Чорва моллари учун оптимал ратсион тузишда ахборот коммуникатсия технологияларини қўллаш 2

Маълумки ҳар хил мақсадларда парваришланаётган ёки ҳар хил турдаги ҳайвонлар учун озуқа рациони миқдори ва таркиби ҳар хил бўлади. Турли турдаги ҳайвонлар рациони таркибида тўйимли модда мэъёрини кўриб чиқамиз:

Масалан соғин сигирлар учун ўртача тўйимли моддалар мэъёри жами 17.49 озуқа бирлиги бўлиб, 2193.6 г протаин, 242 г калций, 80.7г фосфордан иборатдир.

Тахминан ҳар бир молга ўртача кунига 3-4 кг дағал ҳашак,0.3-1кг тўйинтирилган ем, ҳамда 7-10 кг атрофида сифатли силос ёки кўк масса берилиши эхтиёжга мос келиши мумкин. Ҳашак 40% ни сомон билан аралаштирилиши  мумкин. Ғуножинни боқишда рациондаги озиқ моддалар ва ем-хашак таркиби, ёш моллар кунига режали равишда маълум миқдор билан қўшимча вазн олишга қаратилган бўлади. 400-450 кг тирик вазнда бўлиши мўлжалланган ғуножин 7-9 ойда ўртача 3.6 озуқа бирлигида, 400 кг протеин, 30 г калций, 20г фосфор, 20г ош тузи, 100 мг каратин берилади.

Йирик шохли молларни гўштга боқиш одатда 100-120 кун давом этади. Шу даврда унинг гўшти 1.5 баробардан ва озиқ моддалар 3 баробар кўпаяди.

Ўртача битта катта ёшдаги молга кунига 70-80 кг, ёш молга 45-50кг жом, катта ёшдаги молларга 80-90 л, ёш молларга 60-65 л барда берилади. Бундан ташқари ёш молларга жами 100 кг, катта ёшдагиларга 130 кг атрофида ем бериш керак.

Туллайдиган қўйларни яхши ривожланишини соғлом қўзи олиш учун қиш ойларида, ерта баҳор фаслида уларга юқори сифатли дағал хашак, аминокислота ҳар бир қўзи хисобида 40 кг сўли ва 20 кг кунжара шарбат тайёрланади. Сўли устига қайноқ сув солинади ва пиширилади. Пишиб етилгач шарбати сузиб олинади. Кунжарани ҳам 1-2 соат қайнатиб шарбати сузиб олинади. Шарбат ҳар бир қўзига 300гдан ичирилади. Қиш даврида ҳар бир совлиққа 2кг дағал хашак, 35-40 кг ем, қўчқорга еса 2.5 пичан едириш керак.

Ҳар бир тур ҳайвонга ёшига ва бошқа хусусиятларига қараб, мавжуд озуқа базасини ҳисобга олган рацион тузиш ва шу асосида озиқлантириш чорвачилик соҳасида катта ютуқларга олиб келади.

Рацион тузишда биринчидан мазкур ҳайвон турига керакли меъёрдаги тўйимли моддалар билан таъминлаш, шу билан бирга хўжалик имкониятида бор бўлган озуқаларда фойдаланиш ва энг асосийси бериладиган озуқаларнинг қиймати яъни рационнинг таннархи арзон бўлиши арзон бўлиши талаб этилади. Ушбу талабларга жавоб берадиган рацион оптимал ҳисобланади. Ратцион тузиш жараёни кўп вариантли масала бўлиб, улар ичидан энг мақбулини танлашда замонавий моделлаштириш ва ахборот-коммуникатсия технологиялари усуллари ёрдамида ҳисоблаш мақсадга мувофиқдир.   Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.