Бизнес режанинг таркибий қисмлари.

1. Сизнинг маҳсулотингиз ёки хизмат ишларининг турлари (ёки бизнесрежага резюме).
Режанинг бу қисмида Сиз келажакдаги харидорларигиз учун таклиф этадиган
маҳсулотингиз ёки хизматларингиз ёритилади. Бунда қуйидаги саволларга ниҳоятда аниқ ва равшан жавоб бериш зарур:
• Сизнинг маҳсулотингиз ёки хизматингиз қандай талабларни қондира олади?
• Унинг ўзига хос томонлари нимада ва нима учун истъмолчилар рақобатчилар
маҳсулотидан Сизнинг маҳсулотингизни ажратадилар, уни авзал кўрадилар?
Сизнинг маҳсулотингиз ёкиз технологиянгиз хусусиятлари қандай муаллифлик гувохонмалари билан ва патентлар-билан ҳимоя қилинган.
Бизнес-режа тўлиқ тайёр бўлганда режанинг бу қисмини ёзиш осонроқ бўлади. Муваффақият қозониш учун бизнес -режага товарнинг расмлари, чизмаларини киритилса у тўгърида яхши тасаввур пайдо бўлади . Маҳсулотингиз сифатини, унинг дизайнини авзаллигига ва хаттоки жойлаштириш (установкасини) хусусиятларининг авзалликларига аниқ тавсилот бериш мухим аҳамиятга эга.
2. Бизнес мухити ёки фирма ҳақидаги маълумотлар.
Режанинг бу қисмида бизнеснинг моҳияти ва бажарадиган ишларининг
йўналишлари кўрсатилади. Сиз бизнесни қайси шаклини амалга ошириш маълум эканлигини ҳал этишингиз зарур. Буни учта варианти бор:

• якка хўжалик мулки асосида;
• шериклик( партнерлик) асосида;
• корпорация ташкил этиш асосида.
• Бу йўлларнинг ҳар бирини камчиликларини ва авзалликларини таҳлил қилиб чиқишингиз зарур, чунки Сизнинг фирма ёки компаниянгизни рўйхатдан ўтказиш, Сизни келажакдаги фаолиятингизга лицензия олиш жараёнларига таъсир этади.
3. Маҳсулотни истеъмолчига (бозорга) этказиш бизнес- режанинг энг асосий қисмидир.
Уни тайёрлаш учун куч ва МАБЛАГъъларни аямаслик зарур. Тажриба кўрсатадики, бозорни этарли даражада ўрганмаслик натижасида кўпгина коммертсия лойиҳалари вақт ўтиши билан барбод бўлгандир. Энг аввало Сизнинг уянгиз бозорда қандай ўрин тутишини юзага чиқариш зарур бўлади. Агар Сиз харидор
рақобатчиларингиз таклифига қарамай, маҳсулотингиздан воз кечмай уни мутассил харид қиладиган баҳосини аниқлаб олсангиз Сиз бозорни ўрганишдаги вазифаларингизни максимал даражада бажарган бўласиз. Бозорни товар билан таъминлаш бизнес учун шароит яратиш демакдир.
4. Маркетинг ишлари ва маҳсулотни сотиш режаси.
Бизнес-режанинг бу қисми сотиладиган маҳсулот ҳажмини ва унга қандай қилиб эришиш мумкинлигини кўрсатади. Буэрда Сиз ўзингизнинг ҳақиқий, доимий мижозларингизга ўз хизматларингиз ва товарларингиз тўгърисида қандай қилиб сўзлаб беришингиз, маҳсулотни қандай этказиб боришингиз ва Сизни ўз рақаобатчиларингиздан нимангиз яхши эканлиги ёритилади. Маркетинг режасининг асосий элементлари қуйдагилар:
• маҳсулотни тарқатиш схемаси, таркиби;
• баҳони шакллантириш;
• реклама;
• -сотишни рагъбатлантириш усуллари;
• маҳсулот сотилгандан сўнг мижозларга кўрсатиладиган хизматларни ташкил
• этиш. (техникавий товарлар учун);
• ўз фирмангиз ва товарларингиз ҳақидаги кўпчиликнинг фикрини шакллантириш.
• Бизнес-режани келажакдаги шериклар билан мухокама қилаётганда уялиб қолмаслик учун саволларга бериладиган жавобни Сиз йоддан билишингиз зарур.
5. Рақобат режаси- режанинг бу қисмида Сиз маҳсулотингиз бориб тушадиган бозордаги рақобат тўгърисидаги билганларингизни ўзингизнинг потентсиал шерикларингизга ва инвесторларга маълум қилишингиз зарур.
Сиз қуйидаги саволларга аниқ жавоб беришингиз зарур. ҳақиқатда зарур бўлган маҳсулотни, керак миқдорда ва сифатда, керакли муддатларда ишлаб чиқара олиш имкониятингизни исботлаб беришингиз зарур. Сиз қуйидаги саволларга жавоб топишингиз керак:
• маҳсулотингиз эски ишлаб турган корҳонада ишлаб чиқариладими ёки янги
• корҳонадами?
• бунинг учун қандай ишлаб чиқариш қувватлари зарур бўлади ва улар ҳар йили
• қанчага кўпайиб боради?
• қандай дастгоҳлар зарур бўлади ва улар қаэрдан келтирилади?
• ишлаб чиқариш алоқадорлиги мўлжалланганми ёки йўқми ва ким билан?
• худди шунга ўхшаш товарларни йирик ишлаб чиқарувчилар кимлар?
• -уларнинг ишлари қандай?:
• маҳсулотни сотиш ҳажми, даромади, янги моделларни қўллаш, техникавий сервис ишлари.
• Улар ўз буюмларини реклама қилишга кўп аҳамият берадиларми, йўқми;
• қанча МАБЛАГъъ сарф этадилар;
• рақобатчиларнинг маҳсулоти ҳақида тавсилотлар, сифат даражаси, дизайни, харидорлар фикри қандай?
• Бу саволларга жавоб беришда ҳақиқатдан қочмаслик ва хатога йўл қўймаслик зарур.
6. Ишлаб чиқариш режаси. Бу эрда асосий вазифа шерикларга (партнерларга)
• ҳақиқатда зарур бўлган маҳсулотни, керак миқдорда ва сифатда, керакли муддатларда ишлаб чиқара олиш имкониятингизни исботлаб беришингиз зарур.
Сиз қуйидаги саволларга жавоб топишингиз керак:
• маҳсулотингиз эски ишлаб турган корҳонада ишлаб чиқариладими ёки янги корҳонадами?
• бунинг учун қандай ишлаб чиқариш қувватлари зарур бўлади ва улар ҳар йили қанчага кўпайиб боради?
• қандай дастгоҳлар зарур бўлади ва улар қаэрдан келтирилади?
• ишлаб чиқариш алоқадорлиги мўлжалланганми ёки йўқми ва ким билан?
Режанинг бу қисмидаги маълумотларни 2-3 йилга берилса яхши бўлади. Бу режада – бўладиган ҳаражатларни ҳисоблаб уни баҳолаш ҳам зарур. Бу эрда табиатни муҳофазаси учун чиқиндиларни утилизатсия қилиш учун керак бўладиган ҳаражатлар ҳам эсдан чиқмаслиги керак.

7. Меҳнат ва моддий ресурслари режаси (ташкилий режа)
Режанинг бу қисмида қандай мутахассислар ишлатилади. Уларнинг касби, маълумоти, тажрибаси қандай, ишни муваффақиятли олиб бориш учун қанча иш ҳақи берилиши керак деган маълумотлар кўрсатилади. Шу билан бирга бундай ходимлар қаэрдан қанча муддатга жалб этилади.
Корҳонани ким ва нима билан шугъулланиши, бўлимларнинг ўзаро алоқалари қандай бўлади, уларнинг фаолиятини Сиз қандай бошқарасиз ва назорат қиласиз деган саволларга жавоб берувчи ташкилий схемаси берилиши керак. Бутун йил давомида мижозларни талабини қондириш учун моддий ресурслар миқдоридан ва сифати бўйича этарли бўлиши зарур.
8. Молия режаси, аввалги режаларнинг маълумотларини умумлаштириб, бир қанча ҳужжатлар тайёрлаш зарур:
• ишлаб чиқариб сотиладиган маҳсулот хажмини чамалаб чиқиш;
• пул МАБЛАГъълари ҳаражати ва тушумини баланси;
• даромад ва ҳаражатлар жадвали;
• корҳона активи ва пассивининг умумий баланси;
• зарарсиз ишлашга эришиш графиги.
Бу хил маълумотлар дунё амалиёти стандартларига мос келади. Ҳозир бизда ҳам бу хил шаклда ҳисобот бериш ва режалаштириш ишлари, Эвропа бухгалатерия ҳисобини қўллаш амалга оширилган.

Бизнес-режа қуйидаги ва ундан бошқа бир қанча саволларга жавоб бериши зарур:
Агар Сиз банкдан кредит олишга муҳтож бўлсангиз «уни тўламасдан
миқдорини ҳисоблаб чиқаришингиз зарур.
• Ишга жалб этиладиган капитални оладиган жойи борми?
• Сиз қанча қарз олишингиз мумкин;
• Қарзни қаэрдан олмоқчисиз?
Ҳамма ишлар тартибли, муваффақиятли боришини назорат қилиш тизими борми?
Бизнес -режа тузиш даставвал анча мураккаб ва машақатли иш, шунинг учун уни тайёрлаш чўзилиб кетиши мумкин. Лекин бундай хужжат тайёр бўлгандан сўнг, унда ишни сиз нимадан ва қандай қилиб бошламоқчисиз.
Қандай йўллар билан кўзлаган мақсадга эришмоқчисиз, қандай ютуқларга эришмоқчисиз деган саволларга жавобни ёритилиши бошқа инвесторларни ва молиячиларни Сизнинг фаолиятингизда иштирок этишга бўлган қизиқишини ошириб юборади.
Демак, бизнес-режа бу Сизнинг бизнесингизни ўтмишдаги, хозирдаги ва келажакдаги холатини акс эттиради. Ўз ишингизни режалаштиришда энг асосий мақсадбизнесни синчиковлик билан режалаштириш, уни молиявий ва ташкилий жихатдан таъминлашдир. Бизнес- режа Сизнинг мақсадингизни, бажарадиган ишларнинг йўналиши ва асосий босқичлари фаолиятини кўрсатади.