Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкасини ижарага бериш шартномаси

Фермер хўжалигининг ер билан бўладиган барча муносабатларида қўлланадиган принтсиплар ер Кодексида аниқ кўрсатиб берилган.
Eр Кодексининг асосий принтсиплар қуйидагилардир:
– энг муҳим табиий ресурс, қишлоқ хўжалигининг асоси тариқасида ер фондини асраш, тупроқ сифатини яхшилаш ҳамда унинг унумдорлигини ошириш;
– ерлардан оқилона самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ;
– қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало, сугъориладиган ерларнинг алоҳида муҳоаза этилишини, кенгайтириб боришнинг ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш;
– қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ерларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишни давлат йўли билан ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлаш;
– ерга ва табиий муҳитга зарар етказилишининг олдини олиш, экологик хавфсизликни таъминлаш;
– ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш шаклларининг хилма-хиллиги, ер муносабатлари иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этиш;
– ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш;
– ерларнинг ҳолати ҳақидаги ахборотнинг тўлиқ бўлишини ҳамда ундан эркин фойдаланишга йўл қўйилишини таъминлаш.
Фермер ўз фаолиятида ер Кодекси моддаларидан фойдаланиш механизмлари ёки шарҳлари ёритилган меъёрий ҳужжатлар тўпламидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ. Бу ҳужжатлар у ёки бу моддадан ҳаётда қандай қилиб фойдаланишнинг қоида ва тартибларини белгилайди. Улар Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади ёки Ўзбекистон Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтади.
Масалан, ер Кодексида фермер хўжалигини юритиш учун ер учааткалари бериш деган модда мавжуд. Бу моддани ҳаётга татбиқ этиш учун Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори тасдиқланган «Эр участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўгърисидаги Низом» ва «Эр участкаси фермер хўжалиги томонидан узоқ муддатли ижарага олинишининг намунавий шартномаси» меъёрий ҳужжатларидан фойдаланилади. Чунки ер Кодексида ер участкаларини беришнинг асосий қоидалари ёритилган бўлса, ушбу меъёрий ҳужжатларда қайси ер участкалари (контурлар бўйича), қанча муддатга (кодексда 30 йилдан кам бўлмаган, 50 йилгача дейилган) эканлиги аниқ ёзилади ва ерга бўлган эгалик давлат гувоҳномаси берилиб, фермернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланади.
Эр участкалари фермер хўжаликларига танлов асосида ижарага берилиб, ижара муддати қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Фермер хўжаликларига қуйидаги ерлардан ижарага берилади:
– заҳира ерларидан;
– юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган берилмаган қишлоқ хўжалиги ерларидан;
– қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган ширкат хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ерларидан берилади.
Илмий-тадқиқот муассасаларига, олий ўқув юртларига, академик лицейларга, касб-ҳунар коллежларига ва умумтаълим мактабларига, ўқув-тажриба, нав синаш мақсадлари учн берилган ерлар ҳамда сув фонди ерлари фермер фермер хўжаликларига берилмайди.
Човарчилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги хўжаликнниг бизнес-режасида назарда тутилган камида 30 шартли бош чорва молллари боқиш шартлари билан ташкил этилади.
Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ўтказиш тартиби тўгърисидаги НИЗОМ. ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўгърисидаги НИЗОМ.
Эр ижара шартномасини тузиш, рўйҳатдан ўтказиш тартиби ва бекор қилиш асослари. Қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳсулот етиштирувчи, тайёрлов ва хизмат кўрсатувчининг мулкий жавобгарлиги
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси икки томон розилиги билан тузилади. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари шартномада асосий ўринни эгаллайди, чунки шартнома бўйича ҳар бир тарафнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширилиши ва шартномани бажариш.
Фермер хўжаликларини ташкил этишда ердан фойдаланиш албатта шартнома муносабатлари орқали амалга оширилади. Фермер хўжаликларини ташкил этишда ердан фойдаланиш ижара шартномалари алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу фаолият юзасидан тегишли ҳуқуқларини берувчи ер кадастр қўмитасининг вазифалари, улар томонидан ердан фойдаланиш бўйича бериладиган далолатномаларда ердан фойдаланиш муддати, ерни жойлашиши, контурлар сони, тупроқ бонитет бали ҳамда бошқа афзалликларига кўра шартнома тузиш тартиблари ва мақсадсиз фойдаланиш оқибатлари ўз аксини топган.
Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаларини амалдаги қонунларга биноан 50 йилгача, аммо 30 йилдан кам бўмаган муддатга ижарага олинади.
 Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш
ШАРТНОМАСИ

20_йил «___»_________                         ___________________________

                                                                                                             (шартнома тузилган жой)                       

 

__________________ вилояти________________________ тумани ҳокимлиги ҳоким ____________________________________ орқали, кейинги ўринларда «Ижарага берувчи» деб аталади,бир томондан ва

________________________________________________________

                                                       (фермер хўжалигининг номи)

_______________________________________________________________

                                                             (фамилияси,исми,отасининг исми)

орқали кейинги ўринларда «Ижарага олувчи» деб аталади, иккинчи томондан 200_йил «___»_________ даги _______-сон қарор асосида ушбу Шартномани қуйидагилар тўгърисида тузишди:

Шартноманинг мавзуси

1. Ижарага берувчи 20_йил «___»_________ дан _____ йил муддатга _____ ______________________________ да жойлашган ______гектар ер участкасини ижарага топширади, Ижарага олувчи эса қабул қилиб олади.
Ижарага олувчининг ер участкаси чегаралари мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган илова қилинаётган ҳаритада кўрсатилган.

  1. ер участкаси _______________________________қишлоқ хўжалиги

                                                                               (ихтисослашуви)

ишлаб чиқаришини юритиш учун берилади.
3. Кўрсатилган ер участкасида қуйидаги қишлоқ хўжалиги ерлари жойлашган:
суғориладиган ҳайдаладиган ерлар _______________га;

суғорилмайдиган (лалмикор) ҳайдаладиган ерлар _______________ га;

боғлар_______________ га;

узумзорлар_______________ га;

тутзорлар_______________гa;

бошқа кўп йиллик дарахтлар_______________ гa;

пичанзорлар ва яйловлар_______________ гa;

бўз ерлар_______________ гa;

сув ости ерлари_______________ гa.

Ерларнинг таркиби ва майдони тўғрисидаги батафсил маълумотлар мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ерларнинг илова қилинаётган изоҳларида келтирилган.
4. Ижарага бериладиган суғориладиган ерларнинг тавсифи:

Сув билан таъминланганлиги ___________%;

суғориб келинаётган муддати _____________________________;

маданийлашганлиги____________________________;

эрозияга учраганлиги ҳақида _________________;

тошлоқлик даражаси _________________;

шўрланиш даражаси _________________;

сизот сувларнинг жойлашиш чуқурлиги__________________;

тупроқ бонитетининг ўртача ўлчанган бали __________________.

  1. ер участкасининг кучсизланганлиги______________________
  2. Сервитутлар ________________________________

 Ижара ҳақи
7. ер учун ижара ҳақи ягона ер солигъи тарзида, қонун ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича ва муддатларда тўланади.
8. Ягона ер солигъини ўз вақтида тўламаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пеня ундирилади.

Ер участкасини бериш ва ундан фойдаланиш шартлари

9. ер участкасидан ушбу Шартноманинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларда белгиланган алмашлаб экишларга мувофиқ фойдаланилиши керак.
10. Ички хўжалик объектларини қуришда ва кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишда Ижарага олувчи томонидан бузилган ер участкалари Ижарага олувчининг кучи билан ва унинг маблагълари ҳисобига қайта маданийлаштирилади.
11. ер участкасини бериш ва ундан фойдаланишнинг бошқа шартлари
Ижарага олувчи томонидан ер майдонларининг унумдорлигини пасайишига, сув тармоқларини тозаламасликка, мелиоратив ҳолатининг ёмонлашувига йўл қўйилса, Ижарага берувчи томонидан тузилган ушбу шартнома бекор қилинади.

Ижарага берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
12. Ижарага берувчи белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ижарага олувчи томонидан Шартнома шартлари бузилганда ёҳуд ер участкасини ёкин унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш зарур бўлганда ушбу Шартномани ўзгартиришни ёки бекор қилишни талаб қилиш;
эр участкасининг кучсизланганлиги даражасини аниқлаш;

Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари ______________________________

13. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:
ижарага олинган ер участкасининг белгиланган муддатларда, Шартнома шартларига мувофиқ ҳолатда берилишини таъминлаш;
эрлар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган тақдирда Ижарага олувчининг кўрган зарарларини, шу жумладан бой берилган фойдасини тўлаш;
қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахтларни сугъориш учун ажратилган лимитларга мувофиқ сув берилишини таъминлаш;
Ижарага олувчининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига риоя қилиш.
Ижарага олувчининг бошқа мажбуриятлари ________________________ __________________________________________________________________

Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

14. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
эр участкасида ундан фойдаланиш мақсадига ҳамда хўжалик утавига мувофиқ мустақил равишда хўжалик юритиш;
қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахт кўчатларига, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотига ва уни сотишдан олинган даромадларга эгалик қилиш;
эр участкасида мавжуд бўлган кенг тарқалган фойдали қазилмалар, ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек ерларнинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;
суғориш, ерларнинг захини қочириш, техник ва бошқа мелиоратив ишларни белгиланган тартибда амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги экинларини, дарахтларни сугъориш ва бошқа мақсадлар учун сугъориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олиш;
ички хўжалик мақсадлари учун ишлаб чиқариш ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотларни белгиланган тартибда барпо этиш;
эрлар олиб қўйилган тақдирда ўзига етказилган зарарларни, шу жумладан бой берилган фойдани тўлатиш.
Ижарага олувчи «Фермер хўжалиги тўгърисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
15. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:
эр участкасининг ихтисослашувини мазкур Шартноманинг 2-бандига мувофиқ сақлаш;
давлат эҳтиёжлари учун ҳарид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш (ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда);
эрдан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик. Фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек экинларидан қишлоқ хўжалиги экинлари шартномасида назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланилиши амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади:
ишлаётган ирригация ва мелиортаив тармоқларни, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаш;
эрларни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган комплекс тадбирларни амалга ошириш;
ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш;
бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ерни ижарага олувчилар ва ер участкалари мулкдорлари ҳуқуқларини бузмаслик;
белгиланган шаклдаги ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш;
бошқа ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ерни ижарага олувчиларга ва ер участкалари мулкдорларига етказилган зарарларни белгиланган тартибда тўлаш;
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини (уч йил мобайнидаги ўртача йиллик ҳисобда) ерларнинг номативдаги кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш;
архитектура-шаҳарсозлик нормалари ва талабларига риоя этиш, шу жумладан қурилишга рухсат олиш ва лойиҳани архитектура органлари билан келишиш.
Ижарага олувчи «Фермер хўжалиги тўгърисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эгадир.

Ер участкасини ижарага бериш шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш
16. Ушбу Шартнома томонларнинг келишувига кўра, томонларнинг келишувига эришилмаган тақдирда эса, суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
17. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолларда:
фермер хўжалиги тугатилганда, шу жумладан банкротлик тўгърисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ у иқтисодий ночор бўлган тақдирда тугатилганда;
эр участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;
эрдан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактатсия шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда;
самарасиз фойдаланилганда, яъни ижарага олувчининг айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олинганда;
эрларнинг экологик ҳолати Ижарага олувчининг айби билан ёмонлашганда;
эр участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилганда;
агар фермер хўжалиги ер участкаси олинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига киришмаса, Шартнома бекор қилиниши мумкин.
Шартнома амалдаги қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.

Томонларнинг жавобгарлиги
18. Томонлардан бири ушбу Шартноманинг шартларини бажармаганда ёки қонун ҳужжатларини мунтазам бузганда иккинчи томон ушбу Шартноманниг белгиланган тартибда бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.
19. Бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай қонун бузилиши Шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўлмайди.
20. Томонлардан бири Шартномани бекор қилиш мўлжали тўгърисида иккинчи томонни Шартнома бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда мўлжалланаётган бекор қилиш санасидан уч ой олдин ёзма равишда хабардор қилади.

Низоларни ҳал этиш
21. Ушбу Шартномани амалга оширишда пайдо бўладиган низолар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

Шартноманинг алоҳида шартлари
22. ерга ишлов бериш, экинларни парваришлаш, агротехника талабларини сурункали бузиш, муддатларга риоя қилмаслик, ихтисослашувдан бошқа экинларни экса, ушбу шартномани ижарага берувчи томонидан бекор қилинишига асос бўлади.
23. Фермер хўжалиги ҳудудидаги тут ва бошқа кўп йиллик дарахтларни тўлалигича сақлаш, қишлоқни ободонлаштириш ишларига амалий ёрдам бериб боради.
Якуний қоидалар
Ушбу шартнома икки нусхада тузилган, улардан биринчиси Ижарага олувчига _______________________________ берилган, иккинчиси ________ ______________________туманинниг ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида сақланади.
Шартнома ер участкаси жойлашган жойдаги туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида рўйҳатдан ўтказилган кунданбошлаб кучга киради.

                                                         Томонларнинг юридик манзиллари:

Ижарага берувчи:

_________________________ _________________________ _________________________ _________________________ _________________________

Ижарага олувчи:

_________________________ _________________________ _________________________ _________________________ _________________________

                                                               Томонларнинг имзолари:

Ижарага берувчи:

_________________________ ______________туман ҳокими _________________________ Имзо:____________________

M.Ў.

Ижарага олувчи:

_________________________ _________________________ _________________________ Имзо:____________________  M.Ў.

 

Шартнома 20_йил «___»_________да _____-сон тартиб рақами билан _______________________ вилояти _____________________________ туман ер ресурлари ва давлат кадастри бўлимидан рўйхатдан ўтказилган.

M.Ў. ________________                  __________________________________

(имзо)                                                                                   (фамилияси ва исми)