Бодринг касалликлари

ФУЗАРИОЗ СЎЛИШ (Fol)

Белгилари:

Зарарланган ёш ниҳолларда уруғпалла эгилиб   қолади ва тезда сарғаяди. Баъзан ниҳолларнинг чириши кузатилади. Мазкур холатда анча қари туқималар жигарранг тусга киради, ўсимлик сўлийди ва нобуд бўлади. Катта ёшли ўсимликларда кўпинча дастлаб битта шохи сўлийди. Сўнгра бутун ўсимликда
сўлишнинг ривожланиб бориши ва пировард натижада унинг нобуд бўлиши кузатилади. Уруғпаллаости тирсакда поянинг халқаланиши ва ўсимликнинг ўсишдан тўхташи хам кузатилиши мумкин.

Касалликнинг ривожланиш шароитлари:
Фузариоз сўлишни қўзғатувчи замбуруғнинг хаётчанлиги тупроқда бир неча йил мобайнида сақланиши мумкин. Замбуруғ спораларининг бир даладан бошқасига тарқалиши зарарланган тупроқ ва ўсимлик қолдиқларининг қишлоқ хўжалик машиналари воситасида олиб ўтилиши,шунингдек тупроқ зарралари ва суғориш сувлари томчиларининг шамол билан ўтиши натижасида юзага келиши мумкин.
Замбуруғ ўсимликка илдизи орқали киради ва тупроқнинг ҳарорати етарлича юқори бўлганда тез ривожланади.
Кураш чоралари:
Чидамли навларни экиш тавсия этилади. Етиштиришни касаллик билан зарарланмаган
майдонларда амалга ошириш лозим. Тупроқнинг pH мухитини 6,5 даражага келтириш ва нитрат азот
бериш зарарланган далаларда касалликнинг ривожланишини тўхтатиши мумкин. Тупроқни буғ
билан стерилловчи ускуналар билан замбуруғ спораларининг янги майдонларга тарқалишини бартараф этиш лозим.

 

ПЕРОНОСПОРИОЗ / СОХТА УН
ШУДРИНГИ (Рсu)

Белгилари:
Зарарланган баргларда дастлаб ола-чипорлик, сўнгра эса оч сариқ доғлар пайдо бўлади.
Мазкурдоғлар учбурчаксимон шаклга эга бўлади ва баргнинг майда томирлари билан чегараланади.
Вақт ўтиб бу доғлар ёйилиб кетади ва зарарланган майдонларга айланади, уларнинг ранги сарғиш–
жигаррангдан жигарранггача ўзгаради. Шундан сўнг тез орада баргнинг остки юзасида замбуруғнинг оқдан кулранггача бўлган
юпқа тукли ғубори ҳосил бўлади. Намлик юқори бўлган даврларда мазкур ғубор
кулранг ёки бинафшаранг тус олиши мумкин. Зарарланган барглар нобуд бўлади,
аммо тик ҳолатда қолади, барг япроғининг четлари эса ичкарига қайрилади. Касаллик
кучли авж олганда дефолиация (барча баргларнинг тўкилиши), ўсимликнинг ўсишдан
тўхташи ва меваларнинг ривожланмай қолиши кузатилади.
Касалликнинг ривожланиш шароитлари:
Замбуруғ споралари шамол билан катта масофаларга олиб ўтилади, сачровчи
ёмғир томчилари билан тарқалади ёки ишчиларнинг кийими ва асбоблари воситасида соғлом ўсимликларга ўтади. Барг юзасида намлик мавжуд бўлса, касаллик ҳароратнинг ўртачадан юқоригача бўлган диапазонида жуда тез тарқалади.
Туман, шудринг ёки тез-тез ёмғир ёғиб туриши касалликнинг ривожланиши учун қулай
шароит яратади.
Кураш чоралари:
Имкон қадар чидамли навларни экиш тавсия этилади. Касалликка мойил навларга
ўз вақтида фунгицид пуркаб туриш зарур.

НЕМАТОДА
Белгилари:
Зарарланган ўсимликлар нимжон бўлиб қолади, уларда ўсишдан умумий тўхташ кузатилади,
баргларнинг ранги эса оч яшилдан сариққача бўлади. Бундай ўсимликларда сўлишга мойиллик кузатилади,
чунки уларда сув ютиш жадаллиги пасайиб кетади.
Гарчи нематода билан зарарланган ўсимликлар одатда нобуд бўлсада, баъзан улар ўсув даврининг оҳиригача
қийинчилик билан яшаб қолиши мумкин. Касаллик ҳосилдорлик ва мева сифатининг кескин пасайишига олиб келади. Зарарланган ўсимлик илдизи билан суғуриб олинса илдизларда якка ёки гурух бўлиб жойлашган,

нематодалар томонидан қўзғатилган тугунчасимон, сўгалсимон шишларни кўриш мумкин. Илдизларнинг фитопатоген замбуруғлар ёки бакетриялар билан иккиламчи зарарланиши – одатий хол.
Касалликнинг ривожланиш шароитлари:
Касаллик енгил, қумли тупроқларда ва тупроқнинг ҳарорати ўртача бўлганда айниқса зарарлидир.
Нематодалар тупроқда узоқ йиллар мобайнида сақланиши мумкин. Улар суғориш сувлари, зарарланган
майдонларнинг оқава сувлари, зарарланган тупроқни
аралаштириш ва зарарланган ўсимлик материали билан тарқалади.
Кураш чоралари:
Тупроқни фумигация қилиш ёки стериллаш шиш ҳосил қилувчи нематодага қарши
курашнинг самарали усули ҳисобланади. Ерни чуқур шудгорлаш, алмашлаб экишга
риоя қилиш ва касаликка мойил бегона ўтларни йўқотиш каби агротехник тадбирлар
касалликнинг зарарини камайтиришга имкон беради. Қовоқдошларни чидамли
пайвандтагларга улаш, гарчи қиммат бўлсада, касалликка қарши курашнинг самарали
усулларидан бири ҳисобланади.

УН ШУДРИНГИ (Рх)

Белгилари:
Касалликнинг биринчи белгилари пояда, банди ва баргларда хира сариқ доғлар кўринишида пайдо
бўлади. Баргнинг устки ёки остки юзаси зарарланиши мумкин.
Доғлар катталашади, замбуруғ спораларининг оқкукунсимон ғубори билан қопланади. Зарарланган барглар
аста-секин сариқ, сўнгра жигарранг тус олади ва қоғозсимон
бўлиб қолади.

Касалликнинг ривожланиш шароитлари:
Замбуруғ одатда бегона ўтларда қишлайди ва катта масофаларга ҳаво оқими
билан тарқалади. Зарарланиш ўсимлик юзасида намлик мавжуд бўлмаганда ҳам
юз бериши мумкин, гарчи зарарланиш учун ҳавонинг юқори намлиги (50-90%) талаб
этилса ҳам. Касалликнинг ривожланишига ўсимликнинг ғовлаб ривожланиши, ўртача
ҳарорат, ёруғликнинг етишмаслиги ва шудринг қулай имконият яратади.

Кураш чоралари:
Чидамли навларни экиш тавсия этилади. Чидамли навлар мавжуд бўлмаганда
ўсимликларга ўз вақтида фунгицид пуркаш жуда самарали усул ҳисобланади.
Иссиқхоналарда етиштиришда ўсимликларнинг ғовлаб кетишига олиб келувчи
агротехник тадбирларни истисно этиш яхши натижа беради. Бегона ўтларни йўқотиш
ва санитар шароитларни яхшилашга қаратилган тадбирлар касалликнинг
ривожланишини тўхтатиши мумкин.