Бассейнда товар балиқ етиштиришда озиқлантириш меъёрлари

Похожее изображение

Карпсимонлар, шу жумладан карп ҳам иссиқсевар тур бўлганлиги сабабли Ўзбекистон шароитида яхши ўсиши кузатилади. Баланслашган протеинли омихта ем ишлатил­ган ҳолда, уларнинг кунлик ўсиш даражаси тана умумий оғирлигининг 3 фоизини ташкил қилади. Озиқлантирили- шига қараб 4—5 ойда уларнинг ўртача оғирлиги 400—500 г ни ташкил қилади. Жадал равишда боқилган карплар гўшти хуштаъмлиги, ёғлилиги билан табиий кўллардан овланган зоғорадан ажралиб туради. К.арпни бассейнда боқилса яхши иқтисодий самара беради. Карп харидоргир, бозорда талаб катта. Агар 35—50 грамм оғирликка эга бўлган сеголеткалар бассейнда боқилса, октябрь-ноябрь ойларида товар оғир­лигига етади. Карпни озиқлантириш ишлари сув ҳарорати 16° С бўлганда бошланади.

Диққат: биринчи 5 кунликда ҳар бир дона карп учун I г баланслашган протеинли (37 фоизли) омихта ем берилади,сўнгра ҳар бир дона карпга 2 грамм бериш керак. Қуйида балиқларни ўртача оғирлигига қараб озиқлантириш меъёр­лари тавсия этилади.Сув ҳарорати ва товар балиқларнинг оғирлигига қараб уларни озиқлантириш меъёрлари{балиқлар оғирлигига нисбатан фоиз ҳисобида)

24-жадвал

Товар балиқлар вазнн, (г) Сув хароратн° С
20-25 25-30
35-50 7,1 9,5
50-70 6,7 9
70-90 6,2 8,5
90-100 5,8 8
110-130 5,4 7,5
130-150 5,3 7
150-200 4,5 6,5
200-250 4,2 5,6
250-300 3,7 4,9
300-350 3,4 4,4
350-400 3,2 4
400-450 2,9 3,4
450-500 2,7 3,1
500-550 2,5 2,8
550-600 2,3 2,5

Бассейнларда товар балиқларни 5—6 маротаба озиқланти­риш талаб этилади. Етиштирилган балиқларнинг ўртача тан- нархини 50 фоизини баланслашган омихта ем ташкил қил- ганлиги учун емнинг сифатли ва тўлиқ компонентли бўли­ши, ундаги протеин даражаси муҳим аҳамиятга эга. Шу­нинг учун ҳам балиқларнинг суткалик рациони ҳар бир хўжалик учун алоҳида ва умумий балиқларнинг ҳолати, сув ҳарорати, сувда эриган кислород миқцори ва бошқа табиий факторларга қараб олиб борилиши лозим. Бассейнларда емни истеъмол даражасини ва балиқлар ўсиши суръатини дои­мий назорат қилиб туриш яхши натижа беради.Бассейнларда жадал балиқ етиштиришни ташкил этувчи хўжаликлар учун эслатма

  1. Бассейн ҳажмининг катта-кичиклигига қараб, товар балиқ боқишга мўлжалланган 35—50 граммли карп ва бир ёзлик сеголеткалар етиштириш учун 1—2 г карп малкила- рини етказиб берувчи хўжалик билан шартнома тузиш.
  2. Вегетация (210 кун) давомида балиқчилик хўжаликла- рига керакли микдордаги сифатли протеинли гранулалан­ган омихта емни сотиб олиш ва балиқларни рацион асосида боқишни ташкил этиш.
  3. Бассейнда балиқ етиштиришда ишлатиладиган сув ҳаро- ратини ва сифатини доимий назорат қилиб бориш учун ке­рак бўлган термооксиметр харид қилиш шарт.
  4. Бассейнда балиқ боқишда керакли тавсиянома ва услу- бий қўлланмаларни ўрганиб хўжалик ишчисини жадал балиқ етиштириш технологияси билан яқиндан таништириш.
  5. Балиқ етиштириш жараёнида туман ветеринария бўли- мидаги балиқкасалликлари ва профилактика ишлари бўйи­ча мутахассиснинг маслаҳати олиниши лозим. Ихтиосервис хизматидан фойдаланиш.