Чорвачиликда наслчилик ишлари, зоотехникавий ҳисоб-китоб ишлари

Картинки по запросу коровы

Чорвачиликни тобора жадаллаштириш, наслчилик ишини самарасини оширишга қаратилган бўлиб, зотлар ва подаларни жадаллаштиришни талаб қилади. Мавжуд зотларни генетик потенциалини ошириш мақсадида, янги линиялар яратиш, янги зотлар яратиш учун, йирик масштабли селекцияни ташкил қилиш, эмбрионларни кўчириш (трансплантасия) учун чет элдан келтирилган машҳур зот буқаларидан фойдаланиш лозим.
Ҳозирги вақтда республикада янги ва ягона наслчилик хизмати ташкил қилинган. Бу ташкилот ҳозирги замон фан ютуқларидан фойдаланган ҳолда бутун кучни молларнинг генетик потенциалини кўтариб, маҳсулдорликни ошириб маҳсулот сифатини яхшилаш ва иқтисодий самарасини кўтаришга қаратилган.
Чорвачиликни индустрилизасиялаштириш, биотехнологияни қўллаб наслчилик ишини кўтариш республикада қишлоқ хўжалиги фанлар академияси раҳбарлигида бўлиб, чорвачилик илмий текшириш институти, селекцион марказлар ва наслчилик хўжаликларида олиб борилади. Бу хўжаликларда йиғғилган, тўпланган наслчилик иши бўйича ма`лумотлар генетика, математик таҳлиллар қилиниб, кўп йиллик наслчилик селекцион дастур тузилади.
Селекцион марказлар наслчилик хизматида бўлиб, зотлар бўйича (советлар) кенгаш ташкил қилиб, наслли эркак ҳайвонларни ўз авлодининг сифати бўйича баҳолаш ишлаини олиб боради. Республика наслчилик иши бирлашмалари вилоят, туман бирлашмалари билан наслчилик хўжаликлари ишини бошқариб боради.
Бу ташкилотларда наслчилик ишини яхшилаш бўйича чет эллардан келтирилган зотли моллар билан наслчилик хўжаликларини таъминлаш ва сун`ий уруғлантиришни яхши йўлга қўйиш ишлари юклатилган.
Наслчилик заводлари – наслчилик хўжаликларининг олий шаклидир. Улар зотни такомиллаштиришни ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу заводларда эски линиялар урғочи ҳайвон оилалари ва ҳайвонларнинг завод типлари такомиллаштирилади ва янгилари яратилади.
Наслчилик заводлари – сунъий уруғлантириш станцияларини ва бошқа наслчилик хўжаликларини юқори қимматли наслдор эркак ҳайвонлар билан таъминлаб турилади. Наслчилик заводларида кўпинча машҳур уруғбошиларни инбридинг усулида урчитиш қўлланилади. Бу эрда жуда пухта зоотехникавий ва наслчилик ҳисоботи юритилади. Ихтисослашган наслчилик хўжаликлари – қимматли наслдор эркак ва урғочи ҳайвонларни ўстириш, уларни сотиш билан шуғулланади. Бу эрда олиб бориладиган наслчилик ишлари наслчилик заводларидаги мақсадни кўзда тутади.
Жамоа хўжалигидаги наслчилик фермаларидаги наслчилик ишлари урғочи ҳайвонлар подасини яхшилашга қаратилган.
Зотларни туманлаштириш улардан келгусида тўғри ва самарали фойдаланишни кўзда тутади. Барча зотларни зоналар, вилоятлар ва туманлар бўйича тарқатиб урчитиш муҳим давлат тадбири ҳисобланиб, режалаштирилган ҳолда наслчилик ишини яхшилашга қаратилган. 1930 йилдан бери давлат томонидан ишлаб чиқилган барча ҳайвон турлари бўйича уларни туманлаштириш режаси тузилган.
Чорвачиликни жадаллаштириш барча зотларни такомиллаштиришни, янги зотларни яратишга мажбур қилади. Бу ишлар икки йўналишда бориши лозим:
1. Барча мавжуд зотларни чет эллардан келтирилган машҳур наслли эркак ҳайвонлар билан яхшилаш, янги зотлар яратиш;
2. Барча мавжуд зотлар орасида-ичида танлаш- саралаш ишлари олиб бориб юқори маҳсулдорли-наслли текширилган, яхшиловчи эркак хайвонлари билан урчитиш.
Бу ишни амалга оширишда мустаҳкам озиқа базасини тиклаш лозим.
Наслчилик китоблари ва уларни юргизиш.
Мамлакатимизда хозирги вақтда наслчилик китобларининг қуйидаги шакллари мавжуд:
1. Завод наслчилик китоблари: бундай китоблар наслчилик хўжаликларида наслдор ҳайвонлар учун юритилади.
2. Давлат наслчилик китоби (ДНК); бу китоб муайян стандартга жавоб берадиган барча наслдор ҳайвонлар ёзилади.
3. Юқори маҳсулдор ҳайвонлар китоби: бу китобга тегишли зотнинг энг яхши ҳайвонлари ёзилади.
4. Вилоятларда, сун`ий уруғғлантириш ва наслчилик бирлашмаларида вақти-вақти билан нашр қилиб туриладиган, наслдор эркак ҳайвонлар каталоглари.

5. Наслчилик иши ва сунъий уруғғлантириш бўйича бюллетенлар. Бу бюллетенлар Ўзаро Иқтисодий Ёрдам Кенгашининг қишлоқ хўжалиги бўйича доимий комиссияси томонидан нашр қилинади. Бюллетенда энг машҳур наслдор эркак ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинади.
ДНК ҳар бир зот бўйича олиб борилган. Зоотехник ва наслчилик ҳисоботлари асосида юритилади. 1 класс талабларига жавоб берган ҳайвонлар ДНКга ёзилиш учун стандарт бўлиб хизмат қилади. У ёки бу ҳайвон зотлари устида иш олиб бориладиган наслчилик ишларини ташкил этишда ёрдам кўрсатиш учун зотлар бўйича кенгашлар (советлар) тузилади.
Кенгашлар вазифалари: Зот устида олиб борилаётган наслчилик ишлари режасини тузиш; зот ичида янги завод типлари, линия ва оилаларни вужудга келтириш услубини тузиш ва кўриб чиқиш; эркак ҳайвонлар наслининг сифатига қараб синаш ишларини ташкил этиш; наслчилик заводларида ҳамда наслчилик фермаларидан олинган наслдор ёш молларни ўстириш ва тарқатиш режаларини кўриб чиқиш; муайян чорва моли зоти устида наслчилик ишлари олиб борувчи айрим наслчилик заводлари бўйича наслчилик ишлари режаларини тузиш ва кўриб чиқиш; ДНК ва эркак ҳайвонлар каталогларини нашр этиш учун ма`лумот тайёрлаш; зотнинг янги стандартларини тасдиқлаш; зотдор эркак ҳайвонлардан фойдаланиш масаласини кўриб чиқиш ва тегишли қарорлар қабул қилишдир. Наслчилик хўжаликлари тармоғғи давлат наслчилик заводлари, жамоа хўжалиги наслчилик фермалари, давлат наслчилик бирлашмалари ва ҳайвонларни сун`ий уруғғлантириш станцияларини ўз ичига олади.
Давлат наслчилик бирлашмалари ва наслчилик станцияларнинг асосий вазифалари ўзи жойлашган зоналарда урчитилишга тегишли зотларга мансуб ҳайвонларни такомиллаштириш ишларини ташкил қилиш.
Наслчилик хўжаликларда ва наслчилик фермаларда наслдор эркак ҳайвонлардан зотни такомиллаштириш режасига биноан, хусусий ва гуруҳлаб саралаш асосида фойдаланилади.
Ипподромлар-зотдор айғирларнинг наслининг сифатига қараб баҳолаш ҳайвонларнинг ишчанлигига қараб танлаш, ёш ҳайвонларни эса ўстириш усулларига баҳо бериш юзасидан тегишли ишлар олиб боради. Бу жойларда йўртоқи ва чопқир отлар тренинги ҳамда синови ўтказилади. Бу эрга от заводлари ва бошқа йилқичилик хўжаликларидан 2-2,5 ёшдаги тойлар синаш учун келтирилади. Йўртоқи биялар ипподромларда 4-5 ёшгача, айғғирлар 6-8 ёшгача миниладиган отларнинг биялари эса 3-4 ва айғирлари 4-6 ёшгача синалади.
Кўргазма ва маросимлар, я`ни ҳайвонларни намойишга олиб чиқиш зотларни такомиллаштиришда мухим аҳамиятга эга.
Ҳозирги вақтда республикада янги ва ягона наслчилик хизмати ташкил қилинган. Бу ташкилот ҳозирги замон фан ютуқларидан фойдаланган ҳолда бутун кучни молларнинг генетик потенциалини кўтариб, маҳсулдорликни ошириб маҳсулот сифатини яхшилаш ва иқтисодий самарасини кўтаришга қаратилган.
Селекцион марказлар наслчилик хизматида бўлиб, зотлар бўйича (совет) кенгаш ташкил қилиниб, наслли эркак ҳайвонларни ўз авлодининг сифати бўйича баҳолаш ишларини олиб боради. Республика наслчилик иши бирлашмалари вилоят, туман бирлашмалари билан наслчилик хўжаликлари ишини бошқариб боради.
Наслчилик заводлари – наслчилик хўжаликларининг олий шаклидир. Улар зотни такомиллаштиришни хал қилувчи аҳамиятга эга. Бу заводларда эски линиялари урғочи ҳайвон оилалари ва ҳайвонларнинг завод типлари такомиллаштирилади ва янгидан яратилади. Наслчилик заводлари – сун`ий уруғлантириш станцияларини ва бошқа наслчилик хўжаликларини юқори қимматли наслдор эркак ва урғочи ҳайвонлар билан таминлаб туради.
Чорвачиликда ҳисоб-китобни тўғри ва аниқ юритиш наслчилик ишининг асосий омилларидан ҳисобланади. Бу иш ферма мудири ва зооинженерлар, уларга тегишли одамлар зиммасига юклатилади. Ҳисоб-китоб ишларининг ноаниқлиги ферма рахбарларининг катта камчилиги деб топилади. Фермадаги молларни танлаш ва саралаш ишларининг муваффақиятли бажарилиши уларнинг ҳар бирига хос бўлган кўрсаткичларни аниқ ҳисобга олиб бориш билан чамбарчас боғлиқдир. Наслчилик ишида икки хил ҳисоб китоб бошланғич ва якунловчи ҳисоботлардан иборатдир.
Бошланғғич ҳисоб-китобларга: сигирлар уруғлантирилиши, сутдан чиқарилиши, туғилганлик ҳақида ёзиладиган журнал, бузоқларнинг ўсиши, ҳар қайси сигир сут миқдори, сутдаги ёғғ проценти (%), уларнинг сут бериш тезлигини ҳисоблаб, ёзиб бориладиган журналлар, молларнинг вазни ва гавда ўлчамлари, уларни боқиш ва бонитировка қилиш ведомостлари киради.
Якунловчи ҳисоб-китоб формаларига: сигир ва буқаларнинг хусусий карточкалари, завод наслчилик китоби ва бошқа селекция ишларининг ҳолатини анализ қилиш учун электрон-ҳисоблаш машинасига тайёрланадиган махсус туғилгандаёқ номерланади ва шу номер билан хилма-хил формаларга ёзилади. Бу номер ҳайвон умрининг охиригача сақланиб қолади. Номерлар 1 дан 9999 гача бўлиб, кейин яна қайтадан 1 дан бошланади.
Қорамолчиликда ҳайвонларни номерлашнинг хилма-хил усуллари қўлланилади. Масалан, қулоқ қиррасини кесувчи омбир билан ўйиб олиш, татуировка-игналар воситасидан, сирға тақиш, биркалар тақиш, шох ёки туёқларини куйдириш, суюқ азот воситасида музлатиш ва моллар бўйнига номер осиш ва ҳоказо. Булар орасида ҳозир энг кенг тарқалган усул татуировка игнаси воситасида туш рангини қулоқнинг жуни камроқ жойига суқиб номерлашдир. Тўғғри ва аниқ номер хайвон умрининг охиригача сақланади. Бу усулнинг камчилиги шундаки, қўйилган номерни ўқиш учун молни ушлаб, қекжғининг ички томонини ағғдариб, қараш керак бўлади. Бу албатта анча қийин иш. Шу сабабли кўпинча татуировка воситасида номерланган моллар қекжғига пластмассадан ясалган номерлар ёзилган қўшимча исрғға, бирка, тугмалар қўйилади. Ёш молларни сигирлар подасига ўтказишда, уларнинг қекжғидаги номери ўнг шохига қўйдирилиб ёзилади. Наслчилик китобига ёзилган сигирларнинг ўша китобидаги номери уларнинг чап қулоғғига ёки чап шохига қўйилади.
Товар фермаларидаги молларни номерлашда, уларнинг қулоғидан махсус қайчи билан озгина қийиб олиб ташлаш усули қўлланилади. Масалан, ўнг қекжғининг учидан чимдилиб олинса, – 100, чап қулоғининг учидан олинса – 200, ўнг қулоғининг устидан олинса – 1, чап қулоғининг устидан қийиб олинча – 10, ўнг қулоғининг пастидан қийиб олинса 3, чап қекжғидан қийиб олинса – 30, ўнг қулоғининг ўртасидан тешилса – 400, чап қулоғининг ўртасидан кесилса – 800 ўқилади. Мана шу ҳолда қийиб олинган жойларнинг рақамини қўшиш натижасида молнинг номери аниқланади.

Кейинги вақтда қорамолларни номерлашда совуқдан фойдаланилмоқда. Бундай номерлаш усули қулай ва оғғриқсиз бажарилади. Ваҳоланки номерланаётган ҳайвон уни сезмайди ҳам, совуқ тамғғаси теккан жойлардаги жун оқимтироқ бўлиб ўсади. Совуқ воситасидаги номер ҳайвоннинг ўнг (бўйнига, ёнига, сағрисига) қўйилади. Одатда, бундай номерлар узоқдан ҳам яхши ўқилади. Бунда суюқ азот ишлатилади. Ёш ва ўртача моллар учун ПТЖ-3, вояга этган катта моллар учун эса ПТЖ-4 асбоби ишлатилади. Номерлаш билан 1 вақтда молларга лақаб бериш мумкин. Одатда, лақаблар оддий, аниқ ва қисқа бўлиши ҳам мумкин, 2-та молга бир хил лақаб қўйиш мумкин эмас. Лақаблар чиройли, майин, нозик бўлиши шарт. Масалан: ёввойи, бахт, сулув, қалдирғғоч каби лақаблар қўйилса мақсадга мувофиқдир. Қўпол лақаблар (жинни, ажина, опала, заҳар, офат цингари) бериш ярамайди. Одамга хос, сиёсий, ҳарбий номлар хам моллар учун ишлатилмайди.

Наслчилик ишида ҳисоблаш техникаларини қўллаш.
Ҳисоблаш техникасини қўллаш наслчилик ҳисобот ишларини, моллар бонтировкасини, сун`ий уруғлантириш ҳисоб-китобини ва унинг натижалари кўрсаткичлари ишловини бир неча марта тезлаштиради ва унга сарф бўладиган меҳнатни, вақтни қисқартиради. Лекин ҳисоблаш-машиналаридан, айниқса ҳисоблаш перфорасия ва электрон машиналаридан фойдаланиш, бутун наслчилик ишларининг ҳисоботини, унда ишлатиладиган иш қоғоз намуналарининг системасини тубдан ўзгартиришини талаб қилади.
Ҳисоблаш перфорасия машиналари 1 чи марта чорвачилик институтларининг наслчилик ишларида қўлланила бошлади. Ма`лумки, махсус перфокарталар асосида ишловчи ҳисоблаш – перфорасия машиналари фақат рақамлардан иборат бўлган ахборотни ишлай олади.
Шунинг учун турли сўз билан ифодаланган кўрсаткичлар, олдин махсус шифрлар билан алмашишини, я`ни сўзлар ўрнига рақамлар қўйилиши лозим. Бунинг учун машина станциясига ишлаш учун келтириладиган ҳужжатларда махсус шифрлар қўйилиши лозимдир. Бунинг учун машина станциясига ишлаш учун келтириладиган ҳужжатлар махсус шифрлар қўядиган графалар бўлиши шарт. Наслчилик ишларининг ҳисоботи ҳайвонларнинг индивидуал карточкалари асосида, ҳисоблаш машиналари станциясида ишлаб чиқилса, иш янада осонлашади. Бундай карточкалар моллар бонитировкасининг умумий ҳисоботини (ведомост), буқаларни болаларининг сифатига қараб баҳолашда керак буладиган хамма жадвалларини тузиш учун имкон беради.
Карточкалар наслдор моллар туғилганидан то подадан четлаштирилгунча бўлган, наслдорлик иши учун зарур бўладиган ирсий ва маҳсулдорлик кўрсаткичларини ёзиб бориш учун мулжалланган. Бундай карточкалар махсус картон қоғғозда босмадан чиқарилади ва ишлатиш учун қулайлаштирилган. Улар ҳисоблаш перфорасия – машинасида ишлаш учун мўлжалланган. Наслчилик иши кўрсаткичларини ҳисоблаш-машиналари ёрдамида ишлаш жуда кам вақт ва меҳнат талаб қилади. Масалан, наслчилик иши ва молларининг бонитировкаси маълумотлари қулда ишланса, тахминан 2 ой вақт сарфланади. Агар клавишли ҳисоблаш машинасида ишланса унга 8 кун, ҳисоблаш-перфорасия машинасида 3 кун, Электрон – ҳисоблаш машинаси «Урал»да фақат 1 соат вақт кетади.
Наслчилик ишида ҳисоблаш техникасини кенг жорий этиш, яқин орада, янада кўпроқ самара берадиган янги ҳисоблаш машиналари ихтиро қилишга ҳамда катта машина ҳисоблаш марказларини қуриш учун имкон туғдиради.

 

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт