Бройлер ўрдакларни парваришлаш

утки бройлеры выращивание

Бройлер ўрдакларнинг иккита доминант уруғи бор- улар “Муск” америкалик ва оқ пекин деб номланади. Бир қатор сабабларга кўра Пекиндаги ўрдаклар жуда кенг тарқалган. Гарчи бу факт дунё миқёсида глобал бўлса. Мисол учун,инглизлар Пекин ўрдаклари асосида  турли хил зотлар “Черри – велли”ни олишди. Бу зот махсус таъми ва тез ўсиши билан ажралиб туради – эллик кунда уч ёки ундан ортиқ вазн олиши мумкин.

Муск ўрдаклар ўзининг хушбой ҳидли гўшти, йоввойи гўштнинг таъмини эслатувчи ўрдак ҳисобланади. Америкалик ўрдакларнинг ўзига хослиги шундаки, улар сувларга муҳтож эмас. Лекин бундай зотли ўрдакни фақат юқори даража иссиқ ҳароратда сақлаш керак.

Францияликлар ҳам четда турмай иккита юқори тоза наслли ўрдаклардан “Мулард” зотини яратишди. Бу зотда емишларининг миқдорига қарамай улар вазн олаверадилар. Гўштларида ёғ бўлмайди. Шунинг учун уларнинг гўшти диетический хисобланади. Бу зотнинг ягона минус тарафи – доналаб етиштириш. Мулард ўрдаклари аслида  стерилл ҳисобланади.

Совет Иттифоқида ҳам ўрдакларни кўпайтириш ва ўрганишга вақт топишган. Улар пекин ўрдаклари асосида бир қанча зотли ўрдакларни кўпайтиришган, “черно-белая грудка” , “Медео” ва бошқа зотлар. Бу зотлар жуда кўп гўшт беришади ( ярим йилда битта ўрдак 4 килограммгача вазн олишади) емишга кетадиган харажат минимал.

Шундай қилиб, бройлер ўрдакларнинг жинслари билан танишдик. Эни бройлерлар ўрдакларни парваришлаш ҳақида танишамиз. Бундай ўрдакларга қуруқ ва шамол айланиб турадиган (вентилятсия) жой керак. Ўрдаклар 20 кунлик бўлишганда, 16 та ўрдаклар учун 1м² , бундан кейин жойни кенгайтиришга тўғри келади ўрдаклар ўсганида вазн олишни бошлайди.

утки бройлеры выращивание в домашних условиях

Ўрдакларни жойга кўчиришдан аввал у ерни дезинфекция қилиш лозим, кейин полга 15 смли  сомон ёки ёнғоқ дарахтлари шохларини қўйиш керак. Битта ўрдак учун бутун умри давомида ўтириш жойига 10 кг миқдорда талаб этилади. Хонанинг намлигини 75% бўлиши лозим.

Ўрдаклар учун ёруғлик жуда зарур- агар қоронғу бўлса, ўрдаклар қўрқиб бир бирига шикаст етказиши мумкин. Ўрдаклар тўғилгандан сўнг ёруғлик 24 соат ташкил этиши керак, кейинроқ – 16 соат.

Ўрдакларни парваришлаш 3 ойгача бундан кейин ўрдакларни сотувга чиқазиш лозим ёки истеъмол килиниши керак.

Бройлер ўрдакларни нима билан боқиш керак? Бунинг учун ўрдакларнинг биринчи кунидан бошлаймиз. Ўрдакларни тухумдан чиққанидан сшнг биринчи 18 соатда озиқлантиришга мухтож бўладилар. Биринчи озиқ учун қайнатилган тухум ёки бошланғич озуқа тўғри келади. Қаттиқ озуқалар секин аста овқатга қўшилиб борилади. Кўпчилик қушлар 21 кундан сўнг тоза донга отишади, бундай озуқага тез отиш ўрдакларнинг вазнини ёқотишига олиб келади. Ўтлар хам озуқага киради лекин фақатгина ўтнинг ўзи ўрдакнинг вазн йиғишига ердам бермайди. Баъзи фермерлар ўрдакларга 3 хафтадан сўнг йирик бўлмаган шағалларни (ҳажми 3.5 мм дан катта бўлиши керак эмас)  озуқаларига қўшиб беришади. 1 кг шағал ҳажми 100та ўрдакка пропорцияланади.

https://youtu.be/8IinSpKXHpg

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда бройлер ўрдакларни парваришлаш осонроқ деган хулоса келиб чиқади: ўсаётган бройлерларга унча кўп материаллар ва кўп харажат кетмайди. Бройлер ўрдаклар оилангизни диета гўшти билан таъминлайди. Уй шароитида бройлер ўрдакларни кўпайтириш бошланғич фермерлар учун қулай.