Босқичма босқич иссиқхона қуриш

Ўзбекистон аҳолисининг озиқ-овқат таъминотини яхшилаш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда қишлоқ хўжалик тармоқларини такомиллаштириш асосий омил ҳисобланади.
Сабзавотларни илмий асосланган йиллик истеъмол меъёри уларни йил давомида бир хилда истеъмол этилишини тақозо этади. Бунга эришиш учун очиқ ва ҳимояланган майдон сабзавотчилигини мутаносиб равишда ривожлантириш лозим.
Ахолини йилнинг кеч куз, қиш ва эрта баҳор ойларида сабзавот маҳсулотлари билан таъмин этишда ҳимояланган майдон сабзавотчилиги жуда муҳим аҳамиятга эга. Кейинги йилларда ҳимояланган майдонлар сабзавотчилигида катта ўзгаришлар содир бўлди. У ривожланиб келаётган тармоқдан илмий ва индустриал асосда ривожланган тармоққа айланди, яъни иситиладиган майдонларни турлари
такомиллаштирилди, ҳимояланган майдонлар учун янги нав ва дурагайлар яратилди, парваришлашни янада янги, маҳсулот таннархи пасайишини таъминловчи илгор усуллари ишлаб чиқилди. Ҳимояланган майдонларнинг замонавий босқичдаги алоҳида хусусияти, бозор иктисодиёти ислохотида унинг майдонлари кўпайганидир.
Ҳимояланган майдон сабзавотчилигини энг ривож топган ушбу Голландия давлатида 1980 йилда иссиқхоналар майдони 16 минг гектарни ташкил этган, 1995 йилга келиб эса у 22 минг гектардан ошиб кетган, иссиқхона майдонининг ўртача йиллик ўсиши ушбу даврда 500 гектар бўлган.
Италияда ҳимояланган майдонларнинг сезиларли кўпайипш 1960 йилдан бошланган бўлиб, 2000 йилга келиб иссиқхоналар майдони 60 маротабадан ҳам
ортиқ кўпайган. Бундан 20-25 йил аввал ишлаб чиқаришга эга бўлган ҳимояланган майдони
бўлмаган Болгария, Руминия ва Польша давлатлари ҳозирги вақтда ҳимояланган майдони сабзавотчилиги энг ривожланган давлатлардан ҳисобланади, ҳозирги кунларда ушбу соҳа 1500 гектар майдонни, Америка Қўшма Штатларида эса ҳимояланган майдонлар 3500 гектарни ташкил этади. Ҳамдўстлик давлатлар
ташкилотига (ҲДТ) аъзо давлатларда ҳимояланган майдонлар 30000 гектарга яқин бўлиб, шундан 60 фоизи плёнка билан ёпилган ва 40 фоизи ойнаванд иссиқхоналардир.

ЭНЕРГО – ТЕЖАМКОР ИССИҚХОНАЛАРНИ ҚУРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
Россияда индустриал усулда йирик ҳимоя майдонлари–комбинатлари қуриш бўйича катта тажриба орттирилган бўлиб, жумладан, 60 гектар майдонга эга бўлга «Белая дача» Москва иссиқхона комбинати, бунга яққол мисолдир. Ленинград вилоятида ҳам Кисловодскда (20 гектар), Болтиқ бўйида (Рига шаҳри).
йирик ҳимояланган майдон комбинатлари қурилган Ўзбекистонда 2007 йилнинг 1 январигача олинган маълумот бўйича ойнали иссиқхоналар майдони 600 гектардан ортик бўлиб, 4500 гектарга яқин плёнка
билан ёпилган иситиладиган ва иситилмайдиган иссиқхоналар мавжуд. Плёнкали иссиқхоналар майдони йилига 100 гектардан ошиқроқ қўшилиб бормоқда. Ўзбекистон Республикасида ҳимояланган майдонлар етарли имкониятларга эга бўлиб, аҳолини йилнинг пишиқчилик мавсумидан ташқари даврда сабзавот ва
лимонлар билан таъмин этиб қолмай, балки иссиқхона маҳсулотларини бошқа давлатларга ҳам чиқариб сотиш мумкин. Нидерландия, Белгия, Швеция, Дания, Финляндия каби шимолий давлатларда
микроиқлим автоматик равишда бошқариладиган, энг юқори даражада механизмлар билан таъмин этиладиган ойнаванд иссиқхоналар қурилмокда. АҚШ, Италия, Франция, Руминия, Болгария, Венгрия ва бошзқа давлатларда бир йўла ойнаванд ва плёнкали иссиқхоналар қурилмоқца. Японияда эса ҳимояланган
майдоннинг асосий тури – плёнкали иссиқхоналардир, Замонавий лойиҳада қурилаётган иссиқхоналарда барча ишлаб чиқариш жараёнлари ва иқлим шароитларини бошқариш механизм ва автоматлар зиммасига юклатилган.
Иссиқхоналардаги автоматлар у ердаги ўсимликларнинг навига, ўсиш даврига ва келиб чиқишига мувофиқ равишда ўсиб, ривожланиши учун қулай шароит яратиш имкониятига эгадир. Иссиқхоналарнинг Голландияда яратилган лойиҳаси бутун дунё бўйича кенг тарқалган. Ушбу туркумга мансуб иссиқхоналар бизда ҳам кенг тарқалган бўлиб, кейинчалик уларнинг кўриниши бироз ўзгартирилиб, 2-3 гектарли корпуслар ўрнига бир гектардан иборат 6 та корпус қурилган.
Япониядаги иссиқхоналарда иқлим шароитларини бошқариш компьютерлар орқали амалга оширилади, ишлаб чиқариш жараёнларини юқори даражада механизациялаштирилиши ва автоматлаштирилиши у ердаги хизматчилар сонини 1 гектар майдон ҳисобига 7 тагача қисқартириш имконини беради, бизда эса бу кўрсаткич икки баробар юқоридир.
Кейинги йиллардаги ҳимояланган майдок соҳасидаги катта ютуқлардан бири, бу полиэтилен плёнкасининг яратилиши ва уни турли шаклдаги иссиқхоналар ҳамда ҳимояланган майдонларни ёпишда кенг миқёсда қўлланилишидир. Ҳозирги вақтда ишлаб чиқарилаётган плёнкаларнинг сифати яхши,
бакувватлаштирилган бўлиб, ушбу плёнкалардан 3-5 йилгача фойдаланса бўлади.
Ҳозирги кунда иссиқхоналарни ёпишда ойна ўрнига ундан анча арзон ва бир неча маротаба енгил бўлган пластик ойналардан фойдаланилмоқда. Масалан, Японияда 88,8 гектар майдондаги иссиқхоналарнинг фақат 2,5 фоизи ойна билан, 60,8 фоизи полиэтилен плёнка билан, 36,7 фоизи эса пластик ойналар билан ёпилган Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ,
Ўзбекистонда асосан кичик ҳажмли, майдони 6 гектардан иборат бўлган иссиқхона комбинатлари қурилган, бундан ташқари, бизнинг республикамизда оилаларимизни сабзавот маҳсулотлари билан таъмин этиш ва тижорат мақсадида турли кичик ҳажмдаги 50 м2 дан 500 м2 гача майдонга эга бўлган иссиқхоналар кўплаб
қурилмоқда. Сабзавот етиштиришда иссиқхоналар самарадорлигини ошириш, уларда экиладиган навларни кўпайтириш, янги навлар ва қулай бўлган парваришлаш усулларини қўллашга боғлиқ.
Кейинги йилларда Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институтида иссиқхоналарда экиш учун помидорнинг янги навлари яратилиб, уларнинг уруғларини тайёрлаш йўлга кўйилган бўлиб, иссиқхона комбинатларини уруғ билан таъминлаш имконига эгадир.
Шу жумладан, помидорнинг янги яратилган Гулқанд, Сайхун, АВЕ-Мария ва Субҳидам каби навлари ишлаб чиқаришда кенг қўлланилмоқда. Иссиқхоналарда экиладиган барча помидор навлари 2 га бўлинади:
– индетерминант навлар, ёки бўйи чекланмаган, палаги доимий равишда ўсувчи,
гулшодаси ҳар 3 та баргдан кейин жойлашган навлар.
– детерминант навлар ёки палагининг ўсиши гулшода пайдо бўлиши билан тугалланувчи гулшодаси ҳар 1-2 та баргдан кейин пайдо бўлувчи навлардир.
Юқорида таъкидланган иккала туркумга мансуб навлар иссиқхоналарда кенг қўлланилади, лекин помидорнинг индетерминант навлари асосан ойнаванд иссиқхоналарда қиш-баҳор ҳамда оралиқ экиш даврларида, детерминант навлар эса тезпишар ва ҳосили бир хил пишиб етиладиган бўлгани учун уларни кузги-қишки, қишки-баҳорги ва баҳорги экиш муддатларида плёнкали иссиқхоналарга экилади. Помидор навлари баъзи хусусиятларига кўра (қайси ўсувчи туркумга мансублиги ва касалликка чидамлилиги) ва уларни намойиш варақасидан тезда фарклаб олишда нав номларидан кейин қйсқартирилган кўрсаткич белги қўйилади:

PS детерминант туркумга мансуб навлар;
PS+ индетерминант туркумга хосил бўлувчи навлар;
TM тамаки мозаикасига вирусига  чидамлилиги (ВТМ);
F1,F2 фузариозни биринчи ёки иккинчи гуруҳига чидамлилиги;
C2,C3,C4-C4 кладоспориозни турли гурухига чидамлилиги;
N нематодага чидамлилиги;
V вертициллёзга чидамлилиги;

Ўзбекистон Республикаси етарлича нефть ва газ захираларига эга. Ишлаб чиқариладиган энегиянинг 40% ига яқини бино ва иншоотларни иситиш учун сарфланади. Машина трактор парклари фаол тарзда кенгайиши ва яшаш ҳудудларининг ортиши углеводород ресурсларни қазиб чиқариш талабининг ортишига
олиб келади. Турли муассасаларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мавжуд талаб даражасига мувофиқ кўмир захираси 40-50 йилга, нефть 15-20 йилга ва газ захираси 28-30 йилга етар экан. Шунга кўра энергиядан самарадорликни орттириш ва муқобил энергия манбаларини ривожлантириш давлат сиёсатининг долзарб масалаларидан бирига айланди. Шунингдек, углеводород захираларини сотишдан келадиган валюта
давлат даромадларининг 22% ини ташкил қилади. Мамлакат ичида хўжалик – ишлаб чиқариш фаолиятида юқоридаги ресурслардан фойдаланишдаги тежамкорлик кенг татбиқ қилинмоқда.
Ўзбекистон ахолисининг қарийб 60 фоизи қишлоқ аҳолиси ва қишлоқ хўжалиги фаолиятидан даромад олиш қишлоқ ҳудудларида яшовчи инсон салоҳиятининг ривожланишида устувор йўналиш ҳисобланади. Ер майдонларининг чегараланганлиги ва бошқа турдаги юқори қўшимча қийматли қишлоқ хўжалиги
фаолиятининг бошқа турларини ҳисобга олган ҳолда иссиқхона сабзавотчилигини ривожлантириш ғояси таклиф қилинади ва у қишлоқ хўжалигига бир вақтнинг ўзида бир қанча фойда келтира олади, хусусан: яхши фойдадорлик, бир маромдаги овқатланиш ва чорвачилик маҳсулотларига боғланиб қолишни пасайтиришни кўрсатиш мумкин. 2011 йили Ўзбекистоннинг вилоятларида одатий иссиқхоналарга табиий газнинг
узатилишда узилишлар ва тўхталишларнинг бўлиши оқибатида иссиқхоналарни иситишда кўп миқдорда кўмир ва ўтиндан фойдаланилди, бу эса қишлоқ жойларида экология ҳолатининг бир ҳисса ёмонлашувига сабаб бўлди. Узлуксиз табиий газ билан иситилмайдиган каркас-плёнкали иссиқхоналарнинг эса самарадорлиги паст бўлиб, 1 ар майдонга эга бўлган битта иссиқхона 1 қишнинг 3 ойи мобайнида иссиқ сақлаш учун 3-4 тонна кўмир сарфланар экан. Шунга кўра 7000 ар майдонли иссиқхона йилига 21000 дан 28000 минг тоннагача кўмирни талаб этади. 1 кг кўмирни ёқишда 5 кг кислород сарф қилинишини ҳисобга олсак, юқоридаги ҳолат 105 дан 120 минг тоннагача бўлган кислоро сарфини келтириб чиқаради. Кўмирнинг ёниши оқибатида 140 минг тонна карбонат ангидрид гази ва олтингугурт диоксиди атмосферага чиқариб юборилади ва бу иссиқхонага яқин бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Кўмирдан фойдаланиш ҳозирги кунда энг зарарли саноат жараёнларидан бири бўлиб қолмоқда. Шунга мувофиқ тарзда, иссиқхона хўжаликларида етиштириган маҳсулотларнинг баҳоси, қўшни мамлакатларга қилинадиган экспорт ҳажмининг кичиклигига қарамай, ўтган йилларга қараганда
бир неча баробарга кўтарилди. Одатий иссиқхоналарнинг паст рентабелли

экани сабабли бу турдаги қишлоқ маҳсулотлари етиштирувчи уй хўжаликларининг даромад
манбалари учун хавф туғилди. Шу билан бирга ушбу вазият истеъмол саватчасидаги янги
узилган маҳсулотларнинг турини камайтириб юборади.

Бундан ташқари амалда ҳосилдорлиги анъанавий усулларга қараганда юқори
бўлган сабзавот ва мева маҳсулотларин етиштиришнинг замонавий усуллари
кўплаб иссиқхона хўжаликларига маълум эмас. Шундан келиб чиққан ҳолда,
мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчилар сони қўшни мамлакатларга экспорт қилувчи
Хитой ва Туркиядаги ишлаб чиқарувчиларна солиштирганда, пасайиб бормоқда.
Энергия самарадор иссиқхоналар эса хитойлик фермерларнинг ажойиб ихтироси
ҳисобланиб, у мева ва сабзавотлар етиштиришни қўшимча иссиқликсиз амалга
ошириш имконини беради. Унинг лойиҳаси шундай тузилганки, куз-қиш мавсумларида
қуёшнинг ҳолатига кўра унинг нурлари иссиқхона ички қисмини ёритиб беради.
(1-расмга қаранг).
Маълумки, йилнинг совуқ фаслларида кечаси ҳавонинг ҳарорати совуқроқ бўлиши
кузатилади. Бунда, 60% га яқин иссиқлик иссиқхоналарнинг шифти орқали чиқиб
кетиши илмий жиҳатдан тасдиқланган, чунки физика қонунлаарига биноан ҳавонинг
иссиқ оқими юқорига, совуқ ҳаво оқими эса пастга қараб ҳаракатланади.
Бу муаммони оддий иссиқхоналар, яъни пассив қуёшли иссиқхонага муқобил
усулни кенг татбиқ қилиш йўли билан қисман ечиш мумкин. Пассив қуёшли
иссиқхоналарнинг ўзига хос томонлари қуйидагиларди:
– улар қуёшдан фотосинтез учун етарли бўлган ҳажмда нурланиш торта олади;
– тунда равоқли том устини ёпадиган иссиқликни изоляция қилувчи сурма қоплама
ҳисобига кундузи тўпланадиган иссиқлик иссиқхона ичида сақланади;
– улар йилнинг иссиқ ва совуқ даврларида сабзавотларни ўстириш учун зарур
бўладиган шарт-шароитларга мувофиқ иссиқхона ичида микроиқлим яратиши мумкин;
– иссиқхонанинг уч тарафини кесак (ёки пахса) деворлар билан ўралиши ҳисобига
иссиқлик йўқотилиши сезиларли даражада камаяди;
– иссиқхонанинг куз-қиш ёки қиш мавсумида қуёш ҳаракатининг траекториясига
мувофиқ қурилиши натижасида қуёш нурлари энг кўп даражада тушишига эришилади.

1 босқич: Ўлчам ва моделни танлаш
Иссиқхона ўлчами уни қуриш учун мавжуд маблағдан келиб чиққан ҳолда танланади.
Тавсия қилинадиган ўлчамга кўра, рентабеллик, қурилишга кетадиган харажат ва
физик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, унинг кенглиги 12 м дан ортмаслиги ва 6
метрдан кам бўлмаслиги зарур. Ўлчовни танлашда шуни эсдан чиқармангки, кенглиги
12 м дан ортиқ иссиқхоналар ҳар бир квадрат метр учун кўтариб турувчи равоқ юк
кўтаришини мустаҳкамловчи тиргак қўйишни талаб этади. Шу сабабли, мана шуларни
ҳисобга олган ҳолда энг мақбул ўлчамни танлаш керак бўлади. Равоқлар ёғоч ёки
металладан бўлиб горизонтал қўйилган устун мустахкамлгига қараб тиргак орасидаги
масофа танланади. Ёдингизда бўлсин, иссиқхона равоқлари
2 босқич: Ҳудудни танлаш
Ўлчамни танлаб бўлгандан сўнг ҚИЭСИ ни қуриладиган жой ҳақида ўйлаб кўриш
зарур. Бунинг учун сизот сувлари камида 3.5-4 м ёки ундан чуқурооқ бўлган ер танлаш
керак бўлади. Сизот сувларининг яқин бўлиши иссиқхона ичида ҳосил бўладиган юқори
намлик сабабли ўсимликлар ўстиришни қийинлаштиради.
Бунинг иккита йўли бор.
Тепалик шаклидаги ер майдонларида иссиқхона учун керакли ўлчамларда чуқур
қазиш мумкин. Бундай усул девор қуришга кетадиган ҳаражатни тежаш имконини
беради.
Иккинчи усул бу ер сатхини кўтариш орқали сизот сувларини сатхини чуқурлигини
оширишдир ёки зовур орқали сизот сувлари сатхини камайтиришдир.
Майдонни танлаш учун компасдан фойдаланилади. Ўлчов тасмаси ва гўния
ёрдамида иссиқхонанинг бурчаклари танланади. Иссиқхона қуриш учун жой танлашда
иссиқхона ичидаги юқори намликни олдини олишда ер ости (сизот) сувларнинг
чуқурлигига алоҳида эътибор қаратиш керак. Ушбу турдаги иссиқхоналар учун 3 м
дан яқин сизот сувларининг бўлиши ярамайди. Сизот сувлари бўйича маълумотларни
гидрогеологомелиорация экспедицияларидан билиш мумкин.
Компассдаги N белгиси шимолни S белгиси жанубни билдиради. Иссиқхонани
худудида компассни текис ёғочга ёки столга қўйиб бурчаклар аниқланади. Компасс
остидаги жой текислигини шайтон невелир ёрдамида аниқлаб олиш мумкин.

3 босқич: Пойдеворни тайёрлаш
Пойдеворни тайёрлаш учун каркаснинг жануб томондаги
девори тагидан эни 0.4 м дан ва чуқурлиги 0.6 м дан кам
бўлмаган (чуқурлик иссиқхонанинг ички қисмидаги нолли
белгига нисбатан олинади) узун чуқур қазиш керак бўлади.
Бетон қуйишда уни гидроизоляция қилишни унутманг. Бунинг
учун М-150 макали бетондан фойдаланилади.
Ён ва шимол томондаги деворларнинг пойдеворларини
тайёрлаш учун чуқурлиги 0.6 м дан кам бўлмаган бетон
таглиги билан қуйилиши зарур. Унинг эни эса, сизот сувлари
6 м дан чуқур бўладиган грунт учун унинг устига қуриладиган
девор энидан кам бўлмаслиги лозим. Агар сизот сувлари яқинроқ бўлса, пойдевор
чуқурлиги ва эни шунга мувофиқ катталаштирилади. Бунинг учун М-150 макали
бетондан фойдаланилади. Эни ҳам, узунлиги ҳам, баландлиги ҳам 1 м дан бўлган
девор камида 1.8 тоннани ташкил этади. Қумли ва лойли аралашмаларнинг зичлиги
1.6-2.1 т/м3ни, юмшатилмаган тоғ жинсларининг зичлиги эса 3.3 т/м3 ни ташкил қилади.
Намлик деганда ўша грунтнинг сув билан тўйинганлик даражаси тушунилиб, уни топиш
учун шу грунтдаги сув массасини грунтдаги қаттиқ жисмлар массасига бўлиш керак ва
у фоизларда ҳисобланади. Агар бу кўрсаткич 30 % дан ортиқ бўлса, грунт хўл, агар 5%
гача бўладиган бўлса қуруқ ҳисобланади.
4 босқич: Деворларни тиклаш
Девор қуриш учун ишлатиладиган бир қатор материаллар бўлиб, улар қуёш
энергиясини кундузи иссиқлик тарзида йиғиб олади ва уни сутканинг энг совуқ пайти
бўлган тунда чиқара олади. Бизнинг шароитда бундай материалларга мисол қилиб
хом ғишт ёки пахсани олиш мумкин. Энг асосий мезон бу деворнинг зич эканлиги
(герметиклиги) ҳисобланади. Деворни қуриш танаффуслар билан амалга оширилади,
яъни юқори қатламни қўйишдан олдин ундан аввалги пастки қатлам қуриб улгурган
бўлиши зарур. Куз даврида ёғин тушмаслиги учун унинг устини полиэтилен билан
ёпиб қўйиш керак бўлади. Деворларни битказиб, каркасни ўрнатиб бўлгандан сўнг
деворларни қуритиш учун иссиқхонани +35°С гача иситиш лозим.
Шамоллатиш
Қуёшли кунларда иссиқхона ичидаги ҳаво ҳарорати анча юқори (40°C дан ортиқ)
бўлиши мумкин. Бу каби меъёрдан ортиқса исиб кетиш сабзавотларга зарар етказиш
билан бирга турли касаллик ҳамда зараркунандаларнинг ривожланишига замин
яратади. Қўлда бошқариладиган тешиклар иссиқхонанинг пастки қисмида икки
тарафлама (эшик ва девор тешиклари) ва томда бўлиши кўзда тутилган. Иссиқ ҳаво
тепака кўтарилади, ташқаридан келадиган совуқроқ ҳаво эса иссиқхонага пастки
тешиклардан киради ва уни совутади, сўнгра у ҳам исиб, юқорига кўтарилади, сўнгра
томдаги тешикдан чиқиб кетади.

5 босқич: Каркасни йиғиш
Иссиқхона каркасини пўлат материаллардан ва трубалардан, алюмин
материаллардан, ёғочдан ва пўлат симлардан йиғиш мумкин. Унга қўйиладиган
асосий талаб қуриладиган каркас ва плёнканинг юкка ва шамолга чидамлилигидир.
У ёки бу кўринишдаги каркасни танлашда уни синаб кўришингиз мумкин бўлади.
Қуйида келтирилган расмда ёғочдан, бурчак шаклли темирдан, пўлат симлардан ва
тўртбурчак ёғочдан ясалган иссиқхоналарнинг турли кўринишлари акс эттирилган.
Каркаснинг юк кўтарувчанлиги, эҳтимолий ёғинларни ҳисобга олган ҳолда, ҳар метр
квадрат юза учун 50 кг бўлиши керак. Шамолга чидамлилиги эса соатига 70 км дан
кам бўлмаслиги лозим, чунки бизнинг ҳудудларда шамолнинг энг катта тезлиги мана
шунга тенг.
Меъёрдан ортиқ қор ёғадиган ҳудудларда иссиқхонанинг жануб қисмидаги бурчак
нишаблигини катталаштириш зарур. Металл трубалардан фойдаланишда унга оддий
тарзда ишлов бериш билан керакли шаклга келтирилади.

6 босқич: Иссиқхона равоғи учун қопламани танлаш
Иссиқхона равоғи учун қопламани танлашда мавжуд маблағларга таянилади. Энг
кенг тарқалган материал бу – ёруғликни 80% ўтказадиган полиэтилен пленкадир.
Бир қаватли плёнканинг камчилиги шундаки, у иссиқликка унча чидамли эмас.
Унинг иссиқликка чидамлилигини ошириш учун икки қаватли плёнкадан, уларнинг
орасига ҳаво тўлдирган ҳолда ишлатиш зарур бўлади. Бунинг учун бозорларда ҳаво
тўлдиришга мўлжалланган пневматик насос ва ҳаво клапани сотишади. Қуйидаги
жадвалда ойна ва полиэтиленнинг хусусиятлари келтирилган.
Шаффоф материалларнинг зарур томони – уларнинг парникли таъсиридир.
Тушаётган қуёш нурларининг кўп қисми бинога ойна орқали етиб келади. Бу нурлар
ойнали хонанинг ички деворларини иситади. Хона ичидаги ҳарорат унинг деворлари
бераётган ҳарорат ва унинг шаффоф шифтига урилиб исийдиган ҳарорат ҳисобига
умумий ҳарорат янада ортади.

7 босқич: Том қисмини ёпиш
Том нишаблиги 35°ни ташкил қилади. Қишда, қуёш уфқдан унча баланд бўлмаган
ҳолатда бу нишаблик қуёш энергияси тушишинг энг мақбул бўлишини таъминлайди.
Ёз пайтида эса қуёш тик кўтарилганда том иссиқхонанинг маълум қисмига соя
беради ва унинг ортиқча қизиб кетишининг олдини олади. Иссиқхонанинг шимолий
том қисмининг хар бир метр квадратида ўртача 300 кг дан 450 кг гача оғирлик бўлади.
Шуни ҳисобга олган холатда
Томни изоляция қилиш учун изоляция қатлами (сомон, ёввойи буталар ва бошқа
материаллар)дан фойдаланилади. Изоляцияни яхшилаш ва сабзавотлардан қуёш
нурларини қайтариш учун томга оқ парашют ёки оқ мато тортилиши мумкин.
Бундай шакл …. га қараганда ички ҳажмни қисқартиради.
8 босқич: Иссиқхона учун термоадёл тайёрлаш
Сувга чидамли, осилган ҳолда ҳам юк кўтара ладиган ва иссиқликни ёмон
ўтказадиган матолар термоадёлни тайёрлаш учун керак бўладиган материаллар
ҳисобланади. 1-жадвалда материалларнинг иссиқликни ўтказувчанлик коэффициенти
келтирилган. Бунинг учун мос келадиган ва топиш мумкин бўлган материлларга
қўй жуни, ПВХ, ватина ва минерал момиқ, брезент, фольгизол, синтепон,
пенополистиролни мисол қилиш мумкин.