Балиқларнинг ҳаётига ҳароратнинг таъсири

Ҳарорат ҳаётнинг энг муҳим экологик омилларидан бири ҳисобланади. Айниқса, тана ҳарорати беқарор, яъни ташқи муҳитнинг ҳароратига қараб ўзгариб турадиган ҳайвонлардан бўлмиш

балиқлар ҳаётида ҳарорат катта аҳамиятга эга.Балиқнинг тана ҳарорати деярли сувнинг ҳароратига тўғри келади, баъзан ундан 0,5—10 °C ортиқроқ бўлади. Шунингдек, серҳаракатлиги ҳамда ташқи муҳитда содир бўладиган айрим кимёвий ва физик ҳодисалар таъсири натижасида ҳам балиқнинг тана ҳарорати бироз кўтарилиши мумкин. Масалан, тунес сузиб юрганида тана ҳарорати сувникидан ҳатто 10 °C гача юқори бў-лади. Лекин ҳаракатдан тўхтаганида ҳарорати яна сувники билан деярли баробарлашиб қолади.

Хуллас, балиқнинг тана ҳарорати ташқи муҳит билан узвий боғлиқ. Бундан ташқари, балиқнинг модда алмашинуви, нафас олиши, овқат ҳазм қилиши, ўсиши, урчиши, қишлаши, миграцияси ва бошқа ҳаёт жараёнларида ҳам сувнинг ҳарорати ката рол ўйнайди.

Балиқ организмида юз берадиган айрим жараёнларни текшириш натижасига қараганда сувнинг ҳарорати кўрсатилса, балиқнинг жинсий безлари ва умуман, танасининг ўсиши ҳамда ривожланиши

тезлашади, у овқатни ҳам кўп ейди, тезроқ ҳазм қилади, газ алмашуви кучаяди. Сув ҳароратнинг ўзгариши кўп ҳолларда балиққа миграция қилиш, урчиш, қишлаш зарурлигидан хабар берувчи сигнал вазифасини ўтайди, яъни қўзғатувчи таъсирот ҳисобланади.

Кейинги вақтда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, балиқлар сув ҳароратининг ниҳоятда озгина, ҳатто юздан бир градусга ўзгаришини ҳам сеза оладилар. Бу ҳодиса мўлжал олишда,

жумладан, миграция вақтида катта аҳамиятга эга. Чунончи, увулдириқ ташлаш даврида сулаймонбалиқлар ва лососсимонлар, трескасимонлар каби балиқларни кўрсатиш мумкин.

Сув ҳароратининг балиқларга таъсири. Сувнинг ҳарорати балиқларнинг ўсиш ва ривожланишига таъсир қилиб қолмасдан, балки касалликларнинг пайдо бўлишига ва кечишига ҳам таъсир кўрсатади, яъни энг паст ҳарорат (0,1—0,2 °C) билан биргаликда энг юқориси (30 °C дан юқориси) карп балиқларига салбий таъсир кўрсатади, бошқа турдаги балиқлар учун ҳарорат у ёки бу томонга ўзгариши мумкин.

Ҳар хил зотли балиқларнинг ривожланиш даврларида (увулдириқ, личинка, чавоқ ва ҳ.к.) сув ҳарорати маълум даражада бўлиши шарт.

Сувнинг паст ҳарорати балиқларга салбий таъсир кўрсатиб, периферик қон томирларининг қисилишига, нафас олишнинг сусайишига, озиб кетишига, модда алмашинувининг бузилиши натижасида гликолиз, кейинчалик эса аутолиз жараёнининг ривожланишига ҳамда аста-секинлик билан балиқларнинг ўлимига сабаб бўлади.

Сув ҳароратининг ўзгариши фақат балиқларга таъсир қилиб қолмасдан, балки ҳар хил паразитларнинг ривожланишини кучайтириб, касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Сувнинг ҳарорати қанчалик тез ўзгариб турса, ҳар қайси ривожланиш босқичида балиқнинг ҳарорати шунчалик кам ўзгаради. Балиқ сув ҳароратининг ўзгаришига ўзининг биологик ҳолатига қараб турлича жавоб қайтаради. Чунончи, сулаймонбалиқнинг увулдириғи 0 дан 12 °C гача бўлган иссиқ ҳароратда ривожланиши мумкин. Аммо катта сулаймонбалиқлар манфий ҳароратдан бошлаб 23 °C ва ундан ортиқ иссиқда ҳам яшайди.

Зоғорабалиқ эса совуқдан то 20 °C ва ундан ортиқ иссиқ шароитгача ҳаёт кечиради. Лекин +8, +10 °C дан пастроқ ҳароратда овқатланади, +15 °C дан паст ҳароратда урчимайди.

Сув ҳавзасидаги газ режимининг балиқларга таъсири. Сув атмосферадан азот, кислород ва арбонат ангидрид олиб, балиқларнинг ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган зоогигиеник муҳит яратади ҳамда сувдаги газ миқдорининг ошиб кетиши ёки камайиши балиқларнинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатади. Водород сулфид ва метан газининг мавжудлиги эса сув ҳавзасининг анти санитария ҳолатда эканлигидан далолат беради, бундай сувларда ҳар хил касалликлар хуружи кучайиб, балиқларнинг кўплаб ўлимига сабаб бўлади.

Ҳовуздаги сувнинг сифатини ўрганиш.Балиқлар ҳам барча тирик мавжудот каби ўсиши ва ривожланиши учун имкон берувчи ташқи муҳитда яшайди, уларнинг маҳсулдорлик даражаси ҳам ўша муҳитга тўғридан тўғри боғлиқ. Шунинг учун балиқлар яшайдиган муҳит — ҳовузлардаги сувнинг сифатини ўрганиш муҳим амалий аҳамият касб этади. Кўллар, ҳовузлар, сув омборлари,

ариқ, дарёлар, артезиан қудуқлари сувининг кимёвий таркибини

ўрганиш балиқларни урчитишга яроқли ёки яроқсиз эканлигини

аниқлашга имкон беради.

Балиқларнинг кислородни кўп ёки оз истеъмол қилиши ҳам

сувнинг ҳароратига боғлиқ. Паст ҳароратда кислородга эҳтиёжи кам,

юқори ҳароратда эса кўп бўлади. Кислородга бой совуқ сувларда

яшовчи балиқларнинг нафас олиш органлари содда, кислороди кам

сувларда яшовчиларники эса мураккаб тузилган. Бинобарин, сувдаги

кислороднинг миқдори балиқларнинг морфологик ва физиологик хусусиятларига ҳам таъсир этади.

45

Гулмоҳи ва оқбалиқ каби кўп кислород талаб қилувчи совуқсевар балиқлар ҳам бор. Улар сув ҳароратининг кўтарилишидан

эмас, балки ҳарорат кўтарилиши натижасида сувда кислород камайиб

кетишидан нормал нафас ололмай, бўғилиб ҳалок бўлади.

Балиқлар сувнинг ҳарорати маълум даражага етганда урчийди

ва увулдириқ ташлайди. Апрелнинг ўзгариши ҳам сув ҳароратининг

фаслларга қараб ва кўп йиллар давомида ўзгариши билан боғлиқ.

Яна шуни ҳам айтиш керакки, балиқлар каби совуққонли ҳайвонлар билан қушлар ва сутемизувчилар каби иссиққонли ҳайвонлар

ўртасидаги тафовут улар қанча иссиқлик ажратиб чиқаришидадир.

Совуққонлиларда бу жараён секинроқ, иссиққонлиларда эса тезроқ

боради. Масалан, оғирлиги 105 граммли зоғорабалиқ бир суткада

1 килограмм ҳисобига 10,2 ккал иссиқлик ажратса, 75 граммли

чуғурчиқ 270 ккал иссиқлик ажратиб чиқаради.

Ҳар бир тур балиқнинг ҳароратига бўлган эҳтиёжи маълум

доирада чекланган, ундан ташқарида балиқ яшай олмайди. Шу

билан бирга мазкур турнинг ҳамма ҳаётий жараёнлари жуда яхши

кечишини таъминловчи оптимал, яъни мақбул ҳарорат ҳам

бўлади. Бу ҳарорат ва юқорида айтиб ўтилган чегара ҳароратлари

балиқларда жуда ўзгариб туради, шунингдек, улар ҳар хил балиқлар

учун турличадир. Масалан, товонбалиқ, эринчоқбалиқ сув ҳароратининг ўнлаб даража ўзгаришига чидайди, айрим балиқлар эса

сезиларли ўзгаришга чидамсиздир.

Балиқлар ҳар хил ҳароратли сувларда яшайди. Òропик минтақада яшовчи балиқларнинг аксарияти +3 °C гача бўлган ҳароратга чидаса, қайнар булоқларда яшовчи баъзи балиқлар +45 °C

ҳароратда ҳам яшашга мослашган. Калифорния водийсидаги

қайнар булоқларда яшовчи карп-тишли балиқ эса ҳатто ҳарорати

+52 °C дан ҳам ортиқ бўлган сувда ҳаёт кечиради. Бундай

балиқлар иссиқсевар балиқлар деб аталади.

Шунинг билан бирга трескасимонлар оиласига мансуб навага,

сайка каби 2 °C совуқда фаол ҳаёт кечирадиган ва ҳатто урчийдиган, товонбалиқ, даллия каби — 0,2—0,3 °C совуқда балчиққа кўмилганча, музлаб ётадиган (тана шираси музламаслиги шарт, акс ҳолда ҳалок бўлади), қишлайдиган совуқсевар

46

балиқлар ҳам бор. Булардан ташқари, иссиқсевар балиқларга мисол

қилиб лаққасимонларни, карпсимон балиқлар оиласининг кўпгина вакилларини келтириш мумкин.

Шундай қилиб, балиқлар сувнинг ҳароратига бўлган муносабатларига қараб эвритермли, яъни ҳароратнинг ўзгаришига чидамли ҳамда стенотермли, яъни ҳароратнинг салгина ўзгаришига

ҳам чидай олмайдиган балиқлар гуруҳларига бўлинади. Эвритермли

балиқларга олабуға, чўртан кабилар, стенотермли балиқларга қутб

зонаси ва тропик минтақаларда тарқалган балиқлар киради. Денгиз

балиқлари чучук сув балиқларига нисбатан сув ҳароратининг ўзгаришига анча чидамсиз.

Сув ҳавзаларида баъзан юз берадиган табиий офатлар, чунончи,

кучли довуллар ва совуқ оқимларнинг ўзгариши каби ҳодисалар

туфайли сувнинг ҳарорати ўзгариши натижасида балиқлар кўплаб ҳалок бўлиб кетади. Бу хил воқеа фанда ва балиқчилик амалиётида

маълум бўлиб, мамлакатимизда ҳам тез-тез рўй бериб туради.

Ўрта минтақада яшайдиган иссиқсевар балиқлар қишда совуқдан сақланиш учун сув остидаги камарларга тўпланади, усти

шилимшиқ модда билан қопланган ҳолда карахт бўлиб ётади,

бундай жойлар балиқ «ўра»лари деб аталади. Бу уларнинг совуққа

мослашишидаги экологик хусусиятларидир. Қишда ана шу ҳолда

карахт бўлиб ётадиган балиқларга оқча, зоғорабалиқ, торта, лаққа

кабиларни кўрсатиш мумкин.