«Қишлоқ қурилиш банк» филиаллари томонидан аҳолининг шахсий томорқаларида парранда (курка) боқиш мақсадида ажратиладиган микрокредитлар

Асосий тушунчалар:
Шахсий ёрдамчи хўжалик – шаҳарча, қишлоқ, овулларда яшовчи фуқароларга мерос қилиб
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида уй-жой қуриш учун берилган участкаларнинг бир
қисми – томорқада оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида оила эҳтиёжлари учун деҳқончилик,
чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, балиқ маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ҳамда оила
эҳтиёжидан ортиқчасини деҳқон бозорларида сотиш билан шуғулланадиган оилавий хўжалик.
Кредит олувчи – меҳнатга лаёқатли, аҳоли хонадонларида парранда (курка) етиштириш учун кредит
оладиган ва кредит шартномасида белгиланган шартлар асосида олинган суммани қайтариш
мажбуриятини бажара оладиган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахс.
Кредит шартномаси – аҳоли хонадонларида боқиш учун парранда (курка) сотиб олиш мақсадида
кредит бериш тўғрисидаги шартнома.
Тўлов лаёқати – жисмоний шахснинг кредит шартномаси бўйича ўз тўлов мажбуриятларини ўз
вақтида ва тўлиқ бажариш лаёқати.
Кредит мақсади – шахсий ёрдамчи хўжаликка томорқасида боқиш учун парранда(курка) сотиб
олиш.
Кредит миқдори – энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача (бугунги кунда энг кам ойлик иш
ҳақи 149 775 сўм*100=14 977 500 сўм)
Кредит муддати – шахсий томорқада парранда боқиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача
Фоиз ставкаси – Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси
даражасидан юқори бўлмаган миқдорда белгиланади. (бугунги кунда йиллик 9 фоиз).

Аҳолининг шахсий томорқаларида парранда (курка) етиштириш мақсадида кредит олиш учун
қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
· Қарз олувчи томонидан кредит олиш учун тўлдирилган ва имзоланган ариза;
· ариза берувчининг яшаш жойидан берилган маълумотнома ва унинг паспорти нусхаси;
· фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан имзоланган, белгиланган тартибда берилган
санаси ва рақами қайд этилган ҳамда муҳр билан тасдиқланган тавсиянома ва микрокредит
олувчи шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахсда томорқа участкаси мавжудлиги
ҳамда унинг майдони кўрсатилган маълумотнома;
· таъминот турларидан бирини тақдим этиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар.
Кредит таъминоти:
· мол-мулк гарови;
· банк ёки суғурта компаниясининг кафолати;
· юридик ва жисмоний шахс кафилликлари;
· қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта
қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа таъминот турлари.
http://qishloqqurilishbank.uz/uz/individuals/kreditlash/kurka.php © 2018 © Qishloq Qurilish Bank