Ғоз касалликлари ва уларга қарши курашиш

гуси, болезни гусей, гусята

Ғозлар касалликларини олдини олиш

Ғозларни янги жойга жойлаштиришдан аввал, жойни дезинфекция қилиш лозим. Янги ўтириш жойи қўйинг ва девор ва потологларни оқлаб чиқиш лозим. Ғозлар айланиб юрадиган ташқари ҳовлиларни тозалаш ва дезинфекциялашни унутманг. Эсингизда турсин, ғоз касаллиги жуда салбий натижаларга олиб келади, шунинг учун жойларни тозалаш ва дезинфекция қилишга қаттиқ эътибор беринг.

Бир кунлик ғозга марганетс эритмаси берилади. Ундан ташқари ғозлар соғлигини мустаҳкамлаш учун ўртача концентратли глюкоза эритмаси берилади. Ғозларнинг 8-10 хафталикка етгунча уларнинг иммунитетларини мустаҳкамлаш учун уларга қуйидаги дорилар берилади: биовит, параформ, кормогризин. Бу процедураларга эътибор беринг, ғозларнинг соғлигини таъминласангиз улар тез-тез касал бўлмайдилар.

Ғозлар касалликлари ва уларга қарши кураш

гуси, болезни гусей, гусятаҒозлар кўпинча вирусли касалликлар билан касалланадилар. Ғозлар хона ҳарорати паслигидан ёки хонада шамоллаш бўлгани натижасида грипп бўлишади, пешонада  шишлар ва синуситлар пайдо бўлади. Бундай симптомли касалликка антибиотиклар ёки сульфаниламид дорилари берилиши лозим.

Ғозлар тез-тез қорин дам бўлиш касаллигига чалинишади. Бунда ғоз ўткир энертит билан тўқнашган бўлиши мумкин. Кўпинча бу касалликнинг сабаби шудринг бўлади. Агарда сиз эрталаб ёки ёмғирдан сўнг ғозларни ташқарида айлантирсангиз.

Шунингдек ғозлар қуйидаги касаликларга чалинадилар:

  • вирусли энтерит
  • сальмонеллез
  • аспергиллез
  • пастереллес

Вирусли энтерит. Одатда бу касаллик ғозларнинг иштахаси ёқолиши, ҳолсизланиш энаш ва қонли ичкетиш симптомлари билан кузатилади. Кейинчалик ғозларда кўз яллиғланиши кузатилади. Бу касаллик даволанади, аммо жуда юқумли ва зарарли, шунинг учун касалланган ғозларни алохида сақланг ёки дарҳол ўлдириб юборинг.

Пастереллез. Бу касаллик захарланган озуқа ёки сувдан тарқалади. Бу касалликда ғозларда кейинги симптомлар пайдо бўлади: ланжлик ва бўшанглик, тушириб бўлмайдиган иситма, ғозларнинг температураси 42Сдан юқорига кўтарилади. Бу касалликни антибиотиклар билан даволаш лозим. Касалликни даволаб бўлгандан сўнг, хонани дезинфекция қилиш керак.

Ғозларда колибактериоз касаллиги. Бу касалликни вужудга келтирадиган (кишечные палочки) ҳисобланади. Бунга тетрациклин ва биомицин билан даволаш керак.

Аспергиллез. Бу касаллик нафас органларига таъсир қилади. Бу касалликни замбуруғ келтириб чиқаради. Касаллик симптомологияси пастереллез касаллигига ўхшайди, паррандаларнинг ланжлики ва ҳаракатсизлиги. Касалликларни фарқлашингиз учун, бу касалликда ғозлар нафас олиш учун бўниларини олдинга чўзиб нафас оладилар, яна аксиришни ҳам бошлайдилар. Бундай аломатлардан хонани формальдегид билан буғлантиринг, агар формальдегид бўлмаса оддий иссиқ сув билан хонани парлантиринг. Қайноқ пардан қўзғатувчи барча касалликлар ўлади.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.