Чорва моллари учун оптимал ратсион тузишда ахборот коммуникатсия технологияларини қўллаш

Озуқа турлари, уларнинг тўйимлилиги ва ратсион таркиблари 

Табиий ҳолда сунъий йўллар билан олинадиган, ҳайвонлар физиологик ва маҳсулдорлик талабларни қондириш учун истеъмол қилинадиган озуқа воситалари-ўсимликлар, озиқ-овқат чиқиндилари минерал моддалар, махсус тайёрланган аралашмалар ҳамда озуқа припаратлари ва ҳоказоларга озуқа деб юритилади. Тўғри озиқлантириш бу чорвачиликни ривожлантириш, чорва маҳсулотларини янада кўпайтириш, сифатини ошириш, уларнинг наслдорликларини яхшилаш тадбирларидан энг муҳимларидандир.

Етиштириш ёки бошқа манбаларига қараб озуқа бир қанча гуруҳга бўлинади: ўсимлик  маҳсулотларидан олинадиган озуқалар; ҳайвон маҳсулотларидан олинадиган озуқалар; минерал озуқалар; микробиология ва кимё саноати ёки синтиз маҳсулотлари ва ҳоказо.

Бизнинг Республикамизда чорвачиликда фойдаланиладиган асосий озуқа воситаларини қуйидагича гуруҳлаш мумкин:

  • ширали озуқалар-барча кўк ўт, силос, сенаж, илдизмевалилар, полизчилик ва сабзавотчилик маҳсулотлари ва уларнинг чиқиндилари;
  • дағал озуқа-пичан, пахол, самон ва ҳ.к.
  • консентрат озуқалардан ва унинг чиқиндиларидан, омихта ем, кунжара, широт, тегирмон чиқиндилари.
  • Чорвачилик маҳсулотларидан олинадиган озуқалар-сут ва сут маҳсулотлари, гўшт, балиқчилик саноат чиқиндилари, паррандачилик ва пиллачилик корхоналари чиқиндилари.
  • минерал озуқалар-ош тузи, бўр, фосфат ва ҳар хил макро ва микро элемент тузилади.
  • оқсиллар (аминокислоталар) витаминли қўшимчалар, фермент припаратлари, гармонсимон моддалар ва бошқалар.

Ўсимлик маҳсулотларидан иборат озуқаларни қуйидаги турларга бўлиш мумкин:

  • кўк ўт, кўк поя ва беда;
  • силос
  • синаж
  • дағал хашак
  • полиз екинларининг меваси
  • дон озуқалари
  • илдиз мевали озуқалар
  • саноат чиқиндилари
  • омихта емлардан иборат.

Ерда униб чиқадиган, хайвонларга яйловда, дала-даштларда ўтлатадиган ёки ўрилиб бериладиган кўк массаларига кўк озуқа деб айтилади.  Кўк ўт таркибида органик моддалар 70% дан юқори ва протеин 80% гача бўлади. Табиий ва маданий яйлов ўтларидан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан катта самара беради. Республикамизда силослардан кўп фойдаланилади. Силоснинг афзаллиги шундан иборатки, ўзининг тўйимлилиги ва биологик хусусияти жихатдан силос кўк ўтдан кам фарқ қилади. Силосланган озуқада шакар 90%, оқсил 50%,гача камаяди. Силосда 2.5-2.8 ик кислаталар бор.

Сўлдирилган кўк ўтлардан, масалан маккани консерватсиялашдан силос ҳосил қилинади ва и амалда кенг қўлланилади. Кўк беда тайёрланганда синажда протеин 6.9%ни ташкил этади.

Озуқани силослаш ва синажга босишда кимёвий консерватдан кенг фойдаланилади, ўришда ўтлардан  биокимёвий ва микробиологик жараёнларни камайтиради ва фойдасиз микроблар ривожланиши тўхтайди. Илдизмевали ва полиз маҳсулотлари ширали озуқаларга киради ва улар бизнинг шароитда қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари қишги ратционида бўлиши керак. Жумладан лавлаги ҳайвонларни енгил ҳазмланувчи угливод нисбатини ва бошқа озуқаларни ҳазмланишини яхшилайдиган пархезли озуқадир. Қовоқ қимматли озуқавий хусусияти билан лавлагидан афзал ҳисобланади. Қовоқда 0.8% ҳазм бўлувчи протеин, 0.3% ёғ, 0.7% кличатка, 4.9% АЕМ сақланади. Сабзини барча ҳайвонларга едириш мумкин, у сигирлар сутига ёқимли таъм ва мойига чиройли сариқ ранг беради. Қовоқ ва озуқавий тарвуз сутдор сигирлар учун ва бурдоқидаги моллар учун яхши озуқа ҳисобланади. Дағал хашаклар энг кўп тарқалган пичан тайёрлаш ҳисобланади. Пичаннинг 1 кг да 0.5 гм озуқа бирлиги, 120гм ҳазмланувчи протеин ва 30-50 мг/кг каратин бўлади. Тариқ, арпа ва сутли похоли юқори тўйимликга эга.

Чорва молларини озиқлантиришда қўлланиладиган уруғли дон ва унинг чиқиндиларини консентрат озуқа дейилади. У3 гурухга бўлинади. Угливодларга бой бошоқлилар; протеинларга бой дуккакли; ёғ ва протеинга бой ёғдор экинлар дон маҳсулотлари.

Чорвачиликда озуқа сифатида турли чиқиндилар, техникавий чиқиндилар, ёғ саноати чиқиндилари, крахмал саноати чиқиндилари ва пива саноати чиқиндилари, қанд лавлаги  саноати чиқиндилари, парранда пати шу кабилар ҳам ишлатилади. Чорва молларининг жумладан қорамолларнинг физиологик талабларини қондириш ва уларнинг маҳсулдорлигини оширишда омихта емнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Ундан турли озуқа воситалари тайёрланиб, ҳайвонларни тўймли моддаларга бўлган талабини қондиради. Омихта емнинг 1 сентнери шунча миқдордаги донга нисбатан қўшимча равишда 25-30 кг сут ва 3-4кг гўшт етиштириш имконини беради.

Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг турли хил тўйимли моддаларга бўлган талаби қондирилганда, уларнинг нормал яшаш имконияти яратилади, нормал физиологик ҳолатини доимо сақлайди, сифатли насл беради ва х.к. Бунга еришиш учун тана жисмини қондира оладиган ёки маҳсулдорлигини оширишга қаратилган озиқ тури ва мэъёри билан таъминлаш зарур.

Барча турдаги ҳайвонлар учун хам озуқа ратциони одатда ҳар бир бошга алоҳида ёки бир хил ёш, маҳсулдорлиги, тирик вазни, озиқ моддаларга еҳтиёжи бир хи бўлган моллар гуруҳга битта тузилади. Ратцион таркибидаги озуқалар молларни тирик вужудини етарли миқдорда қуруқ модда ва унинг таркибидаги озиқ моддалар: озуқа бирлиги, протоин, калций, фосфор, ош тузи, каратин ва етарли қувват билан таъминланишини тегишли мувозанатда  сақлаб туриш керак. Тузилган рацион бундай талабга жавоб бера олиши озиқ мувозанати дейилади.  Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.

Давоми бор…..