига қабул  қиладиган  оқсилларнинг  18—20  фоизи  сувда  яшовчи  организмларга, асосан, балиқларга тўғри келади. Балиқ гўшти таркибида тўйимли  моддалар  мавж уд  бўлган  ҳолда  уларнинг  одам организмида ҳазм бўлиш даражаси юқоридир.

Балиқ гўшти ва айниқса, ёғи «Д» витаминига ўта бой бўлиб,уни етарли даражада истеъмол қилиш моддалар алмашинувини меъёрида сақлаб туради. Айниқса, ёш болаларда кеч куз ва қиш ойларида қуёш кам бўлганда касалликларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Инсониятга  ризқ  қилиб  берган  неъматлардан  бири  шубҳасиз балиқдир. Балиқ гўшти инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан бири ҳисобланади. Балиқ ва балиқ маҳсулотлари кимёвий таркиби сифат жиҳатидан қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари гўштидан қолишмайди. Аммо ҳазм бўлиш жиҳатидан анча юқори туради.  Республикамиз аҳолисининг  озиқ маҳсулотларига  бўлган талабини қондиришда унинг миқдор кўрсаткичи эмас, балки инсон саломатлигини яхшилашда, таркибида витаминларнинг мавжудлиги сифат кўрсаткичи юқори эканлиги муҳим аҳамиятга эгадир.

Янги балиқ гўштида 15—22 фоиз оқсил, 0,2 дан 30,8 фоизгача

ёғ, оз миқдорда углеводлар мавжуд.

Балиқ саноати — балиқ, умуртқасиз денгиз ҳайвонларини овлайдиган ва қайта ишлайдиган саноат тармоғидир. Улар озиқ-овқат саноатининг бир  тармоғи сифатида балиқ саноати  техник жиҳатидан

қайта таъмирланиб, ривожлантирилди.Аҳолининг арзон ва сифатли балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш хусусий мулкчиликка асосланган балиқчилик  хўжаликлари,  кичик  бизнес  ва  хусусий  тадбиркорликнинг ривожланишига бевосита боғлиқ. Бу, ўз навбатида, сунъий ҳовузлар

самарадорлигини ошириш, табиий сув ҳавзаларида балиқ захираларини  кўпайтириш,  мустаҳкам  озиқа  базасини  яратиш,  уларга хизмат кўрсатишни сифат жиҳатидан яхшилаш, маҳсулотни қайта

ишлашни  ташкил  этиш  ҳисобига  маҳсулот  олиш  ва  даромад миқдорини оширишни тақозо қилади.

Балиқ саноатида балиқ мойи ва балиқ уни ҳамда бошқа соҳалар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган дори-дармонлар ишлаб чиқарилмоқда.

Балиқ мойи — бу треска, олабуға, қалқонбалиқ, тунес балиқлари жигаридан олинадиган мой. У сарғиш ва тиниқ суюқлик бўлиб, балиқ ҳиди ва мазаси бор. Балиқ мойида одам, ҳайвон ва паррандалар учун зарур биологик фаол моддалар, масалан, холестерин,А ва Д витаминлари йод бор. Рахит, остеомалатсия, сил, шабкўрликнинг олдини олиш ва даволашда, суяк цинганда битишини тезлаштириш учун ишлатилади.

Балиқ уни — балиқдан ёки балиқни консервалаш чиқитларидан тайёрланадиган ун. Балиқ уни оқсил, кальций ва фосфорга бой бўлиб, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига берилади. Таркибида 50—55 % оқсил,10—20 % ёғ, 30 % гача кальций фосфат, 5 % гача ош тузи бор.Балиқ унини ҳайвон организми жуда енгил ҳазм қилади. Шунинг учун, биринчи навбатда, ёш ҳайвонларга, айниқса, жўжаларга уларнинг кунлик емининг 10 % миқдорида берилади.