Бизнес-режа тушунчаси

Бизнес-режа-бу шундай хужжатки, фирманинг унда ўз ишини қандай бошлаши, қандай  ишлаб  чиқаришини  самарали  юргизиш  ва  товарни  бозорга  олиб  чиқиши, қандай  технологияни  қўллаши,  қачон  дастлабки  даромад  олиши,  таваккалчилик (риск) ни камайтириши, сарф-ҳаражат  даражаси ва фойда олиши, рақобат урашида ютиб чиқиш каби кўрсаткичларнинг лойиҳаси ўз аксини топади.

Безнес-режа  корҳона  (фирма)нинг ривожланиш стратегиясини белгилаб берадиган асосий  ҳужжатлардан  биридир.  Шу  билан  бирга  фирма  тараққиётининг  умумий контсептсиясига  асосланади,  стратегиянинг  иқтисодий  ва  молиявий  жиҳатларини бирмунча батафсил баён этади, аниқ-тайин чора-тадбирларни техник иқтисодий жиҳатдан асослаб беради.

Бошқача қилиб айтганда, бизнес-режа тадбиркор учун гўё бир иш қуролидир, аниқроғи, компасдир. У фирманинг иш жараёнини тасвирлаб, фирма раҳбарларининг ўз мақсадларига  қай тариқа эришишларини, биринчи галда ишнинг даромаддорлигини қай тариқа  ошириш  мумкинлигини  кўрсатиб  беради.  Яхши  ишлаб  чиқилган  бизнес -режа фирмага:

  ўсиб боришга

  бозорда янги мавқеларни қЎИга киритишга;

  ўз тараққиётининг истиқболларини белгилаб олишга;

  янги товарлар ишлаб чиқариш ва янги хизмат турларини яратишга;

  янги мўлжалланган амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ усулларини танлаб олишга ёрдам беради;

Бозор муносабатлари ривожланган сари режанинг аҳамияти тобора ош иб боради.

Бирон-бир  ишлаб  чиқариш,  хусусан,  тижорат  ғоясини  режасиз  амалга  ошириб бўлмаслигини хорижий бизнесменлар аллақачон тушуниб этганлар. Бу эрда гап аввалги беш  йиллик  режаларимиз  ҳақида  бормаяпти.  Хорижий  мамлакатларнинг  «Беш  йиллик режалари» бутунлай бошқача усулда тузилади. Уларни бизнес-режа деб уритишади.

Агар  ўз  фаолиятингизни  бизнес-режасиз  бошлайдиган  бўлсангиз,  тез  кунлар ичида  инқирозга  учраб,  синишингиз  турган  гап!  Ҳайрон  қолманг,  чунки  жаҳон амалиётидан  бизга  маъл умки,  бизнес-режа  ишбилармоннинг  ҳаммаси  учун  жуда зарур, гўёки сув билан ҳаводек. Нега  деганда,  бизнес-режа-бу  шундай  нарсаки,  унинг  ёрдамида  сиз  кўп ишларни бажаришга қодирсиз. Масалан, сиз ўз лойиҳангизни амалга оширмоқчи ёки сотмоқчисиз.  Бунинг учун эса сизга лозим бўлган  МАБЛАҒни банкдан қарзга олиш пайтида банкирни ўзингизнинг бизнес-режангиздан хабардор этишингиз шарт.

Бундан ташқари, бу нарса, ўз келажагини билишни хоҳлаган ва ўз вазифасини аниқ  ҳамда  пухта  тушуниш  нияти да  юрган  касбдошларингиз,  тўғрироғи ходимларингиз учун  ҳам,  энг  аввало  юқорида таъкидлаганимиздек ўзингиз учун ҳам жуда кераклидир.

Бизнес-режа  кор ҳонанинг  ички  ҳужжати  бўлибгина  қолмай,  балки  ундан инвесторлар  ва  кредиторларни  таклиф  қилишда  ҳ ам  фойдаланиш  мумкин.  Инвесторлар таваккал  қилиб  сармоя  беришдан  аwал  лойиҳанинг  синчиклаб  ишлаб  чиқилганига ишонч ҳосил қилишлари ва унинг самарали эканлигидан хабардор бўлишлари керак. Улар сармоя  бериш  имкониятларини  кўриб  чиқишдан  олди н  бизнес-режани  синчиклаб ўрганиб  чиқишади.  Шундан  сўнг  улар  лойиҳани  ишлаб  чиққанлар  билан учрашадилар. Корҳона ўз фаолиятини бизнес-режасиз бошлар экан, у албатта инқирозга учраши муқаррар. Муваффақиятли тузилган бизнес-режа корҳонанинг ҳолатини чуқур таҳлил қилишга ҳамда унинг истиқболдаги ривожланишига холисона ва объектив баҳо беришга ёрдам беради.  У  муҳим  ҳужжат  ҳисобланади.  Шунинг  учун  ҳам  уни  бегона  одамларга, шунингдек  корҳона  бошқарувига  алоқадор  бўлмаган  шахсларга  бериш таъқиқланади.

Бизнес-режа  бозор  эҳтиёжини  инобатга  олган  ҳолда  фирманинг  қисқа  ва  узоқ муддатга  мўлжаллаш,  шунингдек  зарурий  ресурсларни  олиш  мақсадида  тузилади.  У тадбиркорга қуйидаги вазифаларни бажаришга, яъни: фирма фаолиятидаги аниқ йўналишни, мақсадли бозорлар ва у бозорларда фирманинг ўрнини аниқлашга;

  • фирманинг қисқа ва узоқ муддатли мақсадини белгилаш ва уларни амлга ошириш тактикаси   ҳамда  стратегиясини  ишлаб   чиқишга.  Ҳар бир стратегия ижросини таъминловчи маъсул, жавобгар шахсларни белгилашга;
    товар ва хизмат турларини танлаш ва истеъмолчиларга қилинадиган таклиф таркибини белгилашга, уларни ишлаб чиқариш ва сотишга сарфланадиган  ҳаражатларни баҳолашга;
    фирма мақсадини амалга ошириш учун ма вжуд кадрлар салоҳиятининг ҳамда меҳнат мотиватсиясининг талаб даражада эканлигини баҳолашга;
    бозорни ўрганиш, реклама, сотишни рағбатлантириш, нарх -наво, сотиш шахобчалари ва ҳоказолар бўйича фирма маркетинги фао лияти таркибини аниқлашга;
    фирма мақсадини амалга оширишда мавжуд молиявий ва моддий ресурсларнинг мувафиқлигини баҳолашга;
    бизнес-режанибажаришга халақит берувчи, кўзда тутилмаган қийинчиликлар, тўғаноқларни олдиндан кўра билишга  ёрдам беради.
    Бизнес-режани  назарга  олмаган  тадбиркор  кутилмаган  нохушликларга  дуч келиши  табиий.  Бу  нохушликлар  нафақат  тадбиркорнинг  ўзига,  шу  билан  бирга  унинг бошлаган ёки юргизаётган фаолиятига қаттиқ зарба бериши мумкин. Шу сабабли вақтни аямасдан бизнес-режани тузишга (уни тузишга 200 одам-соатгача вақт талаб қилинади),  сўнгра  фаолиятни  бошлашга  жазм  этмоқ  зарур.  Ҳаттоки  бозорда ўзгарувчанлик интенсив бўлган ҳолларда ҳам уни тузишдан воз кечмаслик даркор.
  • фирма раҳбарларини фирма истиқболи билан шуғулланишга мажбур қилади;
    фирма мақсадини амалга ошириш учун зарур бўлган ресурсларни аниқ мувофиқлаштиришга имкон беради;
    фирма фаолиятини назорат қилиш кўрсаткичларини ўрнатишга ёрдам беради;
    фирма раҳбари ва маъсул ходимлар мажбуриятларини янада аниқроқ ўрнатишга, уларнинг жавобгарлигини оширишга мажбур қилади;
    фирмани бозор вазиятига ҳар доим тайёрлаб боради.

    Қисқаси, бизнес-режа тадбиркорга мазкур фаолият учун пул сарфлаш кераклиги, бу  сарф  даромад  олиб  келадими, олинган  даромад  сарфланган  ҳаражатни  қоплаб  фирма рентабеллигини таъминлай оладими деган саволларга жавоб беради.

    Бизнес-режа қуйидаги ўта долзарб вазифаларни эчиш учун ҳам зарурдир:

  • мавжуд ва янгитдан ташкил топадиган хусусий ва актсиядор фирмаларга кредит олиш учун;
    давлат корҳоналарни хусусийлаштириш бўйича таклифларни асослаш учун;
    янги фаолиятни бошлаш ва фирманинг бўлғуси йўналишни аниқлаш учун;
    четдан инвесторларни жалб қилиш учун;
    қўшма корҳоналарни ташкил қилиш учун;
    буюртмачи ёки харидор билан йирик шартномани тузиш учун;
    янги малакали ходимларни ўз фирмангизга жалб қилиш учун;
    товарингизни ё ки хизмат турларини четга чиқаришни асослаш ва ҳоказолар учун.
    Бу  муаммоларни  эчиш  учун  бизнес-режа  зарурдир  ва  у  аwалги  кўниккан техник-иқтисодий асослаш каби хужжатнинг ўрнини босмоғи даркор.

    Бизнес-режани  менежер, тадбиркор, фирма, фирмалар  гуруҳи, консалтинг ташкилоти тайёрлаши мумкин. Бизнес-режани тузиш жараёни тадбиркорлик ғоясидан бошланиб, олинган фойдани унинг иштирокчиларига тақсимлаш билан якунланади.

    Бизнес-режани  тузишда  раҳбарнинг  шахсан  иштироки  жуда  зарурдир.  Шунинг учун ҳам кўпгина хорижий мамлакатлар банклари ва инвесторлари, агар бизнес -режани бошидан  охиригача  четдан  маслаҳатчи  ёллаб  бажарган  ва  раҳбар  фақат  қўл қўйганини билиб қолсалар, бундай бизнес -режа лойиҳасига  МАБЛАҒ беришдан воз кечадилар.

    Бу  дегани  бизнес-режани  ишлаб  чиқишда  маслаҳатчилар  хизматидан фойдаланмаслик  керак  дегани  эмас,  аксинча,  инвесторлар  томонидан  эксперт маслаҳатчиларнинг хизматидан бизнес-режани ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги қўллаб-қувватланади.  Гап  бу  эрда  бошқа  нарсада.  Бизнес-режани  ишлаб  чиқишда корҳона раҳбарининг ёки тадбиркорнинг шахсан ўзи иштирок этиши шарт. Фирма  янги  ўзлаштирилган  маҳсулотларни  ишлаб  чиқаришни  мўлжаллаган бўлса-ю, лекин буларни ишлаб чиқариш учун этарли қу wатларга эга бўлмаса, у ё янги  қуwатларни  юзага  келтириш учун  сармояларни  жалб  қилиш  йўлидан бориши, ёки  ишнинг  бир  қисмини  бажариб  берадиган  шерикларни  қидириб  топиш  йўлига  кириши мумкин. Бундай ҳолда бизнес-режа шериклар капиталини инобатга олган ҳолда тузилади.

    Бизнес-режани  янги  ҳиссадорлар,  кредиторлар,  бизнес  соҳасидаги  шериклар, МАБЛАГъъ берувчи хомийлар ва чет эл инвесторларини қидириб топишда ҳаммадан кўп фойдаланилади. Бундай шароитда бизнес -режа қачон, ким ва нима учун деган саволларга жавоб олиш учун тузилади.

    Тадбиркор учун унинг бизнеси ҳаёт-мамотидир. Банк менежери ёки чет эл инвестори  учун  тайёрланган  бу  хужжатлар  улар  қўлига  келиб  тушадиган  кўплаб хужжатларнинг фақат биридир. Сиз бу режа билан уларни ишонтира олишингиз, ўзингизга жалб қила олишингиз ва пировардда уни қўллаб-қувватлашингизга эриша оолишингиз лозим.

    Бурринг учун сиз тузган бизнес-режа қуйидаги талабларга жавоб бериши, яъни:

  • аниқ ва равон;
    қисқа ва лўнда;
    мантиқан кучли асосланган;
    тўғри ва ишончли;
    рақам ва фактлар билан ўз тасдиғини топган бўлиши шарт.