Биялар сутининг химиявий таркиби ва қимизнинг шифобахшлик хусусиятлари

Биялар сути узининг химиявий таркиби ва иммуно-биологик хусусиятлари билан аёллар сутига жуда яқин туради. Шунинг учун хам унинг туйимлилик хусусияти юқори, бутун организм фаолиятини нормал ривожлантиришда катта ахамиятга эга. Биялар сути фақат бир хил формада — қимиз сифатида ишла­ тилади. Бия сути сут қанди, сут ёги, оцсил, тузлар, фосфатидлар, ферментлар, витаминлар, микроэлементлар, гормонлар, иммун таначалари, пигментлар ва газлардан таркиб топган. Буларнинг ичида сут ёги, оцсил ва сут қанди асосий компонентлар хисобланади.

Оқсил — альбумин, глобулин ва казеиндан ташкил топган
мураккаб полимер бирикма. Казеин моддаси сутни ивитиш хусусиятига эга булиб, биялар сутидаги умумий оқсил моддасининг ярмини ташкил қилади. У сутда жуда майда булакчалар шаклида, альбумин ва глобулин эса сутда тулиқ эриган холда учрайди. Альбумин ва глобулин инсон организмида тулиқ хазм бу­лади. Бия сутидаги оцсил қимматли аминокислоталар (лизин, триптофан, тирозин, цистин, аргинин ва бошцалар) га жуда бой булади.

Сут ёги — бошқа  хайвонларнинг сутёгига нисбатан тез эрувчан, эриш температураси 21—23° га тенг, ёгининг йод микдори сигир сутидаги йод миқдорига нисбатан 4 баравар куп. Бия сути паст молекулали ёғ кислоталаридан ташкил топганлиги туфайли ундан сариёр тайёрлаб булмайди. Бия сутидан тайёрланган
ёғ вазелинсимон булиб, тез ачиб қолади.

Сут қанди— лактоза тариқасида учрайди ва у ичакларда ачимайди. Лактоза фермент таъсирида глюкоза ва галактозага парчаланади, бу процесс қимиз тайёрлашда бактерияларнинг ривожланиши учун қулай шароит яратади. Сут қанди лактация давомида кам узгаради.
Витамин С — витаминлар ичида энг мухими хисобланади. Бир литр бия сутида 72— 112 мг аскарбин кислота (витамин С) булиши мумкин. Oғиз сутининг бир литрида 40 мг витамин С булади. 3 суткадан кейин витамин С нинг микдори 64 мг га етади. Сил касаллигини даволашда витамин С нинг роли айниқса каттадир. У қимизга даволовчи хусусият бахш этади. Витамин С нинг микдори бияларнинг туриш мавсумига борлиқ.
Витамин А — организмда озиқ орқали олинадиган каротиндан хосил булиб, уни организм синтез қилмайди. Витамин А эпителиал туқималарни, упка ва сийдик йулларини, озиқ  хазм  қилиш трактини турли касалликлардан саьқлашда мухим ахамиятга эга.
Витамин Е — 1 литр бия сутида 0,65— 1,05 мг булади. Шунингдек, бия сутида В 1 В2, В6, В 12, Е витаминлари хам мавжуд. Витамин Е холестирин моддаси алмашинишида қатнашади.
Минерал моддалар. Биялар сутида натрий, калий, кальций, фосфор каби минерал моддалар айниқса куп булади. Бия сути бактериоцидлик хусусиятига эга. Янги согилган бия сутида бактериоцид моддалар хам  учрайди. Бактериоцидлик фазаси 37° да 2— 5 соат давом этади, паст температурада бу хусу­сият янада купроқ чузилиши мумкин.Хамма зот биялар сутида зичлик лактациянинг биринчи ойида куп, туртинчи ойида кам булганлиги кузатилади. Шунингдек, биялар сутини узоқ масофага олиб бориш натижасида сутнинг
кислоталилик даражаси сезиларли равишда ошади. Энг паст даражадаги кислоталилик лактациянинг биринчи ойида, энг юқориси лактациянинг туртинчи ойида кузатилади. Сутдаги ёг миқдори май ойида бир оз камроқ булиб, июнь ойида максимал даражада купаяди. Чунки бу пайтда яйловдаги утлар яхши ри-
вожланиб, биялар туйиб озиқланган. Айниқса қорабайир бияла­рининг сути бошқа зот бияларнинг сутига нисбатан ёглилиги би­лан ажралади.
Қимиз — нордон сут махсулоти булиб, бия сутини махсус ачитиш натижасида тайёрланади. Ачиш процессида сутнинг таркибидаги компонентлар деярли узгармаган холда бир шаклдан иккинчи шаклга утади.
Кимизнинг инсон организми учун шифобахш хусусиятга эга эканлиги жуда қадим замонлардан маълум. XVIII—XIX асрлар- да Ғарбий Европада давоси йуц деб хисобланиб келинган сил касаллигини рус врачлари қимиз билан даволаганлар. Революциядан кейин Россияда ва шунингдек бошқа купгина иттифоқдош республикаларда қимиз билан даволовчи санаторийлар вужудга келди. қимиз сил касаллигини даволашда табиат инъом этган энг зур дори сифатида муваффациятли қулланиб келинмоқда. У узининг шифобахш хусусиятлари билан фармацевтикада тайёрланаётган барча антибиотиклардан устун туради. Қимиз овқат хазм қилувчи безлар фаолиятини кучайтириш ва қонга сурилиши билан ошқозон-ичак системасининг қисқарувчанлик функциясини нормаллаштиради, гемоглабин молекуласини буёвчи моддалар билан бойитади, нерв системасини нор­маллаштиради ва кишининг фикрлаш кобилиятини янада оширади. Қимизнинг шифобахш хусусияти фақат бия сути таркибида булган компонентларгагина боғлиқ  булмай, балки қимизни тайёрлаш процессида хосил булган янги моддаларга хам боглиқдир.
Сут кислотаси овцат хазм қилиш процессида катта роль уйнайди, ошқозон суюқлигининг кислоталилик даражасини оширади. Шунингдек, сут кислотаси ичакдаги чиритувчи бактерияларнинг ривожланишини тухтатади, ичакнинг қисқарувчанлик хусусиятини кучайтиради, овқатни ичакдан тез утишига ёрдам беради ва бу билан чиритувчи бактериялар ажратадиган зарарли моддани чеклайди (агар овцат ичакда узоц туриб
колса).
Кимиз таркибидаги карбон кислотаси огиз бушлиғининг таъм сезиш қобилиятини, ошқозон температурасини оширади, Ошқозон суюқлигининг ажралишини, қисқарувчанлигини ва сий-
дик ажралишини кучайтиради. Қимиз таркибидаги спирт хам овцат хазм булиш процессини кучайтиради, иштахани очади. Қимиздаги бактериялар, ачитқилар организмни ичак чириш касалликларидан сақлайди. Кимиз таркибидаги лизин, тирозин, триптофан ва витамин С организмни тез қариб қолишдан — атеросклероз касаллигидан сақлашда музхим ахамиятга эга. Доимий равишда қимиз ичилса, хроник яраларнинг тузалиши, кесилган жойларнинг битиши, синган суякларнинг усиши тезлашади.  Қизни бузоқ, қулун, чучқа, товуқ ва жужаларни ичбуруг, гастроэнтерит, колибациллез, упка яллигланиши, ша-
моллаш, вагинит, куйган касалликларига қарши муваффақиятли қуллаш хам мумкин.
Баъзан антибиотикларни куп истеъмол қилиш натижасида организмда витаминлар алмашиниши бузилади, бундай вақтда қимиз истеъмол қилинса, у витаминлар алмашинишини нормаллаштиради ва антибиотикларнинг организмга таъсирини кучай­тиради. Демак, қимизни антибиотикларга қушиб ишлатиш яхши натижа беради. Антибиотикларни истеъмол қила олмайдиган одамлар учун қимиз ичиш жуда мухимдир.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт