Чорва молларини боқиш ва озиқлантириш

Сигирларни боқишда уларнинг сут махсулдорлиги хисобга олинади. Бинобарин, лактация мобайнида соғиб олинган сут миқдорига кўра уларга бериладиган ем-хашак нисбати қуйидагича бўлиши мумкин

 

Сут миқдорига кўра озиқ турларининг тақсимланиши (%)

1-лактациядаги сути Дағал озиқлар Серсув озиқлар Кўк ўт (беда) Еи ёки омухта ем
3000 18 32 30 20
4000 14 29 27 30
5000 13 27 25 35

 

Соғин сигирларни боқишда уларнинг сут махсулдорлиги максимум даражага етгунча рациони сифатига ва таркибига алохида эoтибор бериш талаб этилади. Айниқса улар туққандан кейин 2-3 кун мобайнида бундай тадбирларни қўллаш фойдалидир. Сигирларнинг сутини ва айниқса сутини ёғини оширишда емнинг фойдаси катта. Бинобарин, норма асосида бериб боришга эoтибор кучайтирилиши керак.Сигирлар қанча серсут бўлса, уларга шундай кўп ем бериш керак.

 

Хар килограмм сут учун тавсия этиладиган ўртача ем миқдори

(УзНИИЖ маoлумоти, 1979)

Сигирларнинг суткалик ўртача сути (кг) 1 кг сут сарфланадиган ем миқдори (г)
10 кг гача бўлганда 100 гача
10-15 кг -”- 100-150
16-20 кг -”- 160-200
21-25 кг -”- 250-300
25 кг дан ортиқ бўлганда 300-350

 

Агар сигирлар сутидан чиқиш даврида ориқ бўлса, уларнинг рационини 1-2 озиқ бирлигига кўчайтириш тавсия этилади. Бинобарин, хар бир озиқ бирлиги хисобига қўшимча равишда 110-120 г хазм бўладиган протеин, 9-10 г калpций, 5-6 г фосфор ва 40-50 кг каротин бериш лозим. Акс холда улар эмбриони суст ривожланади ва умумий физиологик холатига путур етади.

Соғин сигирларни боқишда улардан олинадиган сут ва ёғ миқдоирини хисобга олиш мақсадга мувофиқдир. Шунга кўра улар организми учун зарур бўлган химиявий элементлар миқдори ва умумий озиқ бирлиги планлаштирилади.

Сигирлар рационидаги қуруқ модда миқдори хар 100 кг га ўртача 3,0-4,0 кг ни ташкил этиш мумкин. Клетчатка сигирлар ошқозинад овқат хазм бўлишини нормаллаштиргани учун унинг миқдори 18-24,5% гача (қуруқ моддага нисбатан) бўлиши мумкин.

 

2.Рациондаги ем-хашакнинг тўйимлилигини ошириш

Соғин сигирлар рационида оқсилга бой озиқлар кўпроқ бўлиши мухим ахамиятга эга. Бу тажрибада исботланган. Масалан, А.Н.Швабе тажрибасига кўра, сигирлар рационидаги озиқлар таркибида протеин (оқсил) миқдори талаб этилганга нисбатан 25-30% оширилса, биринчидан, уларнинг сути 10%, сутининг ёғи ва оқсили 0,2-0,3% хамда сутидаги қуруқ моддалар 0,3-0,5% ортган ва аксинча, агар ем-хашакнинг сифати паст, унда протеин ва (оқсил) етарли даражада бўлмаса, у холда сут миқдори 20%, ёғ ва оқсил 0,3-0,4%, қуруқ моддалар 0,7-0,9% га камайиб кетган. Лекин рациондаоқсилга жуда бой бўлган озиқлар миқдорини кўпайтириб юбориш хам ижобий натижа бермайди. Масалан. А.С.Солун фикрича, бундай вақтда сигир ошқозонида озиқлар суст ачийди, сирка кислота хосил бўлиши камаяди ва ичакларда шимилиши учун талаб этилган озиқ тайёр холда келмайди, пировардида, сутнинг ёғи хам камайиб, оқсилнинг асосий қисми ахлати билан (фойдасиз холда) ташқарига чиқариб юборилади.

И.С.Попов фикрича, сигирлар рационида лизин, фенилаланин, гистидин, метионин, аргинин, валин ва триптофан каби аминокислоталарнинг етарли бўлиши катта ахамиятга эга. Чунки бумоддалар мухим хаётий ахамиятга эга эканлиги исботланган.

Кейинги йилларда айрим илғор хўжаликларда, моллар рационида оқсил етишмаса, ем-хашакка таркибида азот бўлган синтетик моддалар қўшиб юборилмоқда ва бу яхши натижа бермоқда. Жумладан, карбомид (мочевина), аммоний сулpфат асосий синтетик моддалар хисобланади. Лекин бу усул қанча кенг қўлланилмасин, хайвонлар рационидаги табиий оқсилнинг фақат маoлум бир қисми ўрнини тўлдиради холос.

Карбамиддан турли хўжаликларда турлича фойдаланилади. Масалан, хавойн учун талаб этиладиган карбомид суткасига икки ёки уч қисмга бўлингани холда улар озиғига қўшиб берилади. Айрим хужаликларда силос бостириш вақтида хам кўк массага карбамид қўшиб силослаш ёки майдаланган беда пичани ёки сомон каби озиқларга карбомид эритмаси сепилган холда улар ивитиб ва юмшатиб берилади. Бунинг натижасида ем-хашак таркибидаги протеин 4 марта кўпайган, бинобарин, сутнинг оқсили 3,3% гача, ёғи 3,7% гача, қуруқ моддалари 12,6% гача ортганлиги аниқланган.

Ем-хашакнинг сифати ва таркиби. Соғин сигирларга қанча кўп хилма-хил ем-хашак берилса, уларнинг сути кўпайиши хаммага маoлум. Лекин уларнинг тўйимлилиги, сигирларнинг махсулдорлиги, физиологик холати ва кўпинча индивидуал хусусиятлари хисобга олинмаганлиги сабабли, уларнинг махсулдорлик имкониятлари тўла рўёбга чиқарилмайди.

Маoлумки соғин сигирлар истеoмол қилган ем-хашакнинг бир қисми сут хосил бўлишига сарфланса, бир қисми организмдакуч-қувват (энергия) хосил бўлиши учун, ян бир қисми эса, эхтимол улар эмбрионининг ривожланиши учун фойдаланилади.Масалан, бир йилда 8000 кг сут соғиб олинадиган сигир организмида сут билан бирга 10 кг калий, 8,5 кг калpций, 7 кг фосфор, 4 кг натрий, 3,5 кг олтингурут, 1 кг магний ва турли моддалар ташқарига чиқарилиши аниқланган. Шунинг учун хам сигирларга бериладиган ем-хашак мумкин қадар турли минерал моддаларга бой, сифатли ва тўйимли бўлиши керак. Бунда, биринчи галда, соғин сигирлар рационини улардан соғиб олинган сут таркибидаги оқсил ва ёғ миқдори оз кўплигига қараб бойитишмақсадга мувофиқдир. Соғин сигирларга нимширин ёки хашаки лавлаги бериб боқилганда уларнинг сути кўпайиши билан биргаликда сути таркибидаги ёғ, оқсил, қанд ва бошқа моддалар хам анча кўпаяди.

 

  1. Бузоқларни боқиш ва парвариш қилиш

Бузоқларни боқиш ва парвариш қилиш қорамол подасини соғлом, сермахсул сигирлар ва юқори кўрсаткичга эга бўлган бақувват наслдор буқалар билан тўлдиришда мухим ахамиятга эга. Умуман бузоқлар хар бир ферманинг йўналиши, етиштириладиган махсулот тури ва ишлаб чиқаришнинг конкрет мақсади хамда шароити хисобга олинган холда боқиб парвариш қилинади.

Биринчи усул – бузоқларни онасидан ажратиб боқиш. Бу усул асосан барча сут-товар фермаларида қўлланиладиган прогрессив усул хисобланади. Бунда бузоқлар туғилганидан сўнг 5-10 кун давомида ўз онасининг оғиз сутидан бахраманд бўлади. Сўнгра улар махсус катакларга олинади ва группалаб боқилади. Оғиз сути биринчи марта бузоқлар туғилганидан кейин 1-2 соат ўтгач 1-1,5 кг миқдорида берилади. Уларни озиқлантиришда олдин лаблари, бурун ва юзи яхшилаб артилади. Янги туғилган бузоқларга дастлабки кунлари оғиз сути мухсус резинка сўрғичлар ёрдамида кунига 5-6 марта берилса, сўнгра кунига 4 марта аниқ белгиларланган вақтларда (кун тартиби асосида) берилади. Бунда бузоқлар хамма вақт бир хил миқдордаги сутни якка холда олиши мумкин. Бериладиган оғиз сути ёки соғиладиган сутнинг температураси 370, тоза ва сифатли бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Агар бузоқлаган сигирнинг елини касал бўлса ёки сутининг сифати талабга жавоб бермаса, у холда бир вақтда туққан ёки туғишига кўра бир икки кун фарқ қилган сигирларнинг сути ичирилади.

Бузоқларга туғилган куни 5-7 кг атрофида оғиз сути ичирилиши яхши натижа беради. Беш кунлик бўлганда 6-10 кг гача кўпайтириш мумкин. Умуман, биринчи беш кун ичида уларга 3-45 кг оғиз сути ичирилса, хар томонлама яхши натижа беради.

Бузоқларни кўп миқдорда, фақатсигир сути билан боқиш иқтисодий жихатдан унча кўп фойда келтирмайди. Бинобарин, уларни сунoий сут, серсув ва дағал озиқлар билан таoминлаш иқтисодий самарадорликка эришишда анчагина афзалликларга эга. Бундай тадбирларни бузоқ туғилгандан сўнг учинчи декададан бошлаш лозим. Бунинг учун бериладиган сигир сутининг миқдори оз-оздан камайтирилиб унинг ўрнига ёғи олинган суи ва сунoий сут миқдори кўпайтирилиб борилади. Ўзбекистон шароитида хар бир бузоқ учун ўсиши ва ривожланиш процессида (6 ойда) 200-500 кг сигир сути ва 800-200 кг сунoий сут бериш тавсия этилса, Ўзбекистон шароитида таркиби химиявий элементлар ва витаминлар билан бойитилган сунoий сут миқдорини кўпайтирил натижасида бериладиган табиий сут миқдорининг деярли 40-50% га камайтириш мумкин.

Икинчи усул – ажратиб эмиздириб боқиш. Бу усул энг қадимги усул бўлиб, бунда сигирни соғишдан олдин соғиш вақтида ва сут соғиб бўлингач ёнига бузоқ қўйиб юборилади. Сигири бўлган барча хонадонлар хам шу усулда бузоқ боқадилар ва парвариш қиладилар. Бу усул хозирги вақтда деярли хўжаликларда қўлланилмайди.

 


  1. 6 ойликдан 2 ёшгача бузоқларни боқиш

Бузоқлар 6 ойлик бўлганда эркаклари урғочилардан ажратилган холда махсус хоналарда боқилади. Бунда тўртта группа ташкил этиш назарда тутилади.

Биринчи группада бузоқлар 9 ойлик бўлгунча боқилади.

Иккинчи группада 9 ойликдан 12 ойлик бўлгунча боқилади.

Учинчи группада 12 ойликдан 18 ойлик бўлгунча боқилади.

Тўтинчи группада 18 ойлик ғунажинлар ёки ёш бўлгунча боқилади. Бузоқлар хўжаликда қабул қилинган усулга мувофиқ, боғлаб ёки боғламасдан боқилади.

Насл олиш учун мўлжалланган эркак бузоқларни хисобга олганда, барча группадаги бузоқларга 8-9 рйлигидан бошлаб кўп миқдорда сомон, силос ва илдизмевалар бериб боқиш мумкин. Агар боғлаб боқиш усул қўлланса, бузоқларга суткасига 3 марта ем-хашак берилади. Суни автомат суғоришлардан истаганча ичади.

Кўпгина хўжаликларда олиб бориладиган кузатишларга қараганда жадал кўрсатилган нормативларга асосланилса, бузоқлар соғлом, бақувват ва юқори махсулдор бўлиб ўсар экан. Уларга сунoий сут берилса, 180-200 кг соф сут тежалади.

қорамоллар ўсиши ривожланишида хар бир килограмм семириши хисобига сарфлайдиган озиқ бирлиги миқдорининг ортиб бориши аниқланган.

Ем-хашакнинг сифати қанча паст, таркибида химиявий элементлар, айниқса протеин кам бўлса, молларнинг хар килограмм семириши учун шунча кўп озиқ сарфланади.

Бузоқлар соғлом ва бақувват бўлиб ўсиши учун уларни узлуксиз ош тузи билан таoминлаб туриш тавсия этилади. Бунда 1-6 ойлик бузоқларни хар 100 кг вазни хисобига суткасига 12 г, 6 ойликдан катта бузоқларга 10 г дан ош тузи талаб этилади.

 

5.қорамоллардан олинадиган махсулот турлари

қорамоллардан олинадиган асосий махсулот – сут ва гўшт хисобланади. Тери, ички органлари, жуни ва шох-туёқлар қўшимча махсулотдир. Оз даражада бўлса-да, айрим районларда хўкизлар транспорт вазифасини бажаради.

қорамоллар махсулотининг миқдори ва сифати фақат зотлараро фарқланмайди, хатто зот ичида хам маoлус ўзгаришларга эга. Бинобарин кўплаб сифатли ва арзон махсулот етиштириш жуда кўп фактор ва тадбирларга боғлиқ бўлади. Шунинг учун қуйида улар устида қисқача тўхталиб ўтамиз.