Балиқларни табиий йўл билан озиқлантириш

Табиий озуқалар (ҳовузнинг табиий озука захираси) -ҳовузларда табиий йўл билан ривожланадиган, ўсадиган ўсимликлар, ҳовузлардаги планктонлар, сувда ўсадиган ўсимликлар, кискисбакасимонлар, бактериялар, детритлар, бентослар, юқори табакадаги ўсимликлар, ҳашаротлар, сув ҳайвонлари ва балиқлар киради. Табиий озука захирасининг ривожланиш даражаси сувнинг сифатига боғликдир. Баликчилар турлича усулларни кўллаб: оҳаклаш, органик ва неорганик моддалар билан ўғитлаш каби йўллар билан сув сифатини яхшилашга эришади. Тўғри ўғитланган сув ҳавзалари ўзида барча биоген моддалар, микроэлеметларни саклайди ҳамда рухсат этиладиган чегарада озука захирасини етарли даражада ривожланишига имконият берувчи макбул (оптималь) гидрохимик шароитларга эга бўлади.
Сув ҳавзаларнинг табиий озука базаси етарли даражада фарқланиб ўзидаги ўсимликлар ва ҳайвонлар мажмуидан ташкил топади.
Сув ҳавзаларнинг табиий озиқа базасидаги организмлар таркиби ва ҳажми турлича бўлиб, уларнинг катталиги микроскопик кўринишдан то нисбатан катта ҳажмгача бўлади. Сув ҳавзаларидаги турли хил организмлар ҳар хил турдаги балиқлар учун озика ҳисобланади.
Сув ҳавзалардаги бу организмлар тирик ѐки ўлик, ѐки бактерияларнинг таъсирида чириѐтган (детритлар) моддалар бўлиши мумкин. Бу организмлар ҳовузларнинг турли жойларида:
– кирғоқларида (соҳилларида), масалан ўсимликларнинг илдизларида;
– сувнинг тубида пассив ҳаракатланувчи организмларда (планктонлар), масалан, дафниялар, бир ҳужайрали сув ўтларида;
– сув ҳавзаларнинг юзасида ѐки ҳовузнинг тубидаги организмларда (бентос), масалан, куртлар, ҳашарот личинкалари, чиғанок (шиллик курт)лар;
10
– сув ости предметлари сатҳини копловчи организмларда;
– сувнинг пастки катламларида фаол сузувчи жониворларда (нектон), масалан, баликлар, қурбакалар;
Сув ҳавзаларини яхширок билиш ва бошкариш учун баликчилар сувни ўғитлаш асосларини билишлари шарт. Бунинг учун улар сув ҳавзаларидаги организмларнинг асосий гуруҳларини билишлари талаб этилади. Сувдаги айрим организмлар амалда оддий кўзга кўринмайди, уларни кўриш учун микроскоп ѐки бинокуляр лупалар керак бўлади.
Ҳар хил турдаги баликдар ва уларнинг турли ѐшдагилари сувдаги турли гурухдаги организмларни исътемол қилишади.
Икрасидан чиққан балиқ личинкалари ташки муҳитдан озиқа кабул қилмайди, ривожланиши учун сариқ таначадан фойдаланилади. Бироз вақт ўтгач личинкалар аста-секинлик билан сув ҳавзасидаги организмлар билан озиқланишга ўтади. Балиқ личинкалари сув ҳавзасидаги жуда ҳам майда, кўзга кўринмайдиган организмлар (планктонлар)- микроскопик кўринишдаги сув ўтлари билан озиклана бошлайди. Личинка танасининг ўсиши билан биргаликда унинг оғиз аппарати ҳам катталашиб, личинкалар катта ҳажмдаги организмлар (мўйловчали ва эшкакоѐқли кисқичбақалар) билан озиқланишга ўтади. Личинкаларни озика турига бўлган муносабати ўзгариб боради ва улар кейинги ривожланиш боскич -малькиларга ўтади, айланади. Малькилар катта ѐшдаги балиқларга хос бўлган озиқалар билан озикланади.
Катта ѐшдаги балиқлар озикланиш турига караб куйидаги гуруҳларга бўлинади:
А. Ўтхўр балиқлар (фитофаглар) – сув ҳавзалардаги ўт ва ўсимликлар билан озикданувчи баликларлар ҳам икки гуруҳга бўлинади:
1. Фитопланктонлар – ок пешонадўнг турдаги балиқлар киради.
11
2. Олий табакадаги ўсимликлар билан озикланувчи балиқлар – оқ амурлар киради.
Б. Ҳайвонот дуньѐсига мансуб ва камрок ўсимликлар
билан озиқланувчи баликлар:
1. Зоопланктонлар – буларга ола пешонадўнг баликлар.
2. Бентослар(сув ҳавзаси тубидаги организмлар) билан озикланувчи балиқларга карп турдаги балиқлар киради.
В. Йиртқичлар – тирик ҳайвонлар, жумладан балиқлар билан озикланувчи баликларга форель, лаққа баликлар киради.
Фермерлар ҳовузларда балиқларни асраш ва озиклантириш учун сув ҳавзаси у ѐки бу турдаги озука захираси билан таъминланлик даражасини аник баҳолашлари шарт. Сувдаги фитопланктон организмларни яхши ривожланишини ўғитлардан фойдаланган ҳолда илик сувда осонрок амалга ошириш мумкин. Уғитлаш орқали сувдаги мавжуд зоопланктонларни ривожланишини таъминлашга эришилади.
Сув ҳавзасидаги бошка гурўҳ озука захирасини ривожлантириш ва кўпайтириши учун махсус усуллар талаб этилади.
Сув ҳавзаларда табиий озиқа захирасини ривожлантиришда ўғитлардан фойдаланиш. Ўғит – бу табиий ва сунъий субстанциялардан иборат бўлиб, сув ҳавзаларида табиий озиқа захирасини кўпайтириш ва ундаги организмларни тезрок ривожланиши, ўсиши учун кўлланилади. Ўғит – бу сувдаги ўтларнинг ўсиши, ривожланиши учун озукавий моддаларни етказувчиси ҳисобланади. Сув ўтлари билан айрим турдаги балиқлар, масалан оқ пешонадўнг балиқлар озиқланади. Бундан ташкари, сув ўтлари билан бошқа сув организмлари ҳам озиқланади ва охир оқибатида улар балиқлар учун озиқа манбаи бўлиб қолади.
Ўғитлар сувга тушганида, унинг таркибий қисми сувда эриб кетиб, унинг:
12
– бир кисми сувдаги мавжуд фитопланктонлар томонидан исътемол қилинади;
– колган қисми эса сувда ѐки сув тубидаги лойқанинг (балчик) юзасига органик ва минерал бўлакчалар шаклида сақланиб колади.
Ўғитларнинг эриган кисми сув ҳавзаларда органик моддаларни парчаланиши, чириши учун микробларнинг ривожланишини тезлаштиради, рағбатлантиради. Парчаланиш, чириш жараѐнининг окибатида сувда ѐки сув остидаги лойкаларда жуда ҳам кўп микдорда янги озикавий моддалар тушади. Ўғитларнинг сув ҳавзаси тубида чўккан бўлакчалари сувда секинлик билан узок муддат давомидатушади ва эрий бошлайди.
Ушбу жараѐнларнинг таъсири оқибатида сув ва сув ҳавзасининг сифат кўрсаткичи ўзгаради, баъзан эса сувнинг ҳароратини, унинг тиниқлигини, рН, эриган кислород микдорини, шўрланиш каби кўрсаткичларини ҳам ўзгартириб юбориши мумкин.