Ем-хашак жараёнини механизациялаштириш, молларни суғориш, гўнг чиқариш ва сақлаш

Ем-хашак кўпчилик Фермаларда КТУ -10 маркали қурилма ёрдамида даладан ёки ғарамдан келтириб тарқатилади. 1,4-2 м бўлганда РММ-5,0 маркали озиқ тарқатқичдан фойдаланиш мумкин. Лекин РММ-5,0 ўзининг ҳажмига кўра КТУ-10 га қараганда икки марта кичикдир. Айрим вақтларда 2ПТС-4М маркали прицеп ва тележкалардан фойдаланилса ҳам бўлади. Ем (концентрат) озиқлар ТР-350 маркали қўл билан ҳаракатга келтириладиган тележкаларда тарқатилади.

Пичан ва сомон каби дағал озиқлар тоза ва сифатли бўлса, уларни майдаланмасдан бериш мумкин. Дағал озиқларни юклаш, силос ва сенаж ташиш ишларини ПУ-0,5 машинкасида, майдаланган силос ва сомонни ПСК-5 юк ташувчи механизмлар ёрдамида бажариш мумкин.

Ёз ойларида молларни кўкат озиқлар билан таъминлаш учун КПК-1,4, КУФ-1,8 ва КИР-1,5 каби майдалагич-косилкалардан фойдаланиш мумкин.  Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт

Илдизмевали озиқларни ювишда ИКС-5 м, майдалаш учун эса КПИ-4 маркали машиналардан фойдаланилади.

Кейинги йилларда кўплаб комплексларда КТУ-1,0 КТУ-10К, КУТ-3,0 А, РММ-5 маркали озиқ тарқатқичлар ва ПЭ-0,8, ПБ-35, ПСК-5,0 каби озиқ ташувчи ва тарқатувчи механизмлардан фойланилмоқда.

1.Чорва молларини боқиш ва озиқлантириш

Сигирларни боқишда уларнинг сут махсулдорлиги хисобга олинади. Бинобарин, лактация мобайнида соғиб олинган сут миқдорига кўра уларга бериладиган ем-хашак нисбати қуйидагича бўлиши мумкин

 

Сут миқдорига кўра озиқ турларининг тақсимланиши (%)

1-лактациядаги сути Дағал озиқлар Серсув озиқлар Кўк ўт (беда) Еи ёки омухта ем
3000 18 32 30 20
4000 14 29 27 30
5000 13 27 25 35

 

Соғин сигирларни боқишда уларнинг сут махсулдорлиги максимум даражага етгунча рациони сифатига ва таркибига алохида эoтибор бериш талаб этилади. Айниқса улар туққандан кейин 2-3 кун мобайнида бундай тадбирларни қўллаш фойдалидир. Сигирларнинг сутини ва айниқса сутини ёғини оширишда емнинг фойдаси катта. Бинобарин, норма асосида бериб боришга эoтибор кучайтирилиши керак.Сигирлар қанча серсут бўлса, уларга шундай кўп ем бериш керак.

Хар килограмм сут учун тавсия этиладиган ўртача ем миқдори

(УзНИИЖ маoлумоти, 1979)

Сигирларнинг суткалик ўртача сути (кг) 1 кг сут сарфланадиган ем миқдори (г)
10 кг гача бўлганда 100 гача
10-15 кг -”- 100-150
16-20 кг -”- 160-200
21-25 кг -”- 250-300
25 кг дан ортиқ бўлганда 300-350

 

Агар сигирлар сутидан чиқиш даврида ориқ бўлса, уларнинг рационини 1-2 озиқ бирлигига кўчайтириш тавсия этилади. Бинобарин, хар бир озиқ бирлиги хисобига қўшимча равишда 110-120 г хазм бўладиган протеин, 9-10 г калpций, 5-6 г фосфор ва 40-50 кг каротин бериш лозим. Акс холда улар эмбриони суст ривожланади ва умумий физиологик холатига путур етади.

Соғин сигирларни боқишда улардан олинадиган сут ва ёғ миқдоирини хисобга олиш мақсадга мувофиқдир. Шунга кўра улар организми учун зарур бўлган химиявий элементлар миқдори ва умумий озиқ бирлиги планлаштирилади.

Сигирлар рационидаги қуруқ модда миқдори хар 100 кг га ўртача 3,0-4,0 кг ни ташкил этиш мумкин. Клетчатка сигирлар ошқозинад овқат хазм бўлишини нормаллаштиргани учун унинг миқдори 18-24,5% гача (қуруқ моддага нисбатан) бўлиши мумкин.

 

2.Рациондаги ем-хашакнинг тўйимлилигини ошириш

Соғин сигирлар рационида оқсилга бой озиқлар кўпроқ бўлиши мухим ахамиятга эга. Бу тажрибада исботланган. Масалан, А.Н.Швабе тажрибасига кўра, сигирлар рационидаги озиқлар таркибида протеин (оқсил) миқдори талаб этилганга нисбатан 25-30% оширилса, биринчидан, уларнинг сути 10%, сутининг ёғи ва оқсили 0,2-0,3% хамда сутидаги қуруқ моддалар 0,3-0,5% ортган ва аксинча, агар ем-хашакнинг сифати паст, унда протеин ва (оқсил) етарли даражада бўлмаса, у холда сут миқдори 20%, ёғ ва оқсил 0,3-0,4%, қуруқ моддалар 0,7-0,9% га камайиб кетган. Лекин рациондаоқсилга жуда бой бўлган озиқлар миқдорини кўпайтириб юбориш хам ижобий натижа бермайди. Масалан. А.С.Солун фикрича, бундай вақтда сигир ошқозонида озиқлар суст ачийди, сирка кислота хосил бўлиши камаяди ва ичакларда шимилиши учун талаб этилган озиқ тайёр холда келмайди, пировардида, сутнинг ёғи хам камайиб, оқсилнинг асосий қисми ахлати билан (фойдасиз холда) ташқарига чиқариб юборилади.

И.С.Попов фикрича, сигирлар рационида лизин, фенилаланин, гистидин, метионин, аргинин, валин ва триптофан каби аминокислоталарнинг етарли бўлиши катта ахамиятга эга. Чунки бумоддалар мухим хаётий ахамиятга эга эканлиги исботланган.

Кейинги йилларда айрим илғор хўжаликларда, моллар рационида оқсил етишмаса, ем-хашакка таркибида азот бўлган синтетик моддалар қўшиб юборилмоқда ва бу яхши натижа бермоқда. Жумладан, карбомид (мочевина), аммоний сулpфат асосий синтетик моддалар хисобланади. Лекин бу усул қанча кенг қўлланилмасин, хайвонлар рационидаги табиий оқсилнинг фақат маoлум бир қисми ўрнини тўлдиради холос.

Карбамиддан турли хўжаликларда турлича фойдаланилади. Масалан, хавойн учун талаб этиладиган карбомид суткасига икки ёки уч қисмга бўлингани холда улар озиғига қўшиб берилади. Айрим хужаликларда силос бостириш вақтида хам кўк массага карбамид қўшиб силослаш ёки майдаланган беда пичани ёки сомон каби озиқларга карбомид эритмаси сепилган холда улар ивитиб ва юмшатиб берилади. Бунинг натижасида ем-хашак таркибидаги протеин 4 марта кўпайган, бинобарин, сутнинг оқсили 3,3% гача, ёғи 3,7% гача, қуруқ моддалари 12,6% гача ортганлиги аниқланган.

Ем-хашакнинг сифати ва таркиби. Соғин сигирларга қанча кўп хилма-хил ем-хашак берилса, уларнинг сути кўпайиши хаммага маoлум. Лекин уларнинг тўйимлилиги, сигирларнинг махсулдорлиги, физиологик холати ва кўпинча индивидуал хусусиятлари хисобга олинмаганлиги сабабли, уларнинг махсулдорлик имкониятлари тўла рўёбга чиқарилмайди.

Маoлумки соғин сигирлар истеoмол қилган ем-хашакнинг бир қисми сут хосил бўлишига сарфланса, бир қисми организмдакуч-қувват (энергия) хосил бўлиши учун, ян бир қисми эса, эхтимол улар эмбрионининг ривожланиши учун фойдаланилади.Масалан, бир йилда 8000 кг сут соғиб олинадиган сигир организмида сут билан бирга 10 кг калий, 8,5 кг калpций, 7 кг фосфор, 4 кг натрий, 3,5 кг олтингурут, 1 кг магний ва турли моддалар ташқарига чиқарилиши аниқланган. Шунинг учун хам сигирларга бериладиган ем-хашак мумкин қадар турли минерал моддаларга бой, сифатли ва тўйимли бўлиши керак. Бунда, биринчи галда, соғин сигирлар рационини улардан соғиб олинган сут таркибидаги оқсил ва ёғ миқдори оз кўплигига қараб бойитишмақсадга мувофиқдир. Соғин сигирларга нимширин ёки хашаки лавлаги бериб боқилганда уларнинг сути кўпайиши билан биргаликда сути таркибидаги ёғ, оқсил, қанд ва бошқа моддалар хам анча кўпаяди.

 

Молларни суғориш

Кейинги йилларда молларни махсус қурилмалар ёрдамида автоматик суғориш кенг жорий этилмоқда. Масалан, молларни бошоқсиз боқишда ҳар 5-10 бош мол учун ПА-1 маркали автоматик суғоргич (автопоилка)дан 1 дона олинади. Агар моллар боғлаб боқиладиган бўлса, у ҳолда ПА-1 типидаги автоматик суғоргич икки бош сигирга биттадан олинади.

Гўнг чиқариш ва сақлаш

Қорамолчиликни бошқа сохалар каби саноат асосида ривожлантириш молхоналарда тўпланадиган кўп миқдордаги гўнгни ташқарига механизация воситалари ёрдамида чиқариш ва сақлашни тақозо қилади. Мол боқиш ва асраш усулига қараб гўнг чиқариш ва сақлаш ҳам ҳар хил бўлади. Масалан, боғлаб боқишда ТСН-ЗБ, ТСН-1, УН-3 ва УС-15 типидаги транспортёли гўнг чиқариш машиналаридан фойдаланилади. Шунингдек, гўнгни тўғридан-тўғри гўнгхонага чиқаришда ТС-1 ёки УС-10 маркали механизациялардан фойдаланиш мумкин. Суюлтирилган транспорт воситалари бидан бирга НЖН-200 ёки 5Ф-12 типидаги насослардан фойдаланиш керак бўлади.