Бузоқларни қўшимча озиқлантириш

Бузоқларни ичимлик сувига эртароқ ўргатиш уларнинг қуруқ озуқаларни яхшироқ ейишига ёрдам беради. Шунинг учун иккинчи ҳафтаданоқ, уларга қуруқ озуқалардан бемалол истеъмол қилишга қўйиб бериш керак. Бузоқламинг сувга бўлган талаби, улар тирик вазнининг 10% қисмини ташкил қилади. Сув сифати
соғин сигирларга бериладиган сув каби бўлади, ҳарорати эса ферма ҳаво ҳарорати билан мос келиши керак. Агар бузоқларга кунига икки марта сут ичирилса, унда дарҳол сув бериш мумкин эмас, чунки уларда сўриш рефлекси ярим соат атрофида давом этади. Сут озуқасининг сув ичирилгандан кейин, дарҳол берилиши унинг ширдонига тушиб, унинг тўлиб кетишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда, ҳали ивиб улгурмаган сут ширдондан итарилиб, ингичка ичакка суриб чиқарилади, сўнгра сут у ерда ферментатив ўзлаштирилмаслиги мумrин. Ҳазм жараёни бузилганда, озуқа таркибида бузоқ организмига элктролитларнинг етарли миқдорда кираётганлигини кузатиб туриш керак бўлади.
Иккинчи ҳафтадан бошлаб, бузоқларга тўйинтирилган озуқа тавсия қилинади. Тўйинтирилган ем озуқага ўргатиш сиқманинг ривожланишига олиб келади ва бузоқларни сут эмишдан тўхтатишга имконият яратади. ТЎйинтирилган озуқалар юқори сифатли компонентлардан тайёрланган бўлиши ва таркибида 18% гача хом
протеин бў лиши лозим (л кг озуқада 10,5-11,0 МДж). Хом клечатканинг миқдори эса ҚМга 10% дан ошмаслиги керак, биологик актив моддаларнинг тушиши тўйинтирилмаган озуқаларга 2-5% Ии ишқорда витамин минералли қЎшимчалар қўшиш йўли билан • таъминланади. Тўйимли озуқаламинг ейимлиги уламинг гранулланган ёки майдаланганлиги ҳисобига яхшиланиши мумкин. Сут озуқалар билан озиқтириИгандан сўнг, концентратлар берилиши бузоқларни яхши тўйишига олиб келади ва ҳайвонлар бир-бирини эмиш ҳолатларини бартараф қилади. Ейилмай қолган озуқалар, ҳар куни олиб ташланиши керак, чунки бузоқлар сўлаклари билан намланиб қолган емлар, бузоқларда ҳазм жараёнининг бузилишига олиб келадиган, микроорганизмларнинг кўпайиши учун яхши муҳит яратилади.
Бузоқларни озиқлантириш учун фақат юқори сифатли дондан фойдаланилади. Таркибида хом клечатка ва шиллиқ пайдо қилувчи моддалар сақловчи сули тўйинтирилган озуқанинг фойдали компоненти ҳисобланади. Бироқ сули етиштириш технологиялари таъсирида сули дони дала ва омбор замбуруғлари билан, кўпинча, зарарланган, бинобарин, сули таркибида микотоксинлар бўлади. Бу бошқа дон
аралашмаларидан тайёрланган озуқалар учун ҳам характерлидир. Шунинг учун ҳам, омихта ем тайёрлашда фойдаланиладиган хомашё сифатини доимий кузатиб туриш йўлга қўйилиши керак. Бундай омихта емларни тайёрлашда кепак, толали зиғир уруғи ва қуруқ жом каби маҳсулотлар, агар сифат талабларига жавоб бера олса, муваффақият билан қўлланилиши мумкин
Бузоқламинг сифатли пичанни истеъмол қилиши сиқманинг ривожланишига яхши таъсир қилади. Пичан сербарг, етилган даврда ўрилган ва 15 срн узунликда майдаланиб боғланган бўлиши керак. Бузоқларга оқсил моддаларга бой бўлган пичанлами ёки ўсимликлар майсаси бериш тўғри келмайди, чунки бу уларда ич
кетишини келтириб чиқариши мурнкин. Бузоқламинг сут эмиш даврида пичан миқдори, айниқса, агар улар рационида юқори сифатли силос ва тўйинтирилган озуқа бўлса, ҳар бош ҳисобига 500 гр ошмаслиги керак. Пичан қолдиқлари ҳам ҳар куни охурлардан олиб ташланиши лозим. Бузоқлами сут озуқаларидан тўхтатиш, уларнинг ёши билан эмас, балки қЎшимча озуқани ейишга ўргатиш даражаси билан аниқланади. Масалан, тирик вазни 80-90 кг бўлган бузоқ бир суткада 800 грамм, 100-110 кг бузоқ эса 1,2 кг, 130 кг дан юқори вазнга эга бўлган бузоқ эса 1,5 кг тўйинтирилган озуқа истеъмол қилиши керак. Агар бузоқлар эртароқ сут
озуқаларидан тўхтатилса, уларда ўсиш пасаяди, қабул қилинган озиқ моддалари миқдори уламинг ҳаёти ва маҳсулдорлигини сақлашга бўлган талабни тўла таъминлай олмайди. Бузоқлар сут озуқалари билан озиқлантириш тўхтатилгандан кейин, ҳажмдор ва тўйинтирилган озуқаларни истеъмол қилиши кунига бир бош ҳисобига 2-2,5 кг гача ортади. Сифатли маккажўхори силоси бузоқларга ҳаётининг учинчи-тўртинчи
ҳафтасидан бошлаб берилади. Бошқа турдаги ўсимлик озуқалари силослари берилиши кейинроқ бошланади, чунки бошқа силослар кўпроқ итлосланган, яъни бактериялар билан уруғланиши юқори бўлади. Бузоқлар сутдан ажратилгандан кейин, уларни эркин озиқланишга қўйиш керак. Қизиган силосларни бузоқларга бериш ярамайди, чунки уларда замбуруғлар миқдори кўп бўлиб, улар, ўз навбатида ҳазм жараёнининг бузилишига олиб келиши мумкин. Озуқаламинг қолдиқлари ҳар куни охурлардан олиб ташланиши керак. Тоза лавлагили озуқа бузоқларга ўнинчи ҳафтадан бошлаб берилади, аммо уларга юқори даражада намлик сақлаган ёки оралиқ экинлар силосининг берилишидан воз кечиш керак. Бузоқларга, улар сутдан тўхтагандан кейин, янги кўкатлар, ўтлар бериш мумкин. Ўтларга ўтиш ҳазм жараёнининг бузилиши келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида, аста-секинлик билан олиб борилиши керак. Ўт бузоқларнинг озиқ
моддаларга бўлган талабини тўла қондира олмаслигини инобатга олиб, ҳар бош бузоққа кунига камида 1 кг миқдорда энергияга бой тўйинтирилгаии озуқа берилиши керак. Ҳазм жараёни бузилишининг олдини олиш мақсадида, бузоқларга пичан берилади.
Бузоқлар учун тўйинтирилган ем озуқаларнинг тахминий таркиби
Миқдори, оғирлигига қараб %
Компонент I II III IV V
Арпа 50,0 30,5 22,0 24,0 50,0
Сули 10,0 10,0 15,0 5,0
Жавдар 32,0 35,0 15,0
Кунгабоқар шроти 20,0 20,
Рапсли шрот 20,0 18,0 20,0
Зиғир шроти 10,0 10,0 10,0
Нўхат 17,0
Ловияли емлар 15,0
Қуруқ жом 12,0
Кепак 10,0
Минералли ем 30,0 30,0 30,0 30,0 30,0
Азотли экстрактив И
моддалар МДж/кг
11,0 11,1 11,3 11,1 11,1
Хом протеин, гр/кг 179 180 183 183 185

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт