Бассейнда хонбалиқ (форель) балиқчилиги

Форель етиштириш технологияси Хонбалиқ (форель) совуқ сув балиғи, карп эса иссиқсе­вар балиқ. Шу сабабли хонбалиқ етиштириладиган бассейн­лар ўзига хос бўлиб, парваришлаш сифатли ва гигиена-са­нитария қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил қилиниши керак. Хонбалиқни Республиканинг тоғли ва тоғ олди ҳудуд- ларида, бассейнларда етиштириш мақсадга мувофиқ.Форель боқиладиган бассейнларнинг ўзига хос хусусиятлари Балиқ етиштириладиган бассейнларга қўйиладиган уму­мий талаблар. Унинг ички юзаси қандай бўлиши лозим?

  1. Унинг ички юзаси гигиеник жиҳатдан ниҳоятда тоза бўлиши керак. Сувга токсик модда ажратмаслиги даркор.
  2. Силлиқ бўлиши ва балиқ танасини жароҳатламаслиги лозим.

Энг яхши бассейн, бу суви доим алмашиниб турадиган, касал тарқатувчи микрофлора ва органик чиқиндиларни тўплаш хусусиятига эга бўлмасин. Булар сув сифатига сал- бий таъсир этиб, уни бузадилар. Бассейн шундай бўлиши керакки, девори, остки томонини тозалаш учун қўл етади- ган бўлиши керак.Бассейн сотиб оласизми ёки ўзингиз тайёрлайсизми?Бугунги кунда тайёр бассейнларни сотиб олиш мумкин, уларнинг ҳажми I м3 дан 100 м2 гача ва бундан ҳам катта. Турли хил материаллардан тайёрланган. Бундай бассейнлар юқори даражали техник хусусиятларга эга, тозалаш, таъ- мирлаш, жойини алмаштириш анча осон ўтади. Бассейн- нинг бу хусусиятларини ҳисобга олиб жаҳон фермерлари- нинг кўпчилиги бассейн балиқчилигини танлаганлар.Бассейннинг яна бир хусусияти, уни ўз ўрнида қуриш технологияси бор, ҳаваскор балиқчи ўз қўли билан бундай бассейн қуриш имкониятига эга.Шуни эсдан чиқармангки, бассейн бу мураккаб гидро­техник қурилма бўлиб, I м3 ёки I тонна сув сиғимига эга. Фақат сув алмашинадиган ва яхши ҳаракатланадиган бўли­ши керак.Бассейн учун материал Бассейн учун энг яхши материал бетон ҳисобланади ёки пластика (фиберглас), ёғочдан, металлдан фойдаланса ҳам бўлади. Лекин Ўзбекистон шароитида асосан бетон ёки плас­тик материалдан фойдаланиш қулай. Бассейн (бетон)нинг ички юзаси кафель билан қоплангани маъқул. Лекин қан­дай материалдан фойдаланилмасин, талаб битта—токсик ва коррозияланмайдиган бўлсин.Бетон яхши материал, «сув билан яхши келишади», чи- дамлилиги ошади. Аммо гидроиншоотлар учун мўлжаллан­ган цемент зарур бўлади. Бетон қуриш технологиясидан оқилона фойдаланиш даркор, қум, шағал шўр бўлмасин.Бассейнлар дизайни Хонбалиқ (форель) ва карп боқиш учун мақсадга муво­фиқ бассейнлар қуйидагилар:

  • юмалоқ бассейн ёки квадрат, бурчаклари қия шакли­да 6—8 бурчакли. Бундай шаклдаги бассейнларда сув айлан- ма ҳаракат қилади ва ишлатилган сув бассейннинг марка- зидан чиқади;
  • хонбалиқ ва кари учун тўғри бурчакли бассейнлар анча яхши, узунлиги ва кенглигининг ўзаро муносабати қуйи- даги нисбатда 4:8:1 бўлади.