Бегона ўтларга қарши кураш чоралари

Бегона ўтларни йўқотиш олдини олиш, қирувчи ва махсус тадбир-ларга бўлинади.
1.Бегона ўтлар тарқалишини олдини олиш. Далаларни бегона ўтлардан тоза бўлишини таъминлашда уларни тарқалишини олдини олиш тадбирлари муҳим аҳамиятга эга. Кўпчилик бегона ўтларнинг уруғи экин билан бирга етилади. Ҳосил йиғиштириб олинганда улар донга аралашиб кетади. Одатда буғдойга олабута, исмалоқ, беда уруғига зарпечак, шолига курмак аралашган бўлади.
Уруғликни тозалаш экиннинг соф бўлишига имкон беради. Бегона ўтлар уруғи етилмасдан экинлар ҳосилини йиғиб олиш уруғликнинг тоза бўлишини таъминлайди. Бедани 15-25 % гуллаганда ўриш бегона ўтлар уруғи етилишига йўл қўймайди. Канал, ариқ, зовур ва йўл ёқаларида ўсадиган бегона ўтларни уруғламасдан йўқотиб туриш сув орқали уруғлар тарқалишининг олдини олади.
Бегона ўтлар тарқалишини олдини олишда далаларга яхши чириган гўнг солиш керак. Чиримаган гўнгда эса бегона ўт уруғлари кўп бўлади.
Экинларнинг кўчат қалинлиги сийрак бўлса бегона ўтлар ўсишига имконият яратилади. Шунинг учун кўчат қалинлиги нормал бўлишига эришиш лозим.
Бир хил экин сурункасига экилаверса шу экин агротехникасига мослашган бегона ўтлар кўпайиб кетади. Буни олдини олиш учун агротехникаси бир-биридан кескин фарқ қиладиган экинларни навбатлаб экиш лозим.
Карантин тадбирлар. Бегона ўтларни тарқалишини олдини олиш учун ички ва ташқи карантин тадбирлари қўлланилади. Ички карантин мамлакат ичидаги хавфли бегона ўтларни бир вилоятдан иккинчи вилоятга ўтишини олдини олади. Ташқи карантин эса чет эллардан ашаддий бегона ўтларни Ўзбекистонга кириб келишини олдини олади. Ички карантин бегона ўтларга ёввойи гултожихўроз, ажриқ, гъумай, какра, саломалай-кум, аччиқмия, оқмия, кампирчопон, девкурмак говкурмак, зарпечак ва бошқалар киради. Уларнинг рўйхатига ўзгартиришлар киритиб борилади.
2.Бегона ўтларга қарши агротехник кураш чоралари. Бегона ўтларга қарши агротехник чораларига шудгорлаш, экин экишдан олдин, экин экилгандан сўнг ерга ишлов бериш тадбирлари киради.      Икки ярусли плуглар билан сифатли қилиб ўтказилган кузги шудгор бегона ўтлар сонини кескин камайтиради. Чимқирқарли плуг билан тупроқ юзасига тўкилган бегона ўт уруғлари 30-35 см чуқурликка кўмилса маълум миқдорда унувчанлигини йўқотади.
Гъумай, ажриқ, қамиш каби илдизпояли бегона ўтларни шудгорлашдан олдин ағдаргичи олинган плугда 18-22 см чуқурликда юмшатиб сўнгра чизел ёрдамида илдизпояларни тирмалаб олиш керак. Ҳар йил ўзгарган чуқурликда ҳайдаш ҳам бегона ўтларни камайтиради. Агар ер биринчи йили 40 см чуқурликда, кейинги йилларда 25, 30, 35 ва 40 см чуқурликда шудгорланса бегона ўт уругълари тушган қатлам уч йилгача ер бетига чиқмайди ва унувчан уруғлар миқдори камаяди.
3.Бегона ўтларга қарши махсус кураш чоралари. Бегона ўтларга қарши махсус чораларга биологик, оловли кураш, мулчалаш каби усуллар киради.
Алмашлаб экиш, экинларнинг экиш муддатлари, меъёрлари бегона ўтларнинг зараркунандалари ва касалликларидан фойдаланиш биологик кураш усулига киради.
Агротехникаси турлича бўлган экинларни навбатлаб экиш бегона ўтларни кескин камайтиради. Масалан бедадан кейин пахта даласидаги бегона ўтлар сони 40-50% камаяди.
Шумгъияга қарши фитомиза пашшаси қўлланилганда унинг уругъи 71% гача камаяди.
Оловли култиваторлар ёрдамида бегона ўтларни куйдириш мураккаб-лиги учун ҳозирги даврда қўлланилмаяпти.
Мулчалаш усули. Мулчалаш учун плёнка, нефт чиқиндиси, мах-сус қогъоздан фойдаланиш мумкин. Бу нарсаларни қатор устига ёпиш бегона ўтлар ўсишини олдини олади.
4.Бегона ўтларга қарши кимёвий кураш чоралари. Бегона ўтларга қарши курашда гербитсидлар самарали восита ҳисобланади. Тузилишига кўра гербитсидлар анорганик ва органик моддаларга бўлинади. Экинларга ва бегона ўтларга таъсир этишига кўра гербитсидлар танлаб таъсир этувчи ва ёппасига таъсир этувчиларга бўлинади. Бегона ўтларга таъсир этишига қараб контакт ва ичдан таъсир этувчиларга бўлинади. Контакт таъсир этувчилар ўсимликнинг теккан жойига таъсир этади. Ичдан таъсир этув-чилар бегона ўтларнинг қайси қисмига тегишидан қатъий назар унинг танасига сингиб моддалар алмашинув жараёнини бузади.
Гербитсидлар ОВХ – 28 аппаратида ёппасига, ПГС – 2,4 , ПГС – 3,6 аппаратида тасмасимон усулда сепилади.
Гербисидларнинг самарадорлиги уларнинг меъёри, қўллаш усули, муддати ҳамда тупроқ намлигига богълиқ бўлади. Огъир механик таркибли, чириндига бой тупроқларда юқори, қумлоқ ва қумоқ тупроқ-ларда нисбатан пастроқ меъёрларда қўлланилади.
Пахтачиликда которан, котофор гербитсидлари экиш билан бирга тасма усулида 0,9-1,2 кг/га, трефлан 4,0-6,0 л/га меъёрда экишдан олдин ёппасига сепилади. Кўп йиллик ўтларга қарши фосулен (9-12 кг/га) ва раундап (6,0 л/га) сентябр, октябр ойларида қўлланилади. Фюзилад 3,0 л/га меъёрда гъўзанинг биринчи сувидан кейин сепилади.
Маккажўхорида симазин 1,9-7,5 га/кг, атразин 3,0-8,0 га/кг, аге-лон 4,0-6,0 кг/га, политриазин 3,0-6,0 га/кг меъёрда тасма усулида қўлланилади.
Ғалла экинларида гранстар 10-20 г/га меъёрда апрелнинг биринчи ярмида сепилади. Шунингдек, 2,4 -Д нинг аминли тузлари ёки эфирла-ридан (лалмикор ерларда) ишлатилади. Солиш меъёри 1-2 кг/га, 300 л/га сувда эритиб самолётда, 600 л/га сувда эритиб ОВХ – 28 пурка-гичида пуркаш мумкин. Шолида ялан (8-16 кг/га), пропанид ( 16-30 кг/га), гъаллада триллат (2-4 кг/га) гербитсидларидан фойдаланилади.
Сабзида линурон (0,8-3,0 л/га), керосин (300-400 л/га), пиёзда рамрод (4,6-6,6 л/га) каби гербитсидлар қўлланилади.
Бегона ўтларга қарши курашда агротехник, биологик ва кимёвий кураш чораларини уйғунлашган ҳолда олиб бориш керак.