Эфирмойли экинлар

Эфир мойли экинлар, кашнич, арпабодиён, кора зира, ялпиз, мавракнинг ахамияти, таркалиши, систематикаси, биологик хусусиятлари, етиштириш технологияси

1.Кашнич. Эфирли мойли экинлар гурухига кашнич (кинза), арпабодиён, кора зира, ялпиз, ок зира ва бошкалар киради. Кашничнинг мевасида 1,4-2,1% эфир ва 11-27 % техник мойи булади. Мойи таркибида 60-70 % линалол спирти, кунжарасида 18-20 % мой колади, у матбаачиликда ва тукимачилик саноатида ишлатилади. Кашнич гули асалчил булиб, кукати ва уруги зиравор сифатида озик-овкатда ишлатилади.

Систематикаси: Кашнич соябонгулдошлар – Арiaсеае оиласига, Соrlandurum Satium L. – авлодига мансуб булиб, бир йиллик усимликдир. Кашнич кургокчиликга чидамли, аммо гуллаш давридаги сувни танкислиги хосилни камайтиради.

Уруги 6 0 да униб чикади, майса 10°, совукка чидамайди. Усиш даврининг дастлабки кунларида секин усиб, бегона утлардан шикастланади. Усимликда 7-9 та барг ривожлангандан сунг тез уса бошлайди. Усиш даври – 90-100 кун. Тупрок унумдорлигига талабчан.

Кашнич учун яхши утмишдош кузги дон экинлари, дуккакли-дон экинлари, маккажухори, картошка. Бир экилган ерга 4-5 йилдан кейин кайта экиш мумкин. Кашничдан бушаган ерларга кузги ва бахорги экинлар экилади.

Кузда ер 22-25 см чукурликда хайдалади. Бахорда борона килинади ва 5-6 см чукурликда экиш олдидан культивация килинади. Эрта бахорда кенг каторлаб – 45 см килиб ёки ёппасига каторлаб экилади. Кенг каторлаб экилганда 1,5-1,8 млн, ёппасига каторлаб экилганда 2,0-2,5 млн дона уруг экилади. Экиш чукурлиги 4-5 см булади, экишдан олдин уруги дориланади. Майсаланишдан олдин 1-2 марта ва майсаланишдан кейин борона юргизилади, кенг каторлаб экилганда 2-3 марта культивация килинади. Бегона утларга карши прометрин гербициди ишлатилади. Улар майсаланишдан олдин кулланилади.

Кашнич бир текис етилмайди. Олдин етилган уруг тукилади, шунинг учун 30-40% мева пишганда хосилни йигиш бошланади. Саклаш даврида уруг намлиги 12% дан ошмаслиги лозим.

2.АРПАБОДИЁН. Арпабодиён соябонгулдошлар – Ар1асеае оиласи-га, Аnisum vulgare Саегtn авлодига ва турига мансуб булган бир йиллик усимлик. Мевасида 1,5-3,5% эфир мойи булади, таркибида 80%гача анетол спирти булади. Мойи табобатда, ликёр, спирт ва кандолатчилик саноатида ишлатилади. Уругида 16-20 % техник мой хам булади, у совун кайнатишда кулланилади. Кунжараси юкори туйимли озука хисобланади. Арпабодиён асал берувчи усимлик.

Арпабодиён кенг таркалган усимлик, мингта мевасининг вазни 3,5-4,0 г. булади. Усиш даври 120-130 кун. Хосилдорлиги 1 гектардан 0,5-1,5 т уруг олинган.

Усиш шароитига талабчан, тупрок тоза ва унумдор булиши керак. Эрта бахорда ёппасига каторлаб ёки кенг каторлаб (45-60см) экилади. Ёппасига каторлаб экилганда гектарига 5 млн. дона уруг экилади, кенг каторлаб экилганда 2,5-3,0 млн.дона экилади. Албатта уток килинади, бунда кашнич аралашган булса у хам йук килинади. Арпабодиён бир текисда етилмайди. Гултупламининг урта кисмидаги мевалари етилганда хосил йигилади. Сакланадиган уруг намлиги 12%дан юкори булмаслиги талаб килинади.

3.КОРА ЗИРА. Кора зира соябонгулдошлар – Ар1асеае оиласига, Саrum carvi L авлодига мансуб икки йиллик усимликдир. Биринчи йили ук илдизи ва барг дастаси ривожланади, иккинчи йили мева хосил килади. Гултуплами соябон, мевасида 2та уруг булади, мингта мевасининг вазни 2,3-2,5 г, меванинг таркибида 4-7% мой булади. Унинг таркибига углевод киради, у ликёр ишлаб чикаришда ва парфюмерияда кулланилади. Бундан ташкари уругида 14-16%^ техник мой булади. Уруги зиравор сифатида консерва ишлаб чикаришда ва нон ёпишда кулланади. Яхши асал берувчи усимлик.

Иссикка талабчан эмас, совукка чидамли. Биринчи йили барг дастаси даврида кишлайди, намсевар ва ёругсевар усимлик. Етиштириш технологияси – арпабодиён билан бир хил, эрта бахорда кенг каторлаб 45-60 см экилади. Гектарига 4-5 млн. дона уруг экилади. Экиш чукурлиги 2-3 см. Экинларни парваришлашда катор орасига ишлов берилади, каткалок йукотилади, иккинчи йили эрта бахорда борона килинади. 60% меваси етилганда хосил дон комбайнлари билан йигилади, саклашда уруг намлиги 12% дан ошмаслиги керак.

4.ЯЛПИЗ. Ялпиз (Меnta piperita L.) лабгулдошлар оиласига мансуб илдизпояли куп йиллик усимлик. Ялпиз таркибида 1,5-5,3 % эфир мойи булган барглари учун экилади, бу мой асосан кимматли хушбуй модда  ментолдан иборат. Ялпиз мойи медицинада, парфюмерияда кондитер саноатида ва ликёр  арок ишлаб чикаришда ишлатилади.

Ялпизнинг курук барг хосили гектарига 8-10 ц.ни ташкил этади. Ялпизнинг илдизпояси тупрокка 5-6 см. чукур кириб боради. Пояси тик усади, сершох, буйи 80 см гача етади. Барглари карама-карши жойлашган, майда, чузик, овал- лентасимон, чети уткир арра тишли. Барг томирлари буйлаб жуда куп безчалар жойлашган булиб, уларда эфир мойи хосил булади. Гулининг купчилиги ургочи гуллардан иборат, майда оч пушти, туп-туп булиб бошоксимон сийрак тупгулида жойлашган. Ялпиз яхши гуллашига карамай уруг хосил килмайди. Шунга кура у поясидан купайтирилади.

Ялпиз иссикка кам талабчан усимлик. кор коплами юпка булганда усти ёпилмаса хам кишдан яхши чикади. Илдиз поясидаги куртаклари 2-3%да уна бошлайди. Ёш новдалари 6С совукка бемалол чидайди.

Ялпиз ёругликка талабчан. Усимликлари сояланиб колса, хосили ва таркибидаги эфирмойи хам камайиб кетади. Ялпиз намсевар усимлик. Тупрокнинг дала нам сигими 80% булганда ер усти массаси жуда авж олиб ривожланади. Ялпиз пастликлардаги унумдор тупрокли ерларда яхши етилади. Алмашлаб экишда ялпиз кузги дон экинларидан кейин жойлаштирилади ёки махсус майдонларга экилади. Унга гектар бошига 15-20 тоннадан гунг ва азот 45-60 кг, фосфор, калий 45-60 кгдан гектарига солинади.

Ер 25-27 см чукурликда кузда шудгорланади, эрта бахорда бороналанади ва культивациядан сунг яна бороналанади. Ялпиз илдизпояси эрта бахорда СКМ-3 маркали махсус кучат утказгич машинада каторлаб, катор ораси 45 см ва илдизпоялар ораси 10-12 см килиб экилади. Экиш меъёри гектарига 5-8 кг. Илдизпояларни экиш чукурлиги 7-8 см. Ялпиз экилган майдонларни парвариш килиш ишлари бахорги бороналашдан катор оралари 4-5 марта ишлашдан ва 1-2 культивацияда минерал угитлар (М,Р,К) гектарига 30 кг дан берилади. Ялпиз гуллаш фазасида кайта жихозланган уриш машиналарида уриб олинади. Бу даврда ундан энг куп барг хосили олинади, унинг таркибида эфирмойи хам жуда мул булади. Урилаган ялпиз уюмда бир оз сулитилади ва кейин яхшилаб куритиш учун бостирмага ташиб келтирилади. У ерда усимликнинг барглари поясидан ажратилади. Бу иш махсус машина ёки молотилкада бажарилади. Ялпизнинг намлиги купи билан 11% булган курук барглари кайта ишлаш учун топширилади.

5.МАВРАК. Маврак (Salvia stагеа L.) лабгулдошлар оиласига мансуб куп йиллик ут усимлик. Мавракдан олинадиган эфирмойи упа элик саноатида ва виночиликда куп ишлатилади. Бу мой унинг тупгули таркибида 0,24-0,35% гача булади. Тупгулларининг хосили гектарига 3-4 ц.ни ташкил этади.

Маврак пояси сершох, турт киррали, буйи 100-120 см.гача булади барглари карама-карши жойлашган. Гули оч пушти  бинафша ранг ёки оч-кук гултожли булиб, ярим доирага йигилган. Улар усимлик шохлари учида тупгул-шингил хосил килади. Меваси юзаси силлик булган турттадан ёгоччадан иборат. Маврак иссикка ва намга унчалик талабчан эмас. Уруги 10-12 кунда уна бошлайди, майсалари 6C совукка чидайди катта ёшдаги усимлиги кургокчиликка чидамли булади. Маврак ёругсевар усимлик. Унумдор ва структурали тупрокли ерлар унинг учун энг яхши ер хисобланади. Маврак учун алмашлаб экишга кирмайдиган махсус майдон ажратилади, бу ерга у 2-3 йил давомида экилади. Биринчи йили у тупбарг хосил килади, иккинчи йили поя чикаради, тупгул ва мева хосил килади.

Маврак органик ва минерал угитларга нисбатан талабчан. Унинг хар гектарига 20 тоннадан гунг ва минерал угитлар азот 30-40 кг,фосфор 40-60 кг, калий 40 кг гектарига солинади.

Маврак экиладиган майдонлар 25-30 см. чукурликда хайдалади ва культивация хамда борона килинади. Маврак кеч кузда катор ораси 45-60 см.дан килиб кенг каторлаб экилади. Уруг экиш меъёри гектарига 7 кг. Экиш чукурлиги 2-3 см. 1000 дона уругининг вазни 3-4 грамм. Экинни парвариш килиш ишлари, яъни майса чикариши билан бороналашдан ва катор ораларини 3-4 марта юмшатишдан иборат. Тупгули таркибидаги эфирмойи микдори 0,10-0,12% га етганда СК-4 маркали комбайнда урилади. Бунинг учун гуллаш фазаси бошлангандан тупгулларни анализ килиб борилади. Хосилни йигиб олишнинг энг макбул муддати энг пастки тупгулларнинг уругининг кунгир тусга киришидир.